Ўзбекистон Республикаси Олий суди ЖИБ тафтиш судлов ҳайъатига
ЖИБ Хазорасп туман судининг 14.03.2024 йилдаги қарори ҳамда ЖИБ Хоразм вилояти судининг апелляция судлов ҳайъатининг 26.03.2024 йилдаги қароридан норози бўлиб, фуқаро (ҳуқуқбузар) Сафаров Қувондиқ Йўлдошовичнинг адвокати “Адвокат Стратегияси” адвокатлик бюроси адвокати Ё.А.Якубов томонидан. Тел:91 429 7770
ТАФТИШ ТАРТИБИДА ШИКОЯТ
Берилади ушбу шикоят шу ҳақдаки, ЖИБ Хазорасп туман суди
14.03.2024 йилда фуқаро менга ишонч билдирувчи ҳимоям остидаги Қ.Сафаровни Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли деб топиб, МЖтКнинг
183-моддаси бўйича 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва 194-модда 1-қисми бўйича 680 000 сўм жарима жазоси тайинлаган.
Ушбу қарордан норози бўлиб ҳимоя тарафдан ЖИБ Хоразм вилояти апелляция судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтирилиб, шикоят 26.03.2024 йилда мазмунан кўриб чиқилиб, биринчи босқич судининг қарори ўзгаришсиз келтирилган шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилди.
Ушбу суд қарорлари қонун талабига зид бўлиб, қуйидагиларга асосан бекор қилиниши лозим бўлади.
Биринчидан, мазкур маъмурий ҳуқуқбузарлик иши хужжатларида ягона далил деб эътироф қилинган видео тасвирда Қ.Сафаров МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир қилганлик ҳолати умуман кузатилмаган ва буни суриштирув органи маъмурий иш материалини судга чиқаришдан олдин дисқ бўйича мутахассис ва экспертларнинг илмий асословчи хулосаларини олмаган.
Иккинчидан, суриштирув органи томонидан фақат гувоҳлар яъни ИИБ ходимларидан тушунтириш олиш билан чекланган холос.
Ваҳоланки, воқеа содир бўлган жойда Қ.Сафаров тўғридан тўғри туман ҳокимига ва туман прокурорига мурожаат қилган, прокурор ва ҳоким Қ.Сафаровнинг мурожаатига жавоб бермасдан жахллари чиқиб, ИИБ ходимига топшириқ бериб кетиб қоляпди.
Қ.Сафаров блогерлик фаолияти билан қонунда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳолда шуғулланиб келиб, Давлатимиз рахбарининг блогерларга берилган ҳуқуқларидан ва ишончидан фойдаланган ҳолда Прокурор ва туман Хокимига мурожаат қилган.
Буни нимаси маъмурий ҳуқуқбузарлик бўлиши мумкин, аксинча Президент
4 сектор рахбарларининг жойларда қилаётган ишларани блогерлар орқали кузатишини, бу иш давлатимизда шаффофликни таъминлаши учун хизмат қилишини бер неча бор таъкидлаб алохида қарор ва қонунлар билан мустахкамлаган бўлса.
Бу ҳолатда Қ.Сафаров сектор раҳбарларини “Обод қишлоқ” дастури бўйича олиб бориётган ижобий ишларини оммада ёритиш мақсадида борганлигин далил сифатида эътироф қилинган видео тасвирда яққол кўриш мумкин.
Аксинча туман ҳокими жамоатчилик вакили бўлган Қ.Сафаров билан жуда қўпол муносабатда бўлиб ИИБ ҳодимларига топшириқ бериб Қ.Сафаровга нисбатан маъмурий иш қўзғаттириган.
Ваҳоланки, туман ҳокими Қ.Сафаровга яхши муносабаттда бўлиб яхши гап билан масалани ҳал қилиши мумкин эди.
Бундан кўринадики Қ.Сафаровга маъмурий ҳуқуқбузарлик юзасидан иш қўзғатилишида туман ҳокими ва прокурорнинг топшириғи (заказ) асосида қўзғатилган.
Шундай экан, воқеа жойида бўлган ва тўғридан-тўғри Қ.Сафаров билан қўпол муносабатга киришган туман ҳокими ва прокурорнинг суриштирув даврида нима учун тушунтириш хатлари олинмаган?
Учинчидан, мазкур маъмурий ишнинг суриштирув харакатлари зудлик билан бажарилиб, дарҳола судга оширилган.(иш хужжатлари саналарига эътибор беринг)
Материал судга келиб тушгач суднинг вақти ва соати бўйича суд котиби иш хужжатларида Қ.Сафаровнинг телефон рақамлари бўлишига қармасдан унга қўнғироқ қилиб суд қуни ва соати бўйича огоҳлантирмасдан тўғридан-тўғри проқилактика инспекторига мажбурий келтириш бериб юборган.
