Ўзбекнефтгаз АЖ бошқарув раисига мурожаат!

Биласиз хозирги кунда пахта экиш мавсуми қизғин кетмоқда, Қорақалпоғистон Республикасида тупроқ тузли бўлганлиги учун ер ювиш жараёни 3-4 марта такрорланиб ерни пахта экишга тайёрланади, ер тайёр холга келганидан кейин чигит қадалади, агар шу вақт ичида чигит экиш жараёнида ёқилғи махсулотлари кечиктирилса ёки қандайдир сабаблар билан иш орқага сурилса тайёр ер ўзининг намлигини йўқотиб натижада ерни қайта суғориб қайта тайёрлашга тўғри келади, бу эса фермерга ортиқча харажат сарфлашга тўғри келади. Тахиаташ нефта база МЧЖ директори П.Бабаназаров мухтарам Президентимизнинг 2023 йил 26 февралдаги ПК 23 сонли қарорини ва Вазирлар Махкамаси қарорига қарши бориб фермер хўжаликлари дала бошига ёқилғи махсулотларини етказиб беришда очиқчасига қаршилик қилиб келмоқда, ундан ташқари ёқилғи махсулотлари сифатини қасддан бузишга йўл қўйиб бермоқда. Куни кеча Тахиаташ нефть базаси Кўнғрот филиали омборида сақланаётган дизел ёнилғиси қандайдир сифатсиз 30 тонна махсулот қўшаётган вақтда Қорақалпоғистон Республикаси ИИБ ходимлари томонидан махсулот қўлга олиниб Кўнғирот нефта базаси омбор мудири ишдан олинди. Бундай холат Тахиаташ нефть база МЧЖ метрология бўлими мутахассисларининг бундай холатларни ўз манфатини ўйлаб яшириб келганликлари учун қайта қайта такрорланиб келмоқда. Бу холат олдин жиноят иши очилиб 45 модда қўлланилиб қилган айбидан пушаймон бўлмаган ходимларни шундай масулиятли вазифа ишониб топширилганлиги сабабли ўз ишига совуққонлик билан қараши оқибатида жиноятлар қайта такрорланиб келмоқда.

©Манба

Тафсия қилинганлар