Камбағаллакни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Сизнинг ижтимоий тармоқлар орқали Фарғона шаҳар, “Хувайдо”, “Юлдуз, “Истиқбол”, “Ибн Сино” маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳатти-харакатлари юзасидан қолдирган постларингизда келтирилган маълумотлар 2023 йил 7 июн куни Ишчи гурухи тузилган ҳолда ўрганилганда қуйидаглар маълум бўлди.
Фарғона шаҳар “Юлдуз” МФЙ раиси Р.Ахмаджонова фуқароларни куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлаб ташлаган бу ҳолати кун давомида бир неча бор такрорланган МФЙ раисини ҳақоратли сўзлари ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлганлиги ўрганилганда, МФЙ раиси Раъно Ахмаджонова хақиқатда 2022 йил март ойида маҳалла ходимлари билан хатлов жараёнларини мухокама қилиш жараёнида сўкиниш сўзларни ишлатганлиги, аммо у сўзларни бирор бир шахсга нисбатан ишлатмаганлигини билдирди. МФЙ раисининг бу қониқарсиз харакати “Юлдуз” МФЙ Кенгаши томонидан муҳокама қилиниб, МФЙ раисига Кенгаш томонидан огохлантириш берилди ва ушбу ҳолат яна такрорланса қонунда кўзда тутилган интизомий жазо чоралари кўрилиши белгиланди. “Юлдуз” МФЙ раиси Р.Ахмаджонова ахолидан ва МФЙ Кенгаши аъзоларидан кечирим сўраб бу каби холат бошқа такрорланмаслигини билдирди.
Кенгаш йиғилиш қарори илова қилинади.
Фарғона шаҳар “Истиқбол” МФЙ раиси фуқароларни ҳақоратлаган аудиоси ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлганлиги ўрганилганда қуйидагилар маълум бўлди.
“Истиқбол” МФЙ раиси Сангилов Аъзамжон хақиқатда фуқаро билан сухбат давомида (оғзини очса гемаройини кўриши) ни айтганлаги маълум бўлди. МФЙ раисининг бу қониқарсиз харакати “Истиқбол” МФЙ Кенгаши томонидан муҳокама қилиниб, МФЙ раисига Кенгаш томонидан огохлантириш берилди ва ушбу ҳолат яна такрорланса қонунда кўзда тутилган интизомий жазо чоралари кўрилиши белгиланди. “Истиқбол” МФЙ раиси А.Сангилов ахолидан ва МФЙ Кенгаши аъзоларидан кечирим сўраб бу каби холат бошқа такрорланмаслигини билдирди.
Фарғона шаҳар “Ибн ино” МФЙ раиси фуқаролар билан ўзининг хизмат хонасида бўлиб ўтган жанжалли видеоси ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлганлиги юзасидан Ишчи гурухи жойига бориб ўрганилганда қуйидагилар аниқланди.
“Ибн Сино” МФЙ раиси У.Турғунова маҳаллани ободонлиги бўйича худудларни айланиб юрган вақтида, МФйдаги кўп қаватли уйларни олдини супуришга масъул бўлган фуқаролар томонидан кўчалар супурилиб, йиғилган ахлати олинмай бута дарахтлари тагига супуриб қўйилганлигини кўрган ва супурувчиларга танбех берган. Супурувчилардан бирининг қизи Мадолимова Лолахон эшитиб, МФЙ раисини куракда турмайдиган сўзлар билан сўкган ва раиснинг орқасидан МФЙ биносигача сўкиб борган, МФЙ раиси фуқарога у ёмон гап гапирмаганлигини фақатгина кўча тозаловчилари ўз ишини виждонан қилиши зарурлигини, ахлат уюми тўғри келган жойга тўплаб кетилса, шамолда яна хамма жойга тарқалишини олиб белгиланган жойга тўкилса худуд тоза туришини тушунтирган, аммо жанжалга Мадолимова Лолахоннинг онаси Мадолимова Мохирахон хам қўшилган ва МФЙ раисни хақоратлаб МФЙ биносигача кириб келган, фуқаролар қўлига тушгун турли буюмларни МФЙ раисига улоқтирганлиги гувохлар томонидан такидланди. Видео ёзув кўрилганда ва авудё эшитилганда МФЙ раиси томонидан хақоратли сўзлар ишлатилмаганлиги аксинча Миллий гвардия ходимлари МФЙ раисини фуқаролардан химоя қилганлиги кузатилди. “Ибн Сино” МФЙ раиси У.Турғунова ушбу холат бўйича ИИБга мурожаат қилишни ситамаганлиги, МФЙ раиси бўла туриб мурожаат қилишни хохламаслигини билдирди.
Ушбу холат “Ибн Сино” МФЙ Кенгаши томонидан мухокама қилинганда, кенгаш аъзолари бир овоздан МФЙ раисини яхши иш олиб бораётганлигини такидлашиб. Мазкур видё ёзувни чиқарган бологер Э.Тожибоевни МФЙга келиб Кенгаш аъзолари билан сухбатлашишга чақирдилар.