Ваҳоланки қонунчилигимизда суд ҳуқуқбузарга чақирув қоғози жўнатиб агар етиб келмаса белгиланган тартибда мажбурий келтириш тўғрисида ажрим қилиши конкрет белгиланган.
Аммо суд ушбу қоидага амал қилмасдан туман прокурор ва туман ҳокимининг топшириғига асосан иш тутиб хатоликка йўл қўйган.
Тўртинчидан, суд мазкур ишни кўришда Қ.Сафаровнинг иштирокини таъминламасдан, ва уни судга келолмаслиги сабабини ўрганмасдан яъни уни қаердалиги юзасидан МФЙдан маълумот олмасдан ишни кўриб чиққан.
Ваҳоланки, Қ.Сафаров суд бўлган пайтда хизмат сафари билан Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида бўлган телефон рақамлари ишлаб турган.(шу куни Беруний туманида бўлганлигини тасдиқлайдиган видео тасвир судда илова қилинади)
Бундай ҳолатда суднинг маъмурий МЖтКнинг 183-моддаси билан ишни мазмунан кўриб чиқиб унга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаши Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленуми қарорларига ва МЖтКнинг 294-моддаси талабига кўра зид бўлади.
Чунки, МЖтКнинг 294-моддасида, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс иш материаллари билан танишиб чиқишга, изоҳлар беришга, далиллар келтиришга, ўз илтимосини баён этишга, ишни кўриб чиқиш вақтида адвокатнинг юридик ёрдамидан фойдаланишга, ўз она тилида сўзлашга ва таржимоннинг хизматларидан фойдаланишга, иш юзасидан чиқарилган қарор устидан шикоят беришга ҳақлидир.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс иштирокида кўриб чиқилади. Мазкур шахсга ишни кўриб чиқиш жойи ва вақти ҳақида хабар қилинганлиги тўғрисида маълумотлар бўлган ва ундан ишни кўриб чиқишни кечиктириш хусусида ҳеч қандай илтимос тушмаган ҳолларда, шунингдек ушбу Кодекс 309-1-моддасининг биринчи қисмида ва 309-2-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллардагина иш унинг иштирокисиз кўриб чиқилиши мумкин.
Башарти содир этган ҳуқуқбузарлиги учун ушбу Кодексда маъмурий қамоққа олиш, ашёларини мусодара қилиш ёки ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш чораларини қўллаш назарда тутилган бўлса, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш вақтида маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг иштирок этиши шарт.
Мазкур шахс бундай маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда иштирок этишдан бўйин товлаган тақдирда, у жиноят ишлари бўйича суднинг ажримига биноан ички ишлар органи томонидан мажбуран олиб келиниши мумкинлиги белгиланган.
Бешинчидан, апелляция инстанцияси ҳимоя тарафдан топширилган шикоятни 2024 йил 26 март куни синчиковлик билан кўрмасдан, яъни шу куни ЖИБ Хоразм вилоятида жиноят ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатида иш кўплигин, судя Д.Муратов таркиб аъзоси эканлигини иддао қилиб шу куни ишни тушликдан кейинга қолдириди ва тушликдан кейин 5 дақиқа ичида қарорни ўқиб эълон қилди.
Ваҳоланки, 14.05.2022 йилдаги Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни апелляция тартибида кўриб чиқиш бўйича суд амалиёти тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 8-сонли қарорида, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни апелляция тартибида кўриб чиқиш суд процесси иштирокчиларининг биринчи инстанция суди қарори устидан шикоят беришга бўлган ҳуқуқини кафолатловчи муҳим ҳуқуқий институт ҳисобланиши қайд қилинган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ОСПнинг 8-сонли қарорида, Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан суд чиқарган қарорни бекор қилиш ёки ўзгартириш учун қуйидагилар асос бўлади:
суд томонидан ишни тўлиқ бўлмаган ҳолда ёки бир томонлама кўриб чиқилиши;
қарор ва суд томонидан қўлланилган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун нормалари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг иш бўйича фактик ҳолатларга мос келмаслиги;
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритиш қоидаларининг жиддий бузилиши;
қўлланилган маъмурий жазо чорасининг адолатсизлиги, белгиланган.
Шундай бўлсада биринчи инстанция суди ҳам апелляция инстанцияси ҳам ушуб қарорга илова қилмасдан ишни кўриб чиққан.
Шу боисдан, юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда
С ў р а й м а н:
шикоятни қаноатлантиришни;
ЖИБ Хазорасп туман судининг 14.03.2024 йилдаги ва ЖИБ Хоразм вилоят апелляция судлоф ҳайъатининг 26.03.2024 йилдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни;
Қ.Сафаровга нисбатан сиртдан берилган 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси юзасидан эълон қилинган қидирувни бекор қилишни.
Адвокат Ё.Якубов