ANTIKORRUPSIYA OAV вакиллари Бухоро мухандислик-технология институтида бўлиб қайтишди.

Охирги икки йил мобайнида таҳририятимизга ушбу ОТМ бўйича кўплаб негатив хабарлар аноним тарзида келиб тушган. Вазиятни яқиндан ўрганиш мақсадида ижодий гуруҳимиз Бухорода бўлиб қайтди.

Бухоро МТИ томонидан инситут илмий салоҳиятини ривожлантириш, таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, халқаро тажриба, халқаро стандартларни жорий этиш, модернизация қилиш, илғор таълим технологияларини жорий этишга доир янги чора-тадбирлар амалга оширилаётганлигининг гувоҳи бўлдик.

Мавжуд 8 та факультет, 34 та кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан Scopus, Web of Science халқаро маълумотлар базасига киритилган журналларда ва индексланган 127 та мақола, Олий аттестация комиссияси рўйхатига киритилган Республика миқёсидаги илмий журналларда 527 та мақола, ОАК рўйхатига киритилган халқаро миқёсидаги илмий журналларда 772 та мақола нашр қилинган.
Қолаверса, ихтиро, фойдали модел, саноат намуналари ва селекция ютуқлари учун олинган патентлар 53 та, ахборот-коммуникация технологияларига оид дастурлар ва электрон маълумотлар базалари учун олинган гувоҳномалар сони 326 тани ташкил этмоқда. Профессор-ўқитувчилар ҳамда ёш олимлар томонидан 161 та илмий асарлар яъни монографиялар чоп этилган.
Талабалар контингенти билан шуғулланиш, деканатларнинг тегишли функциялари, кадрлар бўлими, қабул бўлими ва ҳисобхона каби бўлинмалар фаолиятини марказлашган ҳолатда ташкил этиш, оворагарчиликни йўқ қилиш мақсадида “Офис регистратор ва талабалар билан ишлаш” маркази ташкил этилган. Офис-регистраторда барча соҳадаги мурожаатлар марказлашган ҳолда ўрганилиб, ҳал этилмоқда. Шунингдек талабалар, абитуриентлар ва уларнинг яқинларига олий таълим тизимидаги дастурлар ҳақида маълумот берилмоқда. Ушбу марказ тўлиқ рақамлаштирилган, мурожаатчиларга қулай бўлиши учун навбатга олиш ускунаси орқали электрон навбат олиш имконияти мавжуд.

Ўрганишларимиз хақидаги қизиқарли маълумотларни тизимли равишда эълон қилиб борамиз.

Давоми бор …

© ANTIKORRUPSIYA

t.me/antikorruz

Тафсия қилинганлар