Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 2024 йил 20 августда
Тадбиркорлар куни муносабати билан ўтказиладиган
О Ч И Қ М У Л О Қ О Т И Г А
Қ .Р . Амударё туманидаги “ Сардорбек” кўп тармоқли хусусий фирмаси директори Мадаминов Зариф ўзининг мехнат фаолиятидаги дуч келаётган муаммолари тўғрисида мурожаат қилади ва муаммоларининг ижобий хал қилинишида сиздан қонуний ёрдам сўраб ўз таклифлари тўғрисида хабар беради.
Мен Мадаминов Зариф 1953 йил 26 aвгусть куни туғилганман, миллатим ўзбек, маълумотим олий, Тошкент Политехника Институтининг “ТГВ” Иссиқлик, газ таъминоти ва вентиляцияси бўлимини тугатганман, судланмаганман, олти фарзанднинг отасиман.
1999 йил 9 январь кунги Амударё тумани хокимининг № 11 сонли қарори билан “Сардорбек” кўп тармоқли хусусий фирмасини ташкил қилганман.
Фирмамизга 2003 йил 03 июнь кунги Амударё тумани хокимининг № 299 сонли қарорига асосан “ Боғ ташкил қилиш ва дехқончилик махсулотларини экиш “учун 17(ўн етти) гектар ер майдони 20 йил муддатга ижарага ажратиб берилган.
2023 йилдан бошлаб боғдорчилик ва дехқончилик махсулотларини етиштириш ва сотиш билан шуғулланиб келмоқдамиз.
20 йиллик ижара муддатимиз 2023 йил 03 июн куни тугади. Қ.Р. вазирлар кенгаши раиси Ф. Эрмановнинг ёзма ва оғзаки топшириқларига асосан, мана ижара муддатимизнинг тугаганига бир йилдан ошиб кетаётган бўлишига қарамасдан то шу бугунги кунгача ижара шартномамиз муддатини қайтадан янги муддатга узайтириб олаолмасдан овораман. Чунки фирмамизга ер майдони олиш пайтида ўртамизда адоват келиб чиқганди. Туманимизда 2023 йил Қ.Р. кадастр агентлигига қарашли “АЭРОГЕОДЕЗИЯ” бўлими томонидан хамма ерлар хатловдан ўтказилди. Хатловда ҳам хамма ер майдонларимиз боғ деб хатловдан ўтказилган. Хатловнинг натижалари бўйича хамма хужжатлар Қ.Р. Вазирлар кенгашига тоширилганига қарамасдан Туманимиз кадастрлар палатаси хужжатларига то шу бугунги кунгача ўзгартириш киритилмади. Эшитишимга қараганда туманимиз бўйича тахминан 500(беш юз) гектар атрофидаги илгариги колхоз ва совхозларнинг боғлари тадбиркорларга берилмасдан, онлайн аукционга чиқарилмасдан туман хокимлиги захирасида яширинча сақланиб келинаётган экан. Захирада турганлиги сабабли бу боғларнинг ер солиғи, сув солиғи ва айланмадан олинадиган солиқларининг хисоботлари топширилмасдан, 2003йилдан бошлаб солиқлари тўланмасдан келинмоқда. Хосиллари ўзлаштирилиб келинган. Эгалари бўлмаганлиги сабабли бу боғлар тошландиқ холига келиб қолган. Энди қаранг 2023 йил холатига фирмамиз ер майдонларининг 100% хамма ерида қонуний равишда боғ яратганман. Солиқларини ўз вақтида тўлаб келаяпман, лекин ўтган йилдан бошлаб кадастрлар палатаси ва ўздаврлойиханинг базага ер майдонларимизни нотўғри киритганлиги сабабли 2023-2024 йил учун ер солиғи хисоботларини топшираолмасдан оввораман. Хисоботни топширмаган бўлишимга қарамасдан 2023 йил учун хам ер солиғини тўлаб қўйганман. Йигирма йиллик мехнатим Қ.Р. вазирлар кенгаши ва туманимиз хокимлиги томонидан инобатга олинмай келинмоқда. Ўз вақтида 20 йил муддатга тузилган ижара шартномамизни туман хокимидагилар топаолмаганлиги сабабли 18 йилдан кейин 20 йиллик ижара муддатимизнинг қолган икки йилига собиқ туманимиз хокими билан ер майдонларини ижара олиш шартномаси тузилган эди. Туман хокимидагилар ер майдонларини ижара олиш шартномангиз икки йилга тузилганлиги сабабли ер майдонларини ижара олиш шартномангизни икки йил муддатга узайтириб берамиз дейишаяпдилар. Лекин Ўзбекистон Республикаси янги таҳрирдаги ер кодексининг 24 моддаси 18 бандида” Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ушбу Кодекснинг 461 -моддасида белгиланган ўлчамларда ўттиз йил муддатга ижарага берилади деб қаътий кўрсатилган. Ундан кўп муддатга ҳам, кам муддага ҳам берилиши мумкинлиги кўрсатилмаган. Юқоридагиларга ва Ўзбекистон Республикаси ер кодексининг 24 моддасининг 18 бандига асосан “Сардорбек” кўп тармоқли хусусий фирмамизнинг Ер участкасининг ижарага олиш шартномасини янги 30(ўттиз) йил муддатга узайтириш бўйича Туманимиз хокимига кўрсарма беришингизни илтимос қиламан.
