Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясига

 

№2-1001-2206/22301-сонли фуқаролик иши бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Ҳ.Турахужаев томонидан киритилган протест юзасидан даъвогар “IMRON TEKS” МЧЖнинг вакили, адвокат У.Акрамов томонидан

 

Э Ъ Т И Р О З Н О М А

Ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги протестда мазкур иш юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2022 йил 19 октябрдаги хал қилув қарори, Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 9 февралдаги ажрими ва Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 24 майдаги ажримини бекор қилишни, янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралиб, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 3991-моддаси 1-қисми 4-бандида кўрсатилган моддий ҳуқуқ нормаларининг ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги суд ҳужжатини бекор қилишга ёки ўзгартиришга асос бўлиши асос сифатида келтирилган.

Хусусан, Тошкент туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 27 июндаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2022 йил 4 октябрдаги қарори ижроси таъминланиб, Кадаст агеттлиги давлат кадстрлар палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ҳозирда низоли нотурар жой биносига нисбатан кадастр паспорти шакллантирилиб, фуқаролик иши биринчи инстанция судида кўрилган вақтда низоли нотурар жой биноси “JAJJI WUNDERKIND” МЧЖнинг балансига ўтказилган бўлган.

Апелляция инстанцияси ўз ваколати доирасида “JAJJI WUNDERKIND” МЧЖни ишга тегишли тараф сифатида жалб қилиш масаласида ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш чорасини кўрмсасдан, жамиятни учунчи шахс сифатида жалб қилиб, хатоликка йўл қўйган бўлса, ўз навбатида Олий суд судлов ҳайъати даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилишда низоли нотурар жой биноси “JAJJI WUNDERKIND” МЧЖнинг балансига қабул қилинганлигига эътибор қаратмасдан, процессуал ҳуқуқ нормаларини бузган.

Қўйидагиларга кўра протестда келтирилган важлар асоссиздир:

1. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 3993-моддаси 2-қисми 4-бандига кўра, процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги ишнинг нотўғри ҳал этилишига сабаб бўлган ёки сабаб бўлиши мумкин бўлган тақдирдагина ҳал қилув қарорининг, ажримнинг ёки қарорнинг бекор қилинишига асос бўлиши, агар суд ишида иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги масалани ҳал қилган бўлса, ҳал қилув қарори, ажрим, қарор бекор қилиниши мумкин.

Тарафлар, яъни “IMRON TEKS” МЧЖ ва К.Шерметова томонидан 2022 йил 26 январда имзоланган нотурар жой биносининг дастлабки олди-сотди шартномасининг рус тилида бўлган матни “JAJJI WUNDERKIND” МЧЖ директори ўринбосари А.Сажина томонидан расмийлаштирилиб, биринчи инстанция суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар К.Шерметовани ўрнига суд мажлисларига бевосита А.Сажина келиб, унинг вакили тариқасида судга аризалар орқали мурожаат қилган ҳолда хасталигига оид маълумотномалар нусхаларини тақдим қилиб, бетоблиги сабабли суд мажлисини бир неча маротаба бошқа муддатларга қолдиришни сўраган ҳамда судга келиш ҳақидаги огоҳлантирув тилхатларига имзо чеккан (иш ҳужжатларида мавжуд бўлган ариза, тилхат ва тиббий маълумотнома нусхалари илова қилинмоқда).

Шунингдек, ўзини К.Шерметованинг укаси улароқ раислик қилувчига таништирган “JAJJI WUNDERKIND” МЧЖ директори Д.Мухамедраимов ҳам А.Сажина каби судга келиш ҳақидаги огоҳлантирув тилхатга имзо чекиб, жавобгар К.Шерметовага суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги хабарни етказиш мажбуриятини зиммасига олган (иш ҳужжатларида мавжуд бўлган тилхат ҳамда Д.Мухамедраимов томонидан Кадастр агентлиги давлат кадастрлар палатасининг Тошкент шаҳар бошқармасига йўлланган 2023 йил 9 октябрдаги №24-сонли хат нусхалари илова қилинмоқда).

