Жахон тарихи ва ривожланган давлатларда тўпланган тажриба шуни кўрсатадики, коррупция деб аталадиган ва кўзга кўринмайдиган йиртқич ҳайвон, жамият ва давлатнинг тараққиёт ғилдиракларини секинлаштиради  ва халқнинг тўлиқ потенциалини юзага чиқаришга тўсқинлик қилади. Унинг таъсири шунчалик чуқурки, бу йирқичнинг бир ўзи миллат тараққиётига салбий таъсир қилиши мумкин ва термит хашаротига ўхшаб, мамлакатнинг ўзагини ютиб юбориши мумкин, бу эса мамлакат иқтисодиётини вайрон бўлишига ва аҳолининг турмуш даражасини пасайишига олиб келиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга курашишда қатъий қадамлар қўйилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.06.2020 йилдаги ПҚ-4761-сон қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил қилинди. Хуқуқ ва қонун устворлигини таъминлашга масъул бўлган барча ташкилотлар, хусусан Ички ишлар, Прокуратура ва Хавфсизлик хизматлари томонидан коррупция билан куршишда қатъий чоралар кўрилмоқда. Шунингдек барча вазирликлар, хокимиятлар ва ташкилотларда ички назорат бўлимлари ва коррупцияга қарши курашиш кенгашлари фаолият юритишмоқда ва бу борада ўз хиссаларини қўшиб келишмоқда.

Олдимизда турган мухим вазифаларни бажариш, ахолини бу иллатга қарши тарғибот қилиш ва халқимиз бу курашда иштирок этишларини таъминлаш учун, хорижий тажрибалардан, бу иллатни енгишда муваффақиятга эришаётганларнинг услубларидан фойдаланашимиз мақсадга мувофиқдир. Шунинг учун бу масалада хорижий давлатларни мисолини келтираман.

Корруция билан курашиб муваффақиятга эришган Ботсванани олайлик. Бу давлат бир вақтлар дунёдаги энг қашшоқ мамлакатларидан бири бўлган. Лекин Ботсвана коррупцияга қарши самарали курашиб муваффақиятга эришига муваффақ бўлди. Transparency International  ташкилотининг берган маълумотларига қараганда Ботсвана 2023 йилларда, жахон коррупция даражаси бўйича яхши ижобий натижаларга эришига муавафақ бўлган. Бу рейтингда АҚШ ва Испания давлатлари ёнидан ўрин эгаллади ва Африка қитъасидаги энг коррупция кам бўлган давлатга айланди. Коррупцияга қарши курашишда тизимли механизмлар ишга солинди ва шаффофликни таъминлаш йўли билан Ботсвана мамлакатнинг иқтисодий ўсиши ва аҳолисининг турмуш даражасини оширишни уддалади.

2000-йилларнинг бошларида Грузияда коррупция сабаб бўлган муаммолар тўлиб-тошиб ётган эди. Грузияда давлат ташкилотлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида туб ислоҳотларни амалга оширилиши учун қатъий чоралар кўрилди, бу эса Республикада коррупцияни сезиларли даражада пасайишга олиб келди. Коррупция даражасини пасайиши ўз навбатида жамоатчиликнинг бу кураш юзасидан ишончини ошиши ва бу курашда фаол иштирокига олиб келди.

Сингапурни унутмайлик, кичкина орол давлати бугунги кунда жахонда ривожланаётган мамлакат сифатида ўз ўрнига эга бўлишга эришди.  Коррупцияга нисбатан мутлақо тоқатсизлик сиёсати билан танилди ва дунёдаги энг кам коррупциялашган давлатлар қаторига киришга муваффақ бўлди.

Бу борада муваффақиятга эришиш услублари жуда хам оддийдир. Жумладан, биринчи навбатда давлат ташкилотлари ва жамият, шунингдек эгаллаб турган лавозимидан ёки бадавлатлигидан қатъий назар, барча фуқаро қонун устуворлига риоя қилиши ва қонун доирасида фаолият юритиши, давлат ташкилотлари томонидан очиқлик ҳисоботларини доимий ва шаффоф тарзда амалга ошириб боришлари шарт. Коррупцияга қарши мустаҳкам қонунлар ва қоидаларни ишлаб чиқарилиши ва уларнинг самарали бажарилишини таъминланиши, Давлат ва нодавлат ташкилотлари, коррупцияга қарши қатъий позицияни эгаллашлари, зарур.

Коррупцияга қарши курашишда жамоавий саъй-ҳаракатлар хам муҳим ахамият касб этади. Ҳар бир фуқаронинг бу курашда фаол иштироки, хар бир давлат ташкилоти мутасаддисининг, лавозимдор бўладими ёки оддий фуқаро бу курашда иштирок этиши керак бўлади.

Коррупцияга даҳлдор мавзуни ва маълумотни очиқлашдан қўрқмайдиган жонли ва эркин матбуот бўлиши зарур. Журналистлар ва оммавий ахборот воситалари бу курашда ҳал қилувчи роль ўйнайди. Коррупциянинг қоронғу дунёсига ёруғлик киритиб, ҳуқуқбузарликларни фош қилиш ва коррупционерларни жавобгарликка тортиш, журналистик суриштирувдан тортиб, коррупцияга қарши кампанияларгача оммавий ахборот воситалари кенг қамровли ва таъсирли чиқишлар қилиши ва маълумотлар беришлари бу борада яхши натижалар беради.

Ижтимоий тармоқлар орқали тасдиқланган ва асосли маълумотларни берилиши ва тегишли органларни, коррупция холатлари хақида хабардор қилиш ва уларни ушбу масалага йўналтиришга ёрдам бериши хам салбий эмас, аксинча ижобий механизм хисобланади. Фақат бунинг учун, бирор бир инсонни коррупцияда айблаш учун, тухмат ва асоссиз айбловлар орқали эмас, асосланган ва тасдиқлари мавжуд бўлган холатда айбланилса тўғри бўлади.

Ушбу платформаларда порахўрликка қарши курашда муҳим роль ўйнайдиган ташвиқот хам, одамларнинг бу кураш хақида хабардорлигини оширишга ёрдам беради. Инсонларнинг коррупция иллатига нисбатан муносабатни ўзгартириш ва ҳалоллик маданиятини ривожлантиришга ёрдам беради. Аммо коррупцияга қарши курашишда фақат юқорида таъкидланганларни ўзи кифоя эмас. Ҳар биримиз – ҳар куни бу иллат билан курашишимиз керак бўлади. Хар бир инсон, бу курашда ўз хиссасини қўшиши шарт.

Коррупцияга учрадингизми – коррупциянинг бир қисми бўлишдан бош тортинг, шаффофликни талаб қилинг, коррупциянинг оқибатлари хақида огохлантиринг, бу хақда керакли ташкилотларни хабардор қилинг.  Коррупция билан куршишнинг аҳамиятини тушунинг: Коррупцияга қарши кураш – нафақат мамлакат тараққиёти учун кураш, балки адолат учун, авлодларимизнинг тарбияси ва яхши хаёт кечиришлари учун кураш ва хамюртларимизнинг келгуси хаёт даражасини яхшилаш учун курашдир ва бу курашда биз ғалаба қозона оламиз ва ғалаба қозонишимиз керак!

Б.Расулев.

Тафсия қилинганлар