Ватандошларимиз саломатлиги йўлида фидокорона хизмат қилаётган, беморлар ҳаёти, уларнинг саломатлиги, халқ саломатлиги учун курашаётганларни анъанага кўра ҳар йили ноябр ойининг иккинчи якшанба кунида табриклаймиз.
Шифокорлик бу нафақат мақом ва касб. Балки катта масъулият, мушкул ва кутилмаган воқеликларга доимо тайёр бўлишлик, атофдагилар дардини ҳис етиб, уларга ўз вақтида ёрдам бера олишлик, фидоийликдир.
Бугун ана шундай фидоийларнинг бир гуруҳи Тошкент шаҳар ҳокимлигига таклиф қилинди. Тадбир давомида Тошкент шаҳар ҳокимининг в.б Шавкат Умурзаков уларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев йўллаган табрикни ўқиб эшиттирди, самимий тилаклар билдириб, уларни орден ва медаллар билан тақдирлади.
Тадбирда Олий мажлис Сенати сенатори, Рустам Калонов, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси раҳбари Алимов Анвар, Тошкент шаҳар халқ депутатлар Кенгаши