Апелляция инстанциясига тақдим қилинган ҳужжатлардан кўринишича, низоли нотурар жой биноси “JAJJI WUNDERKIND” МЧЖ таъсисчиларининг 2022 йил 3 мартдаги 1-сонли умумий йиғилиш баёнининг қарори билан жамият устав фондига киритилган.

Бироқ, иш мазмуни ва даъвогарнинг даъво талабидан хабардор бўлган номлари юқорида зикр этилган “JAJJI WUNDERKIND” МЧЖ вакиллари фақат ўзларига маълум бўлган сабабларга кўра, ушбу ҳужжатларни биринчи инстанция судига тақдим қилиб, суддан “JAJJI WUNDERKIND” МЧЖни тегишли тараф сифатида ишга жалб қилишни сўрашмаган.

Ваҳоланки, низоли нотурар жой биносига кадастр паспортини қайта расмийлаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш мажбуриятини юклаш ҳақидаги Тошкент туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 27 июндаги ҳал қилув қарори Тошкент шаҳар маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2022 йил 4 октябрдаги қарори билан ўзгаришсиз қолдирилган (изоҳ: ФИБ Мирзо Улуғбек туманлараро судининг ҳал қилув қарори 2022 йил 19 октябрда чиқарилган).

Бундан кўриниб турибдики, даъвогарнинг даъво талабларидан ҳамда суд мажлисида кўрилаётган ишнинг мазмуни ва моҳиятидан хабардор бўлган ҳолда биринчи инстанция судига келиб кетган “JAJJI WUNDERKIND” МЧЖ вакилларининг суддан низоли нотурар жой биноси “JAJJI WUNDERKIND” МЧЖ таъсисчиларининг 2022 йил 3 мартдаги 1-сонли умумий йиғилиш баёнининг қарори билан жамият устав фондига киритилганлигини яширганликда ифодаланган ҳаракатлари оқибатида биринчи инстанция суди “JAJJI WUNDERKIND” МЧЖни тегишли тараф сифатида ишга жалб қилиш имкониятидан маҳрум этилган.

2. Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорига асосан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинганлиги ёки суднинг ҳал қилув қарори жавобгар К.Шерметованинг манфаатларида чиқарилганлиги сабабли “JAJJI WUNDERKIND” МЧЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 383-моддаси 1-қисмига мувофиқ апелляция инстанцияси судига шикоят орқали мурожаат қилинмаган.

Ҳудди шу каби, апелляция инстанциясининг ажрими ҳам жавобгар К.Шерметованинг манфаатларида чиқарилганлиги, яъни Мирзо Улуғбек туман прокурори томонидан апелляция тартибида келтирилган протест қаноатлантирилмасдан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилганлиги сабабли “JAJJI WUNDERKIND” МЧЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 403-моддасига мувофиқ кассация инстанцияси судига шикоят орқали мурожаат қилинмаган.

Ваҳоланки, “JAJJI WUNDERKIND” МЧЖ директор ўринбосари А.Сажина апелляция инстанцияси суди томонидан ишда тегишли тараф сифатида иштирок этишга жалб қилинган.

Бундан кўриниб турибдики, “JAJJI WUNDERKIND” МЧЖ томонидан онгли равишда апелляция ва кассация инстанцияларининг ажримларига нисбатан ўз вақтида тегишли тартибдаги шикоятлар берилмаган.

3. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 396-моддасига кўра, суд ишни апелляция тартибида кўраётганда суд ҳужжатларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширади, у янги далилларни ўрганиб чиқиши ва янги фактларни аниқлаши мумкин, апелляция инстанцияси суди суд ҳужжатини тўлиқ ҳажмда текшириб чиқиши шарт.

