Бу постимизни бошланишида ўзгаларга тухмат дея йўғирилмаслиги учун олдиндан мақолани сўров тариқасида қабул қилишларини сўрайман.
Тўрткўл тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқхонада нега туғишнинг “Кесарево сечения” услуби кўп қўлланилади?
Хақиқатдан хам аёлларимиз шу даражада нимжон, туғилаётган фарзандларимиз заифми? Нега аёлларни табиий йўл билан туғишига имкон берилмайди?
Саволлар кўп.
Бундай холатда “Кесарево сечения” услуби билан туғилишга 4млнга яқин пул ишлатилар экан. Оддий котетор қўйиш 20минг сўм. Суюнчиси, операция қилган докторга 300-500минг сўмгача берилар экан? Статистик маълумотларга кўра янглишмасак ҳар ўн аёлдан саккизи “Кесарево сечения” қилинар экан?
Тўғри, фарзандларимиз ва аёлларимиз соғлиғи ва ҳаёти бебаҳо, лекин буни бизнесга айлантириш менимча нотўғри…
Бу борада Тўрткўл тумани тиббиёт бирлашмаси бош врачидан брифинг кутиб қоламиз ва юқорида айтилган саволларга жавоб берилса?