ИНСОН ҚАДРИ…

Россиялик машҳур актёр Юрий Никулин ишга пиёда кетар экан йўлда пиёдалар ўтиш чизиғини устида она ва 6 ёшли болани машина уриб кетгани устидан чиқиб қолади.
Она вафот этган, атрофида тумонат одам тўпланиб турарди. Никулин кастюмини ечиб вафот этган аёлни юзига ташлаб қўяди.
Чеккада ҳамманинг эътиборидан четда қолган болакайни олдига ўтириб кўнглини кўтаришга ҳаракат қилади. Асалари расми бор алвон рангли галстугини болага совға қилади.
Такси чақириб болани манзилига элтиб кейин ишига боради. Аксига олиб ишхонасида бир гуруҳ японияликлар билан учрашуви бор эди.
Учрашувга 1.5 соат кеч келиб, уни устига кастюм ва галстуксиз, яна енги тирсагигача шимарилган кўйлакда келгани японлар ўзларига бўлган хурматсизлик деб билиб зални намойишкорона тарк этишади.
5 йилдан кейин ўша япон делегацияси раҳбари Ито Кабаяси ўшанда Никулин билан қандай воқеа содир бўлганини эшитиб қолади ва Никулинни Японияга таклиф қилади.
Буюк актёрни Токиодаги офисда 78 та оқ кўйлак кийиб енгини тирсагигача шимарган, галстуксиз японлар таъзим ила кутиб олишади.
Буюк қалб эгасига японлар шундай эҳтиром кўрсатишади.

Тафсия қилинганлар