Ушбу талабга асосан апелляция инстанцияси суди томонидан Кадастр агентлиги давлат кадастрлар палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси ва Мирзо Улуғбек туман бўлимидан олинган ҳужжатлардан ва бўлим ходимининг суд мажлисидаги сўроғидан низоли нотурар бино “JAJJI WUNDERKIND” МЧЖнинг балансига қабул қилинганлигига аниқлангач, унгача суд жараёнида кузатувчи тариқасида иштирок этган А.Сажина номига жамият томонидан ишончнома ва бошқа тегишли ҳужжатлар берилиб, суд “JAJJI WUNDERKIND” МЧЖни тегишли тараф сифатида иштирок этишга жалб қилган.

Тошкент туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 27 июндаги Кадастр агентлиги давлат кадастрлар палатасининг Тошкент шахар бошқармаси зиммасига низоли нотурар жой биносига нисбатан “JAJJI WUNDERKIND” МЧЖ номига кадастр паспортини расмийлаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш мажбуриятини юклаш ҳақидаги ҳал қилув қарори Тошкент шаҳар маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2022 йил 4 октябрдаги қарорига асосан ўзгаришсиз қолдирилиб, фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг ҳал қилув қарори 2022 йил 19 октябрда чиқарилганида, кадастр органи томонидан низоли нотур бинога доир ижро жараёни (кадастр паспортини қайта расмийлаштириш ва ҳ.қ.) бошланмаган.

Бундан кўриниб турибдики, биринчи инстанция суди аниқламаган ёки аниқлаши мумкин бўлмаган ҳолатлар апелляция инстанция суди томонидан аниқланиб, янги далиллар ўрганиб чиқилган ва иш ҳужжатларига қўшилган.

Ҳимоя фикрига кўра, асоссиз бўлса-да, иш якунида апелляция инстанция судининг ажрими билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилиб, “JAJJI WUNDERKIND” МЧЖнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги масаласига зиён етказилмаган.

4. Биринчи инстанция суди “JAJJI WUNDERKIND” МЧЖни тегишли тараф сифатида ишда иштирок этишга жалб қилмаганлиги билан бир қаторда, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масаласини ҳам ҳал қилмаган.

Бундан кўриниб турибдики, биринчи инстанция суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 3993-моддаси 2-қисми 4-банди талаблари бузилмаган.

5. Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 24 майдаги ажрими Кадастр агентлиги давлат кадастрлар палатасининг Тошкент шахар бошқармасига 2023 йил 7 июнда ижро этишлик учун келиб тушган.

2023 йил 24 майдаги суд мажлисида муқаддам низоли нотурар бинони ўз балансига қабул қилиб олган “JAJJI WUNDERKIND” МЧЖнинг вакили – жамият директор ўринбосари А.Сажина шахсан иштирок этган ва ажрим мазмунидан бевосита хабардор бўлишига қарамасдан, мазкур жамият мансабдор шахслари Кадастр агентлиги давлат кадастрлар палатасининг Тошкент шахар бошқармаси ходимларининг кўмагида (изоҳ: Олий суднинг ажрими 2023 йил 7 июнда келиб тушганлиги сабабли, нотариуснинг сотилиши кўзда тутилган кўчмас мулк объектига оид 2023 йил 10 июндаги электрон сўровномасига рад жавоби беришдан ташқари “JAJJI WUNDERKIND” МЧЖ номига кадастр паспорти 2023 йил 10 июнда 1726269/R-A3941243-реестр рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган) суд ҳужжатига асосан мулкка нисбатан эгалик ҳуқуқи «IMRON TEKS» МЧЖга ўтган нотурар жой биносини 2023 йил 10 июнда ёки хафтанинг шанба кунида Учтепа тумани ҳусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус А.Гулямов томонидан расмийлаштирилган олди-сотди шартномаси орқали фуқаро А.Бекметовга сотиб..юбориб, суд ҳужжатига очиқчасига менсимаслик билан муносабатда бўлганлар.

