Қонун (ЎРҚ-1038-сон, 25.02.2025 й.) билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ва «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг жиноят ишлари бўйича терговни юритиш борасидаги ваколатлари аниқлаштирилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат молиявий назорати органларининг ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Давлат молиявий назорати инспекциясининг зиммасига юклатилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Ушбу Қонун қонунийликни, қонунлар нормаларининг аниқ ва бир хил қўлланилишини таъминлашга, шунингдек суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга хизмат қилади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
ЖИБ Фарғона шаҳар судининг раиси Т.Вахобов