“Шу кунларда агентлик мутахассислари томонидан навбатдаги 500 мингта нотурар жой объектларига оид 4 миллиондан ортиқ маълумотлар UZKAD тизимига ўтказиш (миграция) ишлари амалга оширилмоқда. Кўчмас мулк, унинг эгалари, унга бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги маълумотларни қайта ишлаш ўта эҳтиёткорликни талаб қилади. Миграция жараёнида қўшимча мантиқий текширув ва солиштирув жараёнларини ҳам жорий қилинганлиги сабаб, миграция жараёнлари белгиланган муддатдан кўп муддат талаб қилмоқда.

 

Ҳозирги кунда 300 мингга яқин кўчмас мулк объектлари миграция қилиниб, ушбу кўчмас мулклар бўйича нотариус, ягона портал ва давлат хизматлари марказлари орқали 2 мингга яқин аризалар қабул қилинди.”

Режадаги яна 200 мингта объектлар ҳозир миграция жараёнида. Ушбу жараён ҳисоб китобларимизга кўра 19-декабр кунига қадар давом этади.

Миграция жараёнидан ўтиб бўлган кўчмас мулклар бўйича ҳеч қандай чекловлар мавжуд емас.

Ўз навбатида келтирилган ноқулайлик учун юртимиз аҳолисидан яна бир бор узр сўраймиз.” деб маълумот беради Кадастр агентлиги ахборот хизмати.

Кадастр агентлиги ахборот хизмати томонидан тақдим қилинган бундай муҳим маълмуотлар ва бу маълумотларда аниқ сабаб ва муддатлар кўрсатиб берилиши, коррупцияга қарши курашиш борасидаги шаффофлик тамойилларига мос келади ва албатта коррупцион мухит юзага келишини олдини олади. Бу маълумотни “ANTIKORR.Uz” ОАВ орқали мухлисларимизга маълумот беришимизнинг натижасида, обуначиларимизнинг кўчмас мулкларини хужжатлаштиришларида ёки олди-сотди шартномаларини имзолаш жараёнида, уларни ортиқча оворачилик ва коррупция холатига дуч келишларини олди олинади. Бу албатта “ANTIKORR.Uz” ОАВ ва Кадастр агентлиги матбуот хизмати билан маълумотлар алмашиш борасидаги хамкорлигимизнинг натижасидир. Агар, Республикамизда коррупция иллати билан курашишда, барча давлат  ва нодавлат ташкилотлари, ОАВ билан бирлашиб харакат қилсак, албатта бу иллатни енгамиз!

 

Кадастр агентлиги ахборот хизмати ва

“ANTIKORR.Uz” ОАВ раҳбари Б.Расулев

Тафсия қилинганлар