Катта Гулдурсун қалъаси (милоддан аввалги II – I асрлар – милодий XIII асрлар) – Элликқалъа туманида жойлашган Қадимги Хоразмнинг энг йирик қалъаларидан бири.
Умумий майдони 35 гектар бўлган тўртбурчак Катта Гулдурсун қалъаси дастлаб антик даврда қурилган, тахминан V асрда вайрон қилинган. Кўп ўтмай ўрта асрларда собиқ қалъа ўрнида қўш деворлар ва миноралар билан янги қалъа қурилган.
Катта Гулдурсун қалъаси Давлат маданий мероси объектларининг № 65 рақам билан Давлат мулки сифатида рўйхатга олинган.
Бугун биз шу қалъани қаровсиз холда ётганлигини ва унинг кундан кунга нураб йиқилиб харобага айланиб бораётганлигини гувоҳи бўлмоқдамиз. Агарда шу кетишда давом эттирилса, яқин келажакда бу ерда Кичик Гулдурсун қалъасининг тақдири такрорланиши табиий.
Миқ ёки ғиқ этолмай ушбу мақолани ўқиб, чорасиз ўтирган рахбарларга мурожаатимиз шу ки, ушбу тарихий обидага тезроқ эътибор беринг ва уни сақлаб қолишни чорасини кўринг.
Ушбу холат бўйича расмий жавоб кутиб қоламиз.
© ANTIKORRUPSIYA
t.me/antikorruz