«IMRON TEKS» МЧЖнинг “JAJJI WUNDERKIND” МЧЖга шакллантирилган, яъни давлат рўйхатидан ўтказилган кучирмани бекор қилинишини сўраб йўлланган аризасига Кадастр агентлиги Давлат кадастрлар палатасининг Тошкент шахар бошқармасининг 2023 йил 20 июндан бўлган №null-13391-сонли жавоб хатида, Тошкент туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 27 июндаги ҳал қилув қарори, Тошкент шаҳар маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2022 йил 4 октябрдаги қарори ҳамда Учтепа туман ҳусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус А.Гулямов томонидан 2023 йил 10 июнда расмийлаштирилган олди-сотди шартномаси бекор қилингандан сўнг юқорида қайд этилган манзилда жойлашган нотур жой биносини “IMRON TEKS” МЧЖ номига давлат рўйхатидан ўтказиш масаласи кўриб чиқилиши билдирилган (“IMRON TEKS” МЧЖнинг 2023 йил 13 июндаги аризаси нусхаси ва Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шахар ҳудудий бошқармасининг 2023 йил 20 июндаги null-13391-сонли жавоб хати нусхаси илова қилинмоқда).

Ваҳоланки, К.Шерметовага нисбатан муқаддам Мирзо Улуғбек туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши доирасида қабул қилинган мол-мулкка банд солиш тўғрисидаги 2023 йил 2 майдаги қарорга асосан нотурур жой биносига қўйилган тақиқни ечиш ҳақидаги дастлабки тергов органининг хати Кадастр агентлиги Давлат кадастрлар палатасининг Тошкент шахар бошқармаси Мирзо Улуғбек туман бўлимига 2023 йил 9 июнда тақдим этилган бўлишига қарамасдан, бошқарманинг масъул ходимлари 2023 йил 7 июнда келиб тушган 2023 йил 24 майдаги суднинг ажримга асосан низоли нотур жой биносининг қонуний эгаси сифатида “IMRON TEKS” МЧЖ эътироф этилганлигидан хабардор бўлсалар-да, 2023 йил 10 июнда “JAJJI WUNDERKIND” МЧЖ номига мазкур низоли нотурар жой биносига оид кадастр паспортини давлат рўйхатидан ўтказиб беришган.

“IMRON TEKS” МЧЖнинг Кадастр агентлиги Давлат кадастрлар палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси нотурар жой биносига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда юзага келадиган низоларни судгача ҳал қилиш Комиссиясига 2023 йил 22 июнда йўлланган аризаси қонун талабларига мувофиқ кўриб чиқилмасдан жавобсиз қолган (ариза нусхаси илова қилинмоқда).

Мирзо Улуғбек туман прокуратурасининг 2023 йил 5 июлги “Хизмат текшируви ўтказиш” ҳақидаги тақдимномаси ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган хизмат текшируви якунига кўра, Давлат кадастрлар палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси масъул рахбар ва ходимлари “JAJJI WUNDERKIND” МЧЖда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишни рад қилиш учун асослар мавжудлиги маълум бўлсада, қонун ҳужжатларига зид равишда давлат рўйхатидан ўтказилган деб ҳисобланган ва бўлим бошлиғи Б.Абдумаликов йўл қўйган ҳуқуқбузарлиги учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 68-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий жавобгарликка тортилган (хизмат текшируви далатномаси ва Б.Абдумаликовга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик иши нусхалари илова қилинмоқда).

Булардан кўриниб турибдики:

биринчидан, фуқаролик иши биринчи инстанция судида кўрилган вақтда низоли нотурар жой биноси “JAJJI WUNDERKIND” МЧЖнинг балансига ўтказилган ҳамда Кадаст агеттлиги давлат кадстрлар палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан низоли нотурар жой биносига нисбатан кадастр паспорти шакллантирилган бўлса-да, ушбу кадастр паспорти 2023 йил 10 июнда давлат рўйхатидан ўтказилиб, низоли нотурар жой биносига нисбатан “JAJJI WUNDERKIND” МЧЖда эгалик ҳуқуқи Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан 2023 йил 24 майда ажрим чиқрилганидан кейин вужудга келган;

