Тадбир давомида йиғилганларга “Коррупция ва порахўрликка қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари”, “Коррупцион ҳаракатлар учун жавобгарлик” ҳамда “Коррупция ва унинг салбий оқибатлари” ҳақида тегишли ахборот ва кўрсатмалар берилиб, барчани огоҳликка чақирилиди.
Учтепа тумани ҳокимлигида туман ҳокимлиги ходимлари, тумандаги мутасадди ташкилот раҳбарлари, тумандаги мактабгача ва мактаб таълими раҳбарлари, туман тиббиёт муассасалари раҳбарлари, Халқ депутатлари Учтепа тумани Кенгаши депутатлари иштирокида “Очиқ эшиклар куни” доирасида ҳокимликларда, бўлим, ташкилотларда коррупциянинг олдини олишга қаратилган “Коррупцияга қарши курашиш” профилактик тадбири ўтказилди.
Профилактик тадбирда ва Тошкент шаҳар кенгаши депутати, “Antikorr.Uz” ОАВ раҳбари Б.Расулев, туман иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти раҳбари, туман ИИОФМБ бошлиқ ўринбосари, туман адлия бўлими раҳбари, туман прокурори ўринбосари иштирок этишди.