Ҳудудда аҳоли учун долзарб бўлиб турган муаммоларни ҳал этиш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди:

– Йўл, коммуникация тармоқлари, инфратузилма ҳолати

Жами 9,7 км ички йўлларга асфальт қопламаси ётқизиш ва цемент-бетон қопламаси ётқизиш ишлари бажарилди. Аҳолига 3 086 та газ баллонлари (61,72 тонна) етказиб берилди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 15 дона темир-бетон таянчлар ўрнатиш ҳамда 1,45 км электр тармоқ тортиш ишлари бажарилди. Ичимлик сувини яхшилаш борасида 1,3 км ичимлик суви тармоғи тортилди.

Коммунал хўжалиги соҳасини яхшилаш борасида Жиззах шаҳри, Пахтакор ва Зомин туманлари кўп қаватли уйларнинг том қисмларини мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда, ертўла қисмидаги муҳандислик коммуникацияларини таъмирлаш ишлари амалага оширилмоқда.

– Кредит, субсидия, бандлик, ёшлар масаласи

Тижорат банклари томонидан 77 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига 571,9 млн. сўм миқдорида кредитлар ажратилиши таъминланди. Шундан, оилавий тадбиркорлик йўналишида 18 тага 90,0 млн. сўм, айланма маблағни тўлдиришга 1 тага 65,0 млн. сўм ҳамда таълим кредити йўналишида 13 тага 192,9 млн. сўм маблағ ажратилди.

– Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ижро этувчи аппарат томонидан Жиззах вилояти туман (шаҳар)ларида 7 та ҳолатда кам таъминланган оилалар, пенсия ва нафақа олувчи аҳоли томонидан қилинган мурожжатларида кўрсатилган муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича қуйидаги ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Шароф Рашидов тумани “Янгидиёр” маҳалласида яшовчи фуқаро Юсупова Зилола Элмурод қизининг болалар нафақасини сўраб қилган аризаси ўрганилиб, фуқаронинг фарзанди “Ижтимоий ҳимоя ягона реестр” дастурида кўринмаётганлиги аниқланди ва фарзандининг туғилганлик гувоҳномаси ФХДЁ бўлими орқали бириктирилиб амалий ёрдам берилди ва 4 нафар фарзанди учун болалар нафақаси тайинланди. Ёки Пахтакор тумани “Олмазор” маҳалласи фуқароси Холманова Нафиса Ахмадқуловнанинг болалар нафақасини сўраб қилган мурожаати ўрганилиб, унга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида турмуш ўртоғини ўзини-ўзи банд қилган шахс бўлганлиги сабали ишсизлиги бартараф этилди ва 3 нафар фарзанди учун болалар нафақаси тайинланди.

Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом этмоқда.

@antikorruz

Тафсия қилинганлар