Ҳожатбарор блогер қонун олдида жавоб беради!

 

Департаментнинг Шофиркон туман бўлими томонидан фуқаро Ғ.Ага нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Аниқланишича, “Тафтиш.уз” ахборот агентлиги собиқ раҳбари Ғ.А туман ҳудудида яшовчи фуқароларни алдаб, агентликнинг ижтимоий тармоқлардаги канали орқали уларнинг муаммоларини ҳал қилиб бериш эвазига, жуда кўп миқдордаги пулларини олиб, шахсий эхтиёжларига ишлатиб юборган.

Хусусан, Ғ.Абераев 2020 йил октябрда муқаддам Конимех туманидаги “Алибек Ислом” МЧЖ раҳбари А.Ига қарашли бўлиб, кейинчалик туман Қоракўлчилик ширкати балансига ўтказиб юборилган 1 400 га. яйлов ерларни фермер хўжалиги номига қайта расмийлаштириб бериш эвазига А.Идан жами 5 000 АҚШ доллари қийматдаги пул ва бошқа моддий қимматликларни олиб, шахсий   эҳтиёжлари учун сарфлаган.

Худди шундай, фуқаро Қ.Хдан туман ҳокимлиги захирасига олинган 1 800 га. яйлов ерларни унинг ўзига қайтариб олишда ёрдам беришини айтиб, бунинг эвазига ундан жами 22 000 АҚШ долларини олиб талон – торож қилиб юборган.

Бундан ташқари, фуқаро М.Сга ЖКнинг 105 – моддаси билан содир этган жинояти учун “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган вақтда (2022 йил ноябрь) унинг отаси И.Сни ўғлини қамоқдан чиқаришга ёрдам беришини айтиб алдаб, 5 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли  билан  қўлга  киритган.

Терговга қадар текширувда М.Снинг апелляция судлов босқичида жабрланувчи билан ярашганлиги сабабли қамоқдан озод этилганлиги  аниқланган.

Бундан ташқари, 2022 йилнинг апрель ойида фуқаро А.Ҳнинг Андижон вилояти (Миллий гвардия)да ишловчи укаси А.Ҳнинг ишини Бухоро вилоятига кўчириб бериш эвазига ундан фирибгарлик йўли билан 800 АҚШ доллари олиб, шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаган.

Шунингдек, Ғ.А 2021 йил баҳорда Ж.Удан 10 – 15 кунда қайтариб бериш шарти билан 500 АҚШ доллари олиб, ҳозирга қадар қайтармасдан, алдаб келган.

Қайд қилинган ҳолатларда Ғ.А фуқароларни алдаш орқали уларнинг жами 33,3 минг АҚШ доллар қийматидаги пул маблағларни ўзлаштириб олиб, талон-торож қилиб юборган.

Мазкур ҳаракатлари учун “Тафтиш.уз” ахборот агентлиги собиқ раҳбари Ғ.А 06.11.2023 йилда ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди, 168-моддаси 4 – қисми “а” банди ҳамда 25, 211-моддаси 2-қисми “а” банди билан ишда айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, сиртдан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳозирги кунда Пешку туман ички ишлар бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бухоро вилоят прокуратураси

Тафсия қилинганлар