Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ИСО сертификациясидан муваффақиятли ўтди ҳамда сифат ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро стандартларга мувофиқлигини тасдиқлади!
Давлат кадастрлари палатасида интеграциялашган бошқарув тизими жорий қилиниб, сертификатни қўлга киритиш орқали фуқароларга кўрсатиладиган хизматларнинг сифатини ошириш, муаммоли шикоятларни кескин камайтириш ҳамда коррупция ҳолатларини олдини олишга эришиш кўзда тутилган. Ташкилотда ўтказилган ички ва ташқи аудит текширувларидан сўнг, Давлат кадастрлари палатаси ИСО сертификациясидан муваффақиятли ўтди ҳамда сифат ва коррупсияга қарши курашиш соҳасида халқаро стандартларга мувофиқлигини тасдиқлади! Сертификатлаштириш текшируви натижаларига кўра, Давлат кадастрлари палатасига ИСО 9001:2015 “Сифат менежменти тизими ва талаблар” ҳамда ИСО 37001:2016 “Коррупсияга қарши бошқарув тизими. Фойдаланиш бўйича талаблар ва кўрсатмалар” стандартларига мувофиқ халқаро ва миллий сертификатлар тақдим этилди. Шу ўринда, ушбу сертификатлар ташкилотга янада катта масъулият юклайди ҳамда фаолиятда сифат, самарадорлик, ҳалоллик ва шаффофликга содиқликни кўрсатади. Қайд этиш лозимки, эндиликда Давлат кадастрлари палатасида тизим ходимлари томонидан стандард талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳужжатлар бандлари бўйича фаолият тўлиқ йўлга қўйилади.