Ариза
Сизга шуни ёзиб маълум қиламанки, у хам бўлса фуқаро Сайдалимов Нодирбек Абдуллаевич менга 2020 йилнинг 25 февралида ўзига тегишли бўлган Элликқалъа тумани Элликқалъа ОФЙ худудида жойлашган Откорма комплексининг шимолий қисмида жойлашган №1293 контурдаги (Элликқалъа тумани хокимининг 2019 йил 18 сентябрдаги №6049/9 сонли қарори асосида ажратилган) 2га ернинг 30 сотих қисмини 3000$ га хисоблаб, шу вақтнинг курси бўйича 33.250.000 (ўттиз уч миллион икки юз эллик минг) сўм эвазига сотди, пулини шу 2020 йилнинг 25 февралида Сайдалимов Нодирбекка нақд пул кўринишида хаммасини тўладим. Шундан кейин Сайдалимов Нодирбек шу менга сотилган ерга: «…биронта ишлаб чиқариш шахобчаси учун бино қурсанг, мен ушбу ерни сенинг номинга ўз танишларим орқали қонуний расмийлаштириб бераман…» деди ва менга шу ҳақида гувоҳлар иштирокида тилхат ёзиб берди (тилхатни аризага илова қиламан). Шундан кейин мен ушбу олган 30 сотих еримда бино қуриш учун остки қисмини теккислаб, тайёрлаб бошладим ва бунинг учун 10.700.000 (ўн миллион етти юз минг) сўм сарфладим. Орадан бир қанча вақт ўтгач, ерга солиқ тўлаш бўйича Сайдалимов Нодирбекка ДСИдан хабарнома келганлиги маълум бўлди. Нодир менга келиб: «…ўзингга тегишли 30 сотихга солиқ тўла…» деди, мен 2020/2021 йиллар учун бўлиб-бўлиб, умумий хисобда 8868600 (саккиз миллион саккиз юз олтмиш саккиз минг олти юз) сўм миқдорида солиқ тўладим (солиқ белгиланган тартибда ва ўз вақтида тўлаганлигим тўғрисидаги №22837940/14.04.2021й, №22846293/14.04.2021й, №54/28.05.2021й. квитанцияларимни ушбу аризага илова қиламан, қолган квитанцияларни ДСИдан сўровнома орқали олишингиз мумкин…». Бундан ташқари Сайдалимов Нодирбек менга: «2.500.000 (икки миллион беш юз минг) сўм ГАСН учун пул тўлайсан» деди, уни хам тўладим. Лекин менга Нодир кўрсатиб сотган ерга, бошқа бир фуқаро келиб, савдо шахобчаси учун мўлжалланган бино қурди.
Аризамнинг мазмуни шундан иборатки, биринчидан Сайдалимов Нодирбек Абдуллаевич Элликқалъа тумани хокимининг қариндоши бўла туриб, менинг ишончимга кириб, алдов йўли билан ҳалол ишлаб топган пулларимни олиб, шахсий манфаатлари йўлида сарфлаб юборган бўлсада, туман хокимига бир неча бор мурожаат қилишимга қарамасдан, менга ҳуқуқимни тиклаб олишимга ҳеч қандай амалий ёрдам бермади, шу муносабат билан ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар томонидан аризамда келтирилган маълумотларни қонунан ўрганиб чиқишларини ва менинг Сайдалимов Нодирбекдан кўрган моддий ва маънавий зараримни белгиланган тартибда қоплаб беришларида амалий ёрдам беришингизни сўрайман, иккинчидан Элликқалъа тумани хокимининг ушбу 6049/9-сонли қарорига хуқуқий бахо берилиши керак. Сабаби 2.0 гектар майдонни туман хокимининг қарори билан ахолига техник ва маиший объектлар қурилиши учун ажратишга асос бўладиган талаблар белгиланган тартибда бажарилганми? Қорор асослими? Шу тўғрисида меъёрий хужжатлар талаблари ўрганилиб ҳуқуқий хулоса берилишини сўрайман деб ариза берувчи
Болтаев Эркин Комилович