Ўтган беш йилга назар солинг. Кимлар депутат бўлди? Нима ваъдалар беришган эди? Нима ишлар қилишди? Чуқур тахлил қилиб кўринг!!! Хар сафар битта иккита фақатгина қўл кўтариб овоз бериб ўтирадиган қўғирчоқларни хокимликлар ноқонуний равишда сайловга аралашиб рўйхатини тиқиштириб депутатликка тайинлашади, эътибор беринг сайлашмайди, ТАЙИНЛАШАДИ, қарабсизки, ишлар пишди, яна беш йил яллони уриб юраверишади.

Бу сафар бундай ёндошувларга йўқ қўйиб бўлмайди. Депутатлар депутатлигини қилиши шарт. Президентимиз таъбири билан айтганда «..энди у замонлар ўтиб кетди..Бундан бу ёғига бошқача бўлади..» Юрт равнақи, халқ фаровонлиги ва ватан тараққиётига бефарқ бўлманг!!! Номзодни қинғир йўллар билан ўчириб, ўзига алоқадор одамларни тиқиштириб, сўнгра мен эмас билмадим деб бахона ўқийдиган тулкиларга маслаҳатим, бу сафар эхтиёт бўлинглар, хақиқатдан хам у замонлар ўтиб кетди..

Жамиятни биз тузмасак ким тузади?

ANTIKORRUPSIYA OAV бош мухаррири Баходир Сапаев

@antikorruz

Тафсия қилинганлар