иккинчидан, Тошкент маъмурий суди томонидан “JAJJI WUNDERKIND” МЧЖнинг аризаси асосида юритилган №5-1001-2210/1237-сонли маъмурий иш бўйича апелляция инстанциясининг 2022 йил 4 октябрдаги қарори ва иш ҳужжатлари ижро қилиш учун 2022 йил 13 октябрда юбрилиб, Тошкент туманлараро маъмурий судига 2022 йил 20 октябрда келиб тушган, яъни кадастр органи томонидан низоли нотурар жой биносига доир кадастр паспорти биринчи инстанция суди (фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди)нинг 2022 йил 19 октябрда иш бўйича чиқарилган ҳал қилув қароридан сўнг расмийлаштирилган (алоқа хати нусхаси илова қилинмоқда);

учинчидан, К.Шерметова 2022 йил 26 январда кўчмас мулк объектининг дастлабки олди-сотди шартномасига асосан зиммасига олган мажбуриятни бажармаслик мақсадида “JAJJI WUNDERKIND” МЧЖ мансабдор шахслари билан ўзаро тил бириктирган ҳолда 2022 йил март ойидан эътиборан “IMRON TEKS” МЧЖга сунъий тусиқларни яратиб келмоқда.

“JAJJI WUNDERKIND” МЧЖ томонидан Олий суд раисига ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида протест киритиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилинганлиги ушбу ҳийлакорона ҳаракатларнинг давомидир.

Бунга қарши улароқ “IMRON TEKS” МЧЖ томонидан 2023 йил 13 сентябрда Тошкент туманлараро маъмурий судига Кадастр агентлиги Давлат кадастрлар палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан 2023 йил 10 июнда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни “JAJJI WUNDERKIND” МЧЖга давлат рўйхатидан ўтказишлик ҳақидаги реестрни ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда бошқарманинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги “IMRON TEKS” МЧЖнинг мурожаатини рад этганликда ифодаланган ҳаракатини қонунга хилоф деб топиб, зиммасига Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2023 йил 24 майдаги ажримида белгиланган “IMRON TEKS” МЧЖ ва К.Шерметовалар ўртасида расмийлаштирилган 2022 йил 4 мартдаги топшириш қабул қилиш далолатномасига асосан “IMRON TEKS” МЧЖнинг кўчмас мулк объектига нисбатан мулқ ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш мажбуриятини юклаш ҳақидаги ариза орқали мурожаат қилинган (ариза нусхаси илова қилинмоқда).

6. 2022 йил 3 мартда К.Шерметова “IMRON TEKS” МЧЖга 350.000 АҚШ долларига cотган низоли нотурар жой биносини “JAJJI WUNDERKIND” МЧЖнинг устав фондига 235.000.000 сўм қийматида топшириб, ушбу куни жамият таъсисчилари сафига кирганлиги, жамиятнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгаришлар Тошкент шаҳар Яккасарой ДХМ томонидан 2020 йил 16 июнда №860339-сонли реестр рақами билан рўйхатга олинганлиги, 2022 йил 11 апрелдаги жамиятнинг уставига киритилган ўзгаришларга кўра, К.Шерметова таъсисчилар сафидан чиқиб кетганлиги ва нотурар жой биноси жамиятда қолганлиги аниқланди (“JAJJI WUNDERKIND” МЧЖнинг 2022 йил 3 мартдаги 1-сон умумий йиғилиш баённомаси билан тасдиқланган устави ва таъсис шартномаси; 2022 йил 3 мартдаги 1-сонли умумий йиғилиш баёни; топшириш-қабул қилиш далолатномаси; устав фондини шакллантириш хисобидан кўчмас мулк объектини топшириш-қабул қилиш ҳақида шартнома №1; устав фондини шакллантириш хисобидан кўчмас мулк объектини топшириш ва қабул қилиш юзасидан далолатнома; гувохнома; 2022 йил 11 апрелдаги 3-сон умумий йиғилиш баённомаси билан тасдиқланган устави нусхалари илова қилинмоқда).

