Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга

Ўзбекистон Республикаси бош прокурори Нигматулла Тўлқинович Юлдошевга 

Элликқальа тумани Бустон шахри Х.Дўстлиги 16/2 уйда истиқомад қилувчи фуқаро Юсупов Давтонбек Илхамовичдан ва бошқа фуқаролардан. Тел +99899-453-52-52

ШИКОЯТ АРИЗАСИ

У хам бўлса, Беруний туманида истиқомад қилувчи “Руслон Худайбергенов” исимли фуқаро, бир нечта фуқароларнинг ишончига кириб, автомобилини сотмоқчи бўлган ёки автомобил харид қилмоқчи бўлган фуқароларнинг ўртасига тушиб, автомобилни ўзим сотиб бераман ва банкдан кредит масаласини танишларим орқали ўзим тўғирлаб бераман деб, фуқароларнинг автомобилларини, ўзидан рухсатсиз, бошқа фуқароларга ноқонуний лизинг қилиб сотиб юбориш, унинг орқасидан бир қанча фуқаролар (бир миллиярд)тан ортиқ суммага куймоқда. Фуқаролар ИИБга мурожаат қилганларида жиноят аломати йўқ деб фуқароларни аризаларини ёпти-ёпти қилмоқда.

 

Элликқальа тумани Бустон шахри, Х.Дўстлиги 16/2 уйда истиқомад қилувчи фуқаро Юсупов Дастонбек Илхамовичнинг кўрсатмаси.

2024 йил 23 март куни дадам Ахмедов Илхом Юсупович номидаги кобалт русумли 95F 627 HA рақамли машинасини сотиб, ўрнига Треккер-2 автомобилини харид қилиш мақсадида, Беруний тумани 1-триб ропарасидаги жойлашган автомобил савдоси билан шуғулланадиган жойга бориб, фуқаро Руслан Худайбергенов билан танишиб унга мақсадимизни айтдик.

Кейин Руслан Худайбергенов бизларнинг ишончимизга кириб Кобалт машинамизни 120 миллион сўмга хисоблаб олишини ва кобалт автомашинасини банкдаги 88-миллион сўм кредит қарзини ўзи ёпишини ва орадаги фарқ 32-миллион сўм ортиб қолган суммани устига яна бизлардан 13-миллион сўм пул олиб, жами 45-миллион сўммага, Треккер-2 автомашинасини банкдан автокредит қилиб олиб берди.

Эндиликда, дадам Ахмедов Илхом Юсупович номидаги кобалт русумли 95F 627 HA рақамли машинасини 88-миллион сўм банкдан кредит қарзини Руслан Худайбергенов умуман тўламаган ва дадамни кобалт русумли 95F 627 HA рақамли машинасини бошқа фуқарога ноқонуний лизинг асосида сотиб юборган.

Кобалт русумли 95F 627 HA рақамли машинаси дадам, Ахмедов Илхом Юсуповичнинг номида бўлганлиги сабабли 88-миллион сўмни тўлаш бўйича банк ходимлари бизларга мурожаат қилмоқда. Руслан Худайбергенов эса мана 7-8 ойдан бери на автомобилни қайтиб беради на кредитини тўламайди қочиб юрибди. Автомобилни қайтариб олиш бўйича Бустан шахар ИИБга ариза билан мурожаат қилганмиз, бизларга жиноят аломати йўқ деб жавоб хати бермоқда. (жавоб хатлари илова қилинади)

 

Мен Тўрткўл тумани Шўрахон ОФЙ, Шўрахон кўчасида яшовчи Отажанов Максат Ўктам ўғли, 20.09.2023 йил укам Отажанов Сирож Рустам ўғли номидаги қора жентра 95Q 346 НА русумли авто машинасини сотиш мақсадида, Беруний тумани 1-Трип рўпарасида жойлашган машина олиб сотадиган жойга бориб, аввалдан танишим Руслан Худойбергановга қора жентрамни сотиб, ўрнига Нексия-3 автомобил сотиб олишимни айтдим ва жентрамни кредити борлиги учун кредитдан қолган сўммага нексия 3 авто машинасини беришини ва ўзи жентрани кредитини ёпиб, укамнинг номидан чиқариб олишини айтди. Шу тариқа Руслан Худайбергенов менга Нексия 3 машинасини бериб, укамни номидаги 95Q 346 НА рақамли қора жентра автомабилини олиб қолди. Мана 13 ойдан бери укамни номидаги автомобилни кредитини тўламасдан, укамнинг номидан автомобилни чиқариб олмасдан, кочиб, телефонига жавоб бермай юрибди. Менинг уйимга бўлса МИБ ходимлари банкдан қарздорлик бўйича келиб жентра кредитини тўлашимни сўраябди. Автомобил эса хеч қаерда йўқ. Руслон Худайберганов укамни автомобилини номига ўтқизмасдан бошқа фуқарога сотиб юборган. Мана мен 13 ойдан бери оввора бўлиб юрибман. Руслон Худайбергановга нисбатан қонуний чора кўришни сўрайман.

