Бу ночор қолган бизонни бюджет деб фараз қиладиган бўлсак, шерларни ким деб хисоблайсиз? Фақат сектор рахбарлари деманглар, хафа бўлишади☺️☺️☺️.
Қизиғи шу ки, шерларга эътироз билдирганларни ва шикоят қилганларни бизниинг содда ва оми ҳалқимиз “ЭЧКИ” дейишади. Поняткани қаранг,🥶! Шу ўринда бу холга кўз юмиб, кўрмаганга олиб кетган туяқушсифат пасткашларни олийжаноб ёки “МУЖИК” дейишади🌚

Албатта бу ёзилмаган қонун қоидалар ва урф одатлар ўз ўрнида, асрлар давомида одамларнинг онгига чуқур сингиб, мукаммал бир шаклланган “МЕНТАЛИТЕТ”га айланган.

Шу ўринда бир савол туғилади: Ҳалқимизнинг қон қонига сингиб кетган ва хар доим юқори мартабали харомхўрларни фойдасига ишлайдиган, мана бундай сафсата менталитетни уларнинг онгига ким сингдирган деб ўйлайсиз? Энг дахшатлиси бундай тизимни келажак авлодга эстафета қилиб ўтказаётганлар ким? Зараримизга ишлайдиган бу урф одатлар занжирини қачон узамиз?

Қисқаси хулоса қилиш ўзингиздан…..

© Баходир Сапаев ANTIKORRUPSIYA гурухи бош администратори

Тафсия қилинганлар