Қорақалпоғистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Қорақалпғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ўз хавфсизлик хизмати ходимлари, бошқарма шахсий таркиби  ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидаги ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари иштирок этишди.

 

Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари  Н.Бердиев тадбирни бошлаб сўзга чиқар экан, барча шахсий таркибда коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантиришни янги босқичга олиб чиқиш бўйича фикр мулоҳазалар билдириб, бошқарманинг айрим нопок ходимлари томонидан содир этилган номақбул ҳаракатлари сабаб бутун тизим шаънига доғ туширганлиги ҳақида айтиб ўтди.

 

Шунингдек, Президентимиз томонидан божхона органларига қаратилаётган эътибор, божхона ходимларининг ижтимоий ҳимояси, уларга яратилаётган шароитларнинг қадрига етмасдан, ўз мансаб ваколатини шахсий манфаати йўлида суистеъмол қилиш она Ватанига, ота-онаси ва фарзандлари ҳаққига қилинган катта хиёнат эканлиги уқтирилиб, бундай йўлга кирмаслик бўйича қатъий огоҳлантирилди.

 

Сўзга чиққан иштирокчилар ҳам коррупцияга қарши курашиш юзасидан давлатимиз томонидан чиқарилаётган қонунлар, жиноят кодексидаги коррупция жиноятига қаратилган моддалар ҳақида айтиб, таъмагирликнинг оқибати яхшиликка олиб келмаслиги ҳақида огоҳлантирди.

 

Коррупция жиноятининг олдини олиш, ходимларнинг ўзларига туғри хулоса чиқаришлари мақсадида давлатимизнинг турли ўринларида коррупция жиноятини содир этиб тегишли орган ходимлари томонидан қўлга олинаётган мансабдор шахслар ҳақида тайёрланган видео лавҳалар тадбир иштирокчиларига намойиш этилди.

QR BAJÍXANA,

O’zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo’mitasining rasmiy axboroy kanali,

Antikorr.uz. OAV

Тафсия қилинганлар