 

Мен Элликқаʼла Тумани “Дўстлик ОФЙ” метор ери кўчаси 23 уйда яшовчи Садуллоеев Алимардон Хайитбой ўғли 20.03.2024 йил ўзимни номидаги Малибу 2 русумли давлат рақами 95V246PA автомашинамни сотиш мақсадида, Беруний тумани 1 тириб ропасида жойлашган машина олиб-сотадиган жойга бориб, аввалдан танишим Руслон Худойбергеновга қора Малибу 2 машинамни 273 милонга сотишга келишдик ва хозир устага машинани кўрсатиб келаман йўл-йўл йўлакай пулни хам олип келаман деб пулсиз, машинасиз, ўзи келди. Эртага келинг пулни тахлаб беривораман деди. Мен унга ишониб уйга қайтдим, эртасига борсам банкдан пулларим битмаябди деди ва озгина сабр қилиб туринг деб айтди. Унинг машинани кредити борлигидан хабари бор эди. Шундан сўнг Руслан Худайбергенов менинг қўлимга 70-миллион сўм пул нахт бериб, қолган қисмини банкга ўтиришини айтди. Лекин банкга хам менга хам машина учун тўлов қилмади. Ушбу ҳолат бўйича мен Элликқаьла ИИБ Беруний тумани ИИБ га муражат қилдим. Лекин хечқандай чора кўрилмаябди. Руслон исимли фуқаро аввалдан кўп одамларни алдаб юрган экан. Мен кейин хабар топдим. Менинг Малибу-2 русумли давлат рақами 95V246PA машинамни 100 миллон сўмга, яна бошқа нотониш фуқарога лизингга бериб юборибди. Молибу-2 олган фуқаронинг бу воқиялардан унингхам хабари бўлмаса керак. Бу фуқаро хаммани бир-бирига чатиб, хаммани ишончига кириб алдаб, на пулини ёки унга ишониб топширган автомобилларини эгаларига қайтариб бермай қочиб юрибди. Ушбу Руслан Худайбергенов исимли фуқарога нисбатан қонуний чора кўриб беришни сўрайман.

 

Юқоридаги баён қилинган холатлардан келиб чиқадиган бўлсак. Руслан Худайбергенов бирқанча фуқароларнинг ишончига кириб ўзгаларнинг мулкини алдов йўли билан талон тарожлик қилиш бу (Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а, в» бандлари билан жиноят деб хисоблаймиз.

Бу мурожаатда фақат автомобилини ишониб Руслон Худайбергановга берган фуқаролар мурожаат қилмоқда. Эндиликда автомобил сотиб олган фуқаролар миллярдлаб пулларини олиш учун мурожаат қилади деб ўйлаймиз. Чунки автомобилини берган фуқаролар , Руслан Худайбергеновни номига ўтказиб бермаган. Руслан Худайбергенов навбатдаги фуқароларнинг ишончига кириб автомобилларни лизинга бериб юборган. Энг қизиғи, юқорида номи тилга олинган, алданган фуқаролардан Руслан Худайбергенов лизинга берган автомобилларни бошқариш учун ишончномахам мавжжуд эмас. Бу холатни ИИБ ташкилоти била туриб, барчасига кўз юммоқда, ёки бу жойда бошқа гап бор. Нимага деганда машина сотганхам, олганхам, куймоқда. Бизлар биладиган машинасини бериб алданганлар 9-тани ташкил қилади. Эндиликда шу машиналарни лизинг қилиб олган 9-та фуқарохам пулларига куйиб қолиш хечгапмас. Чунки хозирги кунда оз бўлсада фуқароларнинг қонуний билимлари кундан-кунга ошиб бормоқда. Машинасини сотувга берган фуқаролар давлат нотариуси орқали хеч қандай хужжат, олди-сотди шартномаси қилмаган.

Давлат нотариуси орқали бажарилмаган хар-қандай харакат, олди-сотдилар хақиқий эмас деб хисобланади. Оддий фуқаролар билан қонунларни, ИИБходимлари билмаслиги ачинарли холат. Яна 1-2 та фуқаро эмас алданганлар тахминимиз бўйича, бизлар билганимиз 18-та. Машина берган ва уни ноқонуний сотиб олганлар.

Шу боисдан юқоридагиларни инобатга олган холда. Руслан Худайбергеновга нисбатан қонунда назарда тутилган чораларни кўришингизни яна бошқаларни алдамаслиги учун вақтида тухтатиш керак.

Қолаберса ИИБ ходимларининг хатти харакатига бахо беришнихам илтимос қилиб қоламиз.

 

ИИБ жжавоб хатлари илова қилинади: Фақат улги сифатида- Юсупов Дастонбек Илхамовичга берган хатлар илова қилинади. Қолганларгахам шундай хат бериб ишни ёпти-ёпти қилмоқдалар.

 

Ариза берувчилар 

Юсупов Давтонбек Илхамович

Отажанов Сирож Рустам ўғли

Садуллоеев Алимардон Хайитбой ўғли

Мурожаат рақами

162261-s/24

Текшириш коди

20b67b955d

 

 

 

Тафсия қилинганлар