Ўзбекистон Республикаси
Президенти Админстрацияси раҳбари
Сардор Умрзоқовга

Нусхалари:
Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори
Ниғматилла Йўлдошевга

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари
Агрокомплекс раҳбари

Шуҳрат Ғаниевга

Коррупцияга қарши кураш агентлиги раҳбари
Акмал Бурхоновга

Тошкент вилояти Пскент тумани фермерлари номидан

МУРОЖААТ

Тошкент вилояти Пискент тумани фермер хўжаликлари томонидан 2023 йил ҳосили учун ғалла экиш мавсуми  АГРОКОМПЛЕКС  раҳбари томонидан берилган топшириққа қарамасдан  Пискент туман Хокими Р.М. Рихсиевнинг бевосита босими ва шахсий раҳбарлиги сабабли шу бугунги кунга (2022 йил 08.11) қадар туманда  2000 гектарга яқин майдонга уруғлик, ёқилғи мойлаш материаллари ҳамда минерал ўғитлар туманда фаолият юритаётган “Музрабод Асл Парранда” МЧЖнинг раҳбарига берилган оғзаки топшириққа асосан тўхтатиб қўйилган. Қишлоқ хўжалиги мутахассисларининг хулосасига асосан Тошкент вилоятида кузги бошоқли дон экинларини экишнинг оптимал муддатлари октябрь ойининг 1-2 декадалари хисобланади. Белгиланган муддатдан кеч экилиши ҳосилдорликни кескин камайишига олиб келади. Пискент туманида фаолият юритаётган фермер хўжаликлари 2022 йил пахта хосили учун тумандаги  “REAL AGRO cotton”  пахта тўқимачилик кластери билан ўртача 31 центнердан пахта хомашёси етиштириш бўйича контратация шартномаси имзоланишига қарамасдан Пискент туман ҳокими Р.М.Рихсиев ўртача ҳосилдорликни 37 центнерга чиқарилгандан сўнг 2023 йил ҳосили учун бошоқли дон уруғлиги олишга рухсат беришини иддао қиляпди.

Ўзбекистон Республикаси “Фермер хўжалиги” тўғрисидаги  Қонунининг 22-моддасига кўра
“Фермер хўжаликларининг хўжалик фаолиятига давлат органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлар, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари аралашувига йўл қўйилмаслиги;
Давлат органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотларнинг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ва фуқароларнинг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фермер хўжалигига етказилган зарарлар, шу жумладан бой берилган фойда қонунчиликда белгиланган тартибда қопланади.”
деб белгилаб қўйилганига қарамасдан туман хокими Р.М.Рихсиевнинг  норасмий кўрсатма ва талаблари «Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ–198-сон, 24.08.2022 й.)га зид равишда фермер хўжалиги ҳуқуқларини қўпол равишда бузилишига олиб келмоқда.
Ҳозирги кунда дунё бўйича озиқ-овқат танқислиги муаммосига дуч келинаётган бир пайтда, унда белгиланган талабларни бажариш ўрнига Пискент тумани хокими Р. М.Рихсиев туман фермерларига шартномада кўрсатилмаган талабларни нима сабабдан қўяётганини тушунишни истардик.
“Фермер бой бўлса, халқ фаровон яшайди”. Қонун устувор, янгиланаётган Ўзбекистонда фермер хўжаликлари фаолиятига ноқонуний аралашув Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги вакили хисобланган хокимга  вақт кутиб турмаслигини, экин экиш мавсуми ўтиб бораётганини, ҳосилдорлик камайса давлат режасини бажарилиши муаммо бўлишини эслатиб, сизлардан шу масалада амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.

©Пскент тумани фермерлари

t.me/antikorruz

Тафсия қилинганлар