Фарғона шаҳар Ҳувайдо МФЙ раиси Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ПҚ-408 сонли қарори ижроси бўйича махалла раисини берган нотўғри таклифи оқибатида Маҳалла фуқаролари орасида жиддий НОРОЗИЧИЛИК келиб чиқишига сабаб бўлди асос Қадирдон кўчаси аҳолиси тўпланиб берган аризаси, бундан бир неча кун олдин АНТИКОРРУПЦИЯ ОАВ махсус мухбири Ҳувайдо Маҳалла фуқаролари билан бирма-бир юриб суҳбатлашганида аҳоли сувга эҳтиёжлари йўқлигини айтиб ўтишига қарамасдан, МФЙ раиси томонидан аҳолини эҳтиёжи бўлмаган сувга Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг чиқарган қарори ижросини қасдан нотўғри мақсадда сарфлаган қарорда кўрсатиб ўтилган энг оғир масалалар ортда қолиб МФЙ раиси сувлашган кўчаларни қайтадан сувлаштириб юборган. Бунинг оқибатида кўчалар абгор аҳволга туша бошлаган бундан норози бўлган аҳоли НОРОЗИЧИЛИК кайфиятида вилоят прокуратурасига ариза билан мурожаат қилишган. Буни қандай тушуниш мумкин? Оқава сув ташкилоти билан тил бириктирганми? Маҳалла абгор аҳволда! деб кўрсатилган мурожаат Ишчи гурухи томонидан ўрганиш ўтказилганда қуйидагилар аниқланди.
“Ҳувайдо” МФЙ Кенгаши томонидан 2023 йил 2 март куни йиғилиш ўтказилиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-408 сонли қарори ижроси юзасидан ахоли томонидан ўрганилиб Қадрдон, Хумо, Халқлар дўстлиги кўчаларидаги сув тармоғини янгилаш юзасидан қарор қабул қилинган.
МФЙ раиси ва Кенгаш аъзолари билан сухбатлашилганда Қадрдон, Хумо, Халқлар дўстлиги кўчаларидаги сув тармоқлари жуда эскириб кетганлиги сабабли, аксарият хонадонлардан истемолга яроқсиз занг сув чиқа бошлаганлиги, сув тармоғи жуда кўп жойидан чириганлиги сабабли ичимлик суви исроф бўлаётганлиги, сув босими пасайиб кетганлигидан ахоли аъзият чекаётганлиги сабабли Кенгаш аъзолари ушбу тармоқни янгилаш юзасидан қарор қабул қилганлигини билдирдилар. Ишчи гурухи аъзолари ушбу сохада мутахассис бўлмаганлиги сабабли бу холатни ахоли томонидан билдирилган таклифлар ва фикирлар асосида ёзилди. АНТИКОРРУПЦИЯ ОАВ махсус мухбирлари билан бўлган сухбатда ушбу холатга янада ойдинлик киритиш мақсадида бошқа худуддан малакали мутахассисни эксперт сифатида жалб қилиниши бўйича хам келишиб олинди. Фарғона сувтаъминот МЧЖ, Фарғона шаҳар филиали мутахасисларининг 09.06.2023 йил куниги 314-сонли хати билан берган хулосасига асосан, “Хувайдо” МФЙдаги Қадрдон, Хумо, Халқлар дўстлиги кўчаларидаги сув тармоғи 1980-1990 йилдар давомида тортилган бўлиб, ушбу қувирлар яроқлилик муддатини ўтаб бўлганлиги, ушбу кўчалардаги сув тармоғини реконструкция қилиш лозимлиги тўғрисида хулоса берилган.
Ишчи гурухининг дастлабки хулосаларига асосан МФЙда Қадрдон кўчасига сув тортилиши, худуддаги айрим фуқароларга ёқмаганлик холати ҳам аниқланди, ушбу холатда сув тармоғи тортилган аммо фуқароларнинг уйига олиб кириб берилмаганлиги бир нечта фуқароларга ёқмаганлиги маълум бўлди.
“Ҳувайдо” МФЙдаги ҳолатни ўрганиш давом эттирилмоқда ва қўшимча маълумотлар ўрганиш якунланганидан сунг берилишини маълум қиламиз.
Юқоридаги барча маҳаллаларда ўтказилган ўрганишлар давомида тўпланган хужжатлар, фотосуратлар, видео ёзувлар, тушунтириш хатлари ва Кенгаш қарорлари илова қилинади.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси, АНТИКОРРУПЦИЯ ОАВ махсус мухбири Э.Тожибоевга жойларда маҳалла ходимлари томонидан қилинган ноқонуний харакатларни эрта аниқлаш ва бартараф қилишда кўрсатган амалий ёрдами ва хамкорлиги учун ўз миннатдорчилигини билдиради.