Мухтарам Президент, мана бугун Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида суд ҳуқуқ масалалари бўйича Светлана Ортиқова иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтмоқда. Фақат бу минбаридан туриб гапираётган гапларингиз ўз тасдиғини топмади. ОАВ ва блогерлар фаолиятига тўсқинликлар давом этмоқда. Бизга мурожаат қилган фуқароларнинг Светлана Ортиқова билан сухбатини ёзиб олишга прокуратура ва ички ишлар ходимлари тўсқинлик қилишди. Сизнинг олиб бораётган сиёсатингизга қарши чиқишди. Сиз бундай холатлардан хабардормисиз ёки йўқми билмадим. Агар хабарингиз бўлмаса мана Сизга мурожаатим. Биз махсус мухбирлар фаолиятимизга тўсқинлик қилган прокуратура ва ички ишлар ходимларига тегишли тарзда қонуний чора кўришингизни сўрайман. Биз тарбия кўрган инсон сифатида бу ходимларини ҳалқни олдида жанжал кўтариб шарманда қилмадик. Бу албатта уларга аванс, аммо келгусида шундай хатти харакатлари учун тегишли тарзда жавоб олишади.
© Баходир Сапаев ANTIKORRUPSIYA гурухи бош админстратори