Ассалому алайкум хурматли @kompromatuzb канали админлари, бугун Сизларни 3 май Жахон матбуот эркинлиги куни муносабати билан ANTIKORRUPSIYA гурухи номидан чин юракдан табриклаймиз!
Сизларга битта саволимиз бор эди, телеграм ботингизга ёзувдик жавоб бўлмади. Энди ушбу саволни мана ўзимизни канал орқали жўнатмоқдамиз. Нимага аноним тарзда ишлайсизлар? Нимадан ёки кимдан қўрқасизлар? Мана бизнинг канал админстрацияси хаммаси расмий аккаунлари орқали фаолият кўрсатиб келмоқдамиз. Шу пайтгача бирон марта давлат томонидан ёки биронта мансабдор шахс томонидан босим ўтказилмади, аксинча хамкорлик қилишмоқда. Айтингчи нимага яшириниб фаолият кўрсатмоқдасизлар?
Расмий жавоб кутиб қоламиз.
Ишларингизга ривож тилаймиз!!!
Kompromatuzbнинг обуначилари бўлса репост қиливоринглар.
© Баходир Сапаев ANTIKORRUPSIYA гурухи бош админстратори