Т А К Л И Ф Л А Р И М :
1). Туманимиз хокимлиги захирасида сақланиб келинаётган колхоз ва совхозларнинг боғларини онлайн-аукцион орқали савдога чиқарилиши керак. Бунинг натижасида яширин даромадга чек қўйилади. Янги ишчи ўринлари яратилади. Республикамиз бюджетига маблағ тушади.
2). 2023 йилги хатловнинг натижалари бўйича зудлик билан Туман кадастрлар палатаси хужжатларига ўзгартириш киритиш керак. Бунинг натижасида солиқлар хисоботи ўз вақтида тўғри тақдим қилинади. Монополияга чек қўйилади.
3). Ўзбекистон Республикаси ер кодексининг 244 – моддасининг охирги бандидаги охирги гапи нотўғри ёзилган. Бу қачон тўғри бўларди : агарда Ў.Р. ер кодексининг 24 моддасидаги ижара муддатлари эски тахрирда қолдирилганда.
Масалан: Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни 30 йилга ижарага олган ижарачининг ижара олиш шартномасининг амал қилиш муддати тугаганидан кейин хам ер участкасидан фойдаланишни давом эттирса, шартноманинг амал қилиш муддати тугагунга қадар ижарага берувчи томонидан эътирозлар бўлмаса, агар шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, шартнома ўша шартлар асосида худди ўша муддатга яъни янги кодексга асосан 30 йил муддатга тузилган бўлиб хисобланса, бунда ер участкасининг дастлабки ва янги муддатга узайтирилган биргаликдаги умумий ижара муддати 30+30 тенг 60 га, яъни 60 йилга тенг бўлади. Агарда бир йилга берилган тақдирда ҳам 30+1 тенг 31 га, яни 31 йил бўлади.Бир йилга узайтириб берилганда ҳам Ушбу кодекснинг 24- моддасида белгиланган энг кўп(охирги) муддатдан ошиб кетади. Шу сабабли ушбу ер кодексининг ушбу моддаси нотўғри ёзилган деб хисоблайман. Демак: Бунда ер участкасининг дастлабки ва янги муддатга узайтирилган биргаликдаги умумий деган сўзни, ўртача деган сўз билан алмаштириб, яъни биргаликдаги ўртача ижара муддати ушбу Кодекснинг 24-моддасида белгиланган энг кўп(охирги) муддатидан ошиб кетмаслиги керак деб ўзгартирилиши керак. Ундан бошқа Ушбу ер кодексининг 244 – моддасининг охирги банди , ушбу кодекснинг 24 моддаси 18 бандига ушбу кодекснинг 244 – моддаси охирги бандининг охирига Ер участкасининг дастлабки ва янги муддатга узайтирилган биргаликдаги ўртача ижара муддати ушбу Кодекснинг 24-моддасида белгиланган энг кўп(охирги) муддатидан кам бўлган тақдирда ушбу Кодекснинг 24-моддасида белгиланган энг кўп(охирги) муддат қўлланилади деб яна битта банд қўшилиши керак деб хисоблайман.
“Сардорбек” КТХФ директори Мадаминов Зариф 2024 йил 14 август