Юнусобод туман ҳокимлигида, “Коррупцияга қарши курашиш тадбири” коррупциянинг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий тарғибот (семинар тренинг) бўлиб ўтди.
Унда, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, Тошкент шаҳар Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши аъзоси, “Antikorr.Uz” ОАВ рахбари Бобур Расулев, Юнусобод туман Кенгаши депутатлари, Юнусобод туман прокурори катта ёрдамчиси Зарифа Мавлонова, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш депортаменти туман бўлими бошлиғи ўринбосари Иномжон Рахимов, туман Адлия бўлими, Юнусобод туман ҳокимлиги аппарат ходимлари ва бошқа мутасадди раҳбарлар иштирок этди.
Семинар давомида, коррупция жамият тараққиёти учун энг жиддий хавф-хатарлардан бири экани назарда тутилиб, коррупция ҳолатларининг ҳар қандай кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш ва унга қарши курашиш барчанинг энг устувор вазифаси эканлиги таъкидланди.
Тадбир якунида иштирокчилар ҳуқуқий мавзуда ўзларини қизиқтирган саволлар ва фикр-мулоҳазалар бўйича депутатлардан ҳамда ҳуқуқни ҳимоя қилиш идораси вакилларидан жавоблар олишди.