Бугунги кунда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги, шаффофлиги ва ҳисобдорлигини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Қўмитанинг жорий йилнинг 1 ноябрь куни ўтказилган  навбатдаги мажлисида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуннинг Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда унинг тасарруфидаги ташкилотларда ижро этилиши ҳолати муҳокама қилинди.

Ўрганиш ва таҳлил натижаларига кўра вазирлик ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар томонидан 2023 йилнинг ўтган 9 ойи давомида очиқликни таъминлаш йўналишида қатор ишлар амалга оширилган.

Хусусан, ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар веб-сайт ҳамда очиқ маълумотлар порталига (data.egov.uz) ўз вақтида жойлаштириб борилган.

Ҳисобот даврида жамоатчиликни вазирлик томонидан амалга оширилаётган ишлардан хабардор қилиш мақсадида 20 та брифинг, 7 та пресс-тур ўтказилган.

Шу билан бирга мажлисда вазирлик, унинг таркибий ва ҳудудий бошқармаларида очиқликни таъминлаш йўналишида йўл қўйилган камчиликларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Хусусан, айрим ҳудудий бош бошқармаларнинг расмий веб-сайтида ижтимоий аҳамиятга эга маълумотлар ўз муддатида жойлаштирмаган. Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бошқармаларида ахборот хизматлари ташкил этилмаган.

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигида бугунги кун ҳолатига кўра расмий веб-сайт фаолияти талаб даражасида эмас ҳамда ахборот хизматига масъул шахс тайинланмаган.

Вазирлик тизимидаги ташкилотларнинг аксариятида фаолиятига оид ҳисоботлар, харид комиссияларининг таркиби, мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилмасдан келинган.

Муҳокамалар жараёнида Қўмита аъзолари томонидан очиқликни таъминлаш борасидаги ишларни янада такомиллаштириш, вазирлик фаолияти билан боғлиқ бўлган ахборотлардан жамоатчилик доимий хабардор бўлиши учун зарур чоралар кўриш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Коррупцияни бартараф қилиш борасида айнан шаффофлик ва очиқлик тамойиллари муҳим ахамият касб этади. Бундай ёндашувнинг самарадорлигини коррупцияни енгиш бўйича жахон рейтингларда энг яхши натижалари орқали биринчилар қаторида турган Швецария, Швеция ва Сингапур каби ривожланган давлатларнинг тажрибасини мисол тариқасида келтиришимиз мумкин.

Республикамизда Олий Мажлис Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси томонидан давлат органлари ва ташкилотларида очиқликни таъминлаш йўналишида амалга оширилган ишлар ҳолати доимий таҳлил этиб борилади.

Мазкур қўмитада Республикамиз худудларидан сайланган Сенаторлар, шунингдек ОАВ вакиллари ва мутахассислардан иборат қўмитанинг доимий экспертлари қатнашиб келмоқда. Жумладан бугунги кунда давлатимиз ва жамиятнинг олдига қўйган муҳим вазифалардан бири бўлган коррупция билан курашишга ихтисослашган “antikorr.uz” ОАВ раҳбари Б.Расулев хам экспертлар таркибида қўмита мажлисларида қатнашиб келмоқда ва давлат ташкилотларининг фаолиятида шаффофликни таъминлаш ва хисобдорликни оширишда янада самарадорликни ошириш юзасидан таклиф ва мулохазаларни қўмитадаги муҳокамаларда билдириб келмоқда.

 

 

Тафсия қилинганлар