Ассалому алайкум
Менинг мурожаатим Ўзбекнефтагаз АЖ бошқарув раиси Боходиржон Сиддиковга
Хурматли Боходиржрн Сиддиков, Ўзбекнефтагаз АЖ саноат хавфсизлиги ва мехнатни мухофаза қилиш департаменти Рашид Рахматов лавозимининг ўзи айтиб турибди мехнатни мухофаза қилиш деб, мен анча йилдан буён нефта базада ишлаб келаётган бўлсам бирон марта кўрмаганманки Р.Рахматовни қойиллатиб бир иш битирганини қиладиган иши МЧЖ рахбари билан маслахатлашади кимга қандай камчилик ёзишни олдиндан режалаштиради кейин филиалларга чиқади, аслида Р.Рахматов филиалларга бориб ишчилар билан учрашиб ойлиги, сут қатиғи, махсус кийим боши, вредност учун тўланадиган пули шуларни сўраб қандай таклифлар борлигини сўраши керак, чунки оддий ишчи хеч қачон МЧЖ рахбарига камчилик айта олмайди ва оддий ишчи билан учрашмайди хам Р.Рахматов оддий ишчилар билан учрашиш тугул қўл бериб саломлашишга ор қилади, агар гапим ёлғон бўлса Ўзбекистоннинг хохлаган ўзбекнефтагаз АЖ га қарашли объектга бориб оддий ишчилардан Р.Рахматов ким деб суриштириб кўринг, у кишини биронтаси хам танимайди, фақат юқори лавозимдаги ишчилар танийди.
Мени мурожаат килишимдан мақсад ривожланган даврда яшаб турган бўлсак мухтарам Президентимиз оддий халқни яшаш тарзига қизиқиб халқни ичига кириб уларнинг дардини фикрини тингласаю Р.Рахматов аксинча одамларни ахволи тугул борган жойида ишчиларни хақорат қилиб кетса. Майли, агар ишламаган бўлган такдирда хам хақоратлашга хаққи йўқ эди. Сабабини ўрганиб қонун доирасида жазолаши мумкин эди, айтингчи ойлик маошимиздан пул сарфлаб камчиликни бартараф қилишимиз мумкинми? Қайсидир бир қонунда шундай кўрсатилганми? Бизни Р.Рахматов шунга мажбур киляпди. Р.Рахматовнинг ташрифи бизга фойда келтириш ўрнига, аксинча зиён келтиради, ишчиларимиз соат 5 да туриб Нукусдан олиб келинади, ётиш туриши йўл кираси хаммаси бизнинг хисобимиздан бўлади, буни бажармасликни иложи йўқ, ёки ишлаш керак, ёки бирон айб билан ишдан кетиш керак бизга хам обрў керак. Фалончини ишдан хайдаб юборибди деган нарса қишлоқда тез тарқалади, обрў обрў деб югурдик фойдаси бўлмади. Р.Рахматовга ўхшаганлар хурматини билмай қолди охирида жинсий асбобларини мақтаб бошлади, хаммасига чидаш мумкин ва шу кунгача чидаб келдик.
Хурматли Боходиржон Сиддиков сиздан илтимос олдин бу мурожатни одилона текшириб куриб Р.Рахматовга қонун доирасида чора кўришингизни сўраб қоламан.
Антикоррупсия расмий каналидан адолат қарор топишига ёрдам беришини сўрайман.
Адолат Излаган Нефтчи