300.000 сўм эвазига қўшмачилик қилган талаба судланди

Қўшмачилик ҳақида эшитганимизда кўз ўнгимизга жирканч иш билан машғул бўлмоқчи бўлган шахсларни қўшиб берган ёки уларни шу йўлга бошлаган шахслар кўз ўнгимизга келади. Бу иш билан ёш йигитнинг шуғулланиши эса барчани ўйланиб қолишга мажбур қилади.
Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида, судланувчи И.Н 2023 йил 01 ноябрь куни ғаразли ва бошқа паст ниятларда 300.000 сўм эвазига тезкор тадбир махсус иштирокчиларига жинсий алоқа қилишликлари учун, фуқаро Таматова Феруза Хакимовнага тегишли бўлган Фарғона шаҳар, Мададкор МФЙ, А.Яссавий кўчаси 6-уй,
62-хонадонда шароит яратиб, қўшмачилик қилган вақтида Фарғона шаҳар ИИО ЖҚБ ходимлари томонидан ушланган ва ундан холислар иштирокида тадбир учун ажратилган 300.000 сўм миқдоридаги пуллар ашёвий далил тариқасида олинган.
Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судида И.Нга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, у Ўзбекистон Республикаси ЖК 131-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, иш ҳақининг йигирма фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда
1 (бир) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Бу ҳолатда, И.Н ўзига керакли хулоса қилди ва бундан буёғига қонунга бўйсунган ҳолда яшайди деган яхши гумонда бўламиз.

Қодиров Самандар Хакимжон ўғли,
Жиноят ишлари бўйича
Фарғона шаҳар судининг судья ёрдамчиси

Тафсия қилинганлар