Ўзбекистон Республикаси “Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддаси

– 5-қисмида қўшимча ҳиссаларни қўшишнинг муддати тугаган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай жамият иштирокчиларининг қўшимча ҳиссаларини ва (ёки) учинчи шахсларнинг ҳиссаларини қўшиш якунларини тасдиқлаш ҳақида, шунингдек жамият устав фонди (устав капитали) миқдорини кўпайтириш, қўшимча ҳиссалар қўшган жамият иштирокчилари улушларининг номинал қийматини кўпайтириш ва (ёки) учинчи шахс (учинчи шахслар) улушининг номинал қиймати ва миқдорларини аниқлаш, зарур ҳолларда жамият иштирокчилари улушларининг миқдорлари ўзгариши билан боғлиқ ўзгартишларни жамиятнинг таъсис ҳужжатларига киритиш тўғрисида жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қарор қабул қилиниши кераклиги;

– 7-қисмида ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган жамият таъсис ҳужжатларидаги ўзгартишларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатлар, шунингдек жамият иштирокчилари томонидан қўшимча ҳиссалар ва учинчи шахслар томонидан ҳиссалар тўлиқ миқдорда қўшилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга таъсис ҳужжатларига ўзгартишлар жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида тасдиқланган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай тақдим этилмоғи лозимлиги, таъсис ҳужжатларидаги мазкур ўзгартишлар жамият иштирокчилари ва учинчи шахслар учун ўзгартишлар юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан кучга киришлиги;

– 8-қисмида ушбу модданинг бешинчи ва еттинчи қисмларида назарда тутилган муддатларга риоя этилмаган тақдирда ёхуд ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қўшимча ҳиссалар барча иштирокчилар томонидан тўлиқ қўшилмаган ёхуд ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган қўшимча ҳиссалар умумий қийматининг дастлабки белгиланган миқдорини камайтириш тўғрисидаги қарор қабул қилинмаган тақдирда, жамият устав фондининг (устав капиталининг) кўпайтирилиши амалга ошмаган деб эътироф этилиши, бу ҳолда жамият ўн кунлик муддат ичида жамият иштирокчиларига улар томонидан киритилган қўшимча пул ҳиссаларини қайтариши шартлиги кўрсатилган.

Бундан кўриниб турибдики, “JAJJI WUNDERKIND” МЧЖ таъсисчиларининг 2022 йил 3 мартдаги 1-сонли умумий йиғилиш баёнининг қарори давлат рўйхатидан ўтказувчи органга кечиктирилган ҳолда тақдим қилинганлигидан ташқари кейинчалик жамият томонидан кадастр ва суд органларига жамият устав фондининг кўпайтирилиши амалга ошмаган деб эътироф этиладиган ҳужжатлар берилиб, қонунга зид бўлган суд ҳужжатларини чиқарилишига эришилган.

Ҳурматли судлов ҳайъати аъзолари!

К.Шерметова ва унга кўмаклашган шахсларнинг ҳийлакорона ҳаракатлари оқибатида “IMRON TEKS” МЧЖ банкдан олган кредит маблағларидан бизнес режага мувофиқ ўз тадбикорлик фаолияти жараёнида фойдалана олмасдан банкка асосий қарз суммаси билан кредит фоизларини ўз айланма маблағлари хисобидан тўлаб келиб, ҳозирда молиявий ночор аҳволга тушиб қолди.

Юқоридагиларга кўра, суддан ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги протестини қаноатлантиришни тўлиқ рад этишни ва кассация инстанция судининг 2023 йил 24 майдаги ажримини ўз кучида қолдиришни сўрайман.

 

“IMRON TEKS” МЧЖ вакили,

адвокат: У.Акрамов

Тафсия қилинганлар