Қандай суд мажлиси эканлигини сир сақлашимни сир қолишини сўрашганлиги боис сир бўла қолсин, лекин таассуротлари ўзгача. Суд биносига яқинлашар эканман суд биносига кириш эшиги олдида бир гала тўпланиб турган фуқароларга кўзим тушди, нима учун тўпланиб туришганлигни қизиқиб сўрадим, уларнинг айтиши бўйича бир яқинларининг очиқ суд мажлиси бошланиши керак экан ва уларни бир эмас, бир неча маротаба шу ҳолда очиқ суд мажлисига киргизмасдан ушлаб туришар экан, ҳаво совуб кетди ташқарида ёмғир тинмай ёғмоқда. Сўнгра мен ўтиш пунктидаги қўриқлаш ходимларининг олдига кириб ташқаридаги фуқароларни нима сабабдан суд залига ёки суд биносининг фае қисмига киргизиб турмаганликларини сўрадим, ҳар доимгидек жавоб ичкаридан рухсат беришса киргизиб юборамиз дея жавоб олдимда ўн беш дақиқа ташқарида туриб кутдим. Совуқотиб кетганимдан сўнг индамай ичкари томон харакатланишни бошладим, ўтиш пунктидан ҳар доимгидек текширувлардан ўтиб кирган махалимда қўриқчилардан бири илгари ҳибсхонда ишлаган шекилли одат бўлиб қолгандек тўхтанг ака мен сизни жиддий текширишим керак дея ҳамманинг олдида оёқ кийимларимни ечтириб ичкаригача текшириб киргизди, мен жуда ажабландим, наҳотики биргина мендан шунчалик қўрқиб кетишди.

Озмунча вақт ўтиб бино ичига кириб, ўтиш пункти томон назар солиб турган вақтимда ўн икки нафар бошқа фуқаролар ва Боғдод тумани ИИБ ходимлари кириб келишди, аммо уларни биронтасини ҳам текширмади ва аудио видео ва қўл телефонларини ҳам олишмади, ажбландим қўриқчи ходимларга юзланиб сизлар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўмондонининг 2022-йил 14-декабр кунидаги 360-сонли буйруғи билан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш бош бошқармаси томонидан объектларни қўриқлашини ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага қатъий амал қиласизларми дея савол билан юзландим, улар менга албатта дея жавоб беришди, мен уларга бир эмас элликга яқин фуқароларнинг олдида нега ИИО ходимлари ва бошқа фуқароларни текширмаяпсизлар, ахир сизлар худди шундай холатларни такрорламасликларинг учун тушунтириш бергансизларку десам лом-мим дейишмади, келгусида уларнинг хатти харакатлари учун ёзма шикоят киритишим кераклигимни айтиб, хизмат гувоҳномаларини сўрадим ҳаттоки ўша ерда хизмат олиб бораётган қўриқчилар биронтаси ҳам хизмат гувоҳномаларини кўрсатмадилар. Тақдирга тан бердим ўз йўлимда давом этавердим, Суд биносининг фае қисмига қараб харакатланар эканман ўтиш пунктидаги бўлган воқеларни кузатиб турган ИИБ формасидаги ЖХХ (КОНВОЙ) ходими олдимга келиб, «кимсан нимага батта хақ хуқуқингни талаб қиляпсан» дея жахл билан баланд оҳангда ўшқира бошлади, ёқамни тишлаб қолдим, жазавага тушмасдан ўша ходимдан менга ўзини таништиришни хизмат гувоҳномасини кўрсатишни сўрадим, менга жаҳл билан «сўраб топиб ол керак бўлса» дея ўдағайлаб кетиб қолди. Ана маданият-у мана маданият, биз эса Боғдодда ҳамма ёқ тинч деб юраверар эканмиз. Қисқача қилиб шуни сўрар эдимки Судларда бўлаётган холатларни биз ОАВ ходимлари эмас, айрим ИИО ходимлари қўл телефонига ёзиб олиб ташқаридаги сиёсий кучларга сотишиб ҳам ИИВ тизимни, ҳам Суд тизимни қоралашмоқда, ташқаридаги сиёсий кучларга Ўзбекистоннинг сиёсий имиджини қоралатиб қўмайлик. Ташқаридагиларга ичкаридаги маълумотларни бераётганларни аниқлаш қийин, лекин олдини олиш осон, шу биргина анави ойлик олиб ишлаётганлар оддийгина йўриқномага сидқидилдан амал қилиб ишлашса етарли.

Хурмат ила, Элёрбек Мадаминович