Жиноят иши “Nazerbay Altin” МЧЖ нинг собиқ раҳбари ва таъсисчиси Қурбанбай Айтмуратов ва унинг туғишган акаси ушбу жамиятни норасмий равишда бошқариб келган Мирзабай Нурыллаев ҳамда ушбу жамиятнинг ҳозирги кундаги таъсисчиси ва раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманида яшовчи А.Солиевлер олдиндан тил бириктириб кредит суммаси 3 316 000 000 сум пул маблағларини талон-тарож қилиб ӯзлаштирганлиги ҳақида жиноят иши қӯзғатилган. Қӯзғатилган жиноят иши юзасидан фуқаро Нурпыллаев Мирзабай Назербаевич ишга айбланувчи тариқасида жалб қилиниб тергов гуруҳи раҳбари М.Қулумбетов томонидан 2023 йил 27 июнь куни соат 21-00 да ЖПК нинг 221-моддаси тартибида ушлаб турилиб ЖИБ Нукус шаҳар судининг судьяси М.Байниязовнинг 2023 йил 29 июнь кунги (соат 16-39) ажрими билан “қамоқ” эҳтиёт чораси қӯлланилган.

Дастлабки тергов органи ходимлари томонидан жиноят ишида ҳақиқатда бӯлмаган ҳолатларни важ қилиб келмоқда. Яъни уларни гаров мулкини ва кредит ҳисобидан чет давлатдан олиб келинган йирик шохли наслли қора молларни ноқонуний равишда сотиб юборганлигини кӯрсатиб келмоқда. Ҳақиқатда “Nazerbay Altin” МЧЖ томонидан Чорва комплексини қуриш (1 500 000 000) ва йирик шохли наслли қора молларни чет давлатдан сотиб олиш учун (1 700 000 000) жами 3 200 000 000 сум миқдорида кредит олиш мақсадида жамият билан АК Халқ банкнинг Қӯнғирот филиалы ӯртасида 2020 йил 11 июнь куни 113-сон кредит шартномаси тузилган. Кредит таминоти тариқасида;

“Nazerbay Altin” МЧЖ балансида булган “Ласетти” русумли автомашинаси банк баҳолаш комиссияси томонидан 100 000 000 сумга баҳоланган ҳолда,

“Nazerbay Altin” МЧЖ балансида бӯлган LW 300 FN Погрузчик транспорт воситаси, банк баҳолаш комиссиясы томонидан 460 000 000 сумга баҳоланган ҳолда,

Нурыллаев Назербай Айтмуратовичга тегишли бӯлган давлат рақами 95R 456 GA бӯлган “Нексия” русумли автомашинаси, банк баҳолаш комиссияси томонидан 50 000 000 сумга баҳоланган ҳолда,

Утемишов Полатбай Сатбаевичга тегишли бӯлган Қӯнғирот тумани Қаңлы ОФЙ да жойлашган 106,95 кв.м бӯлган 2 қаватли меҳмонхона иморати, банк баҳалаш комиссияси томонидан 340 000 000 сумга баҳоланган ҳолда гаровга олинган.

“Nazerbay Altin” МЧЖ балансига олинадиган Қӯнғирот тумани Адабиёт ОФЙ ҳудудидан қуриладиган молхона комплекси иморати кадастр ҳужжатлари олингунга қадар (кейинчалик қуриб битказилганидан кейин кейин банкга гаровга қӯйилган) 1 450 000 000 сум суғурта полиси гаров таминоти тариқасида тақдим қилинади,

50 % Кредит суммасидан яъни 1 600 000 000 сумга Узбекистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қуллаб-қувватлаш Давлат жамғармасининг кафиллиги тақдим қилинган.

Түзилган кредит шартномаси бӯйича смета харажати 2 500 000 000 (шундан банк кредити 1 500 000 000, ӯз маблағи 1 000 000 000) сумлик Чорва комплексини қуриб битказган, кейин 1 700 000 000 сумлик банк кредити ҳисобидан “Симментал” наслли 60 бош йирик шохли қора молларни Австрия давлатидан олиб келиб боқиш билан шуғулланиб бошлаган. Шу оралиқда бу олиб келинган йирик шохли наслли моллар махсус комиссия томонидан урганиб чиқилиб шуларнинг 48 бошига ҳар бир бош қора мол учун 2 000 000 сумдан жами 96 000 000 сум миқдорида субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ деб қарор қилинган ва субсидия суммаси “Nazerbay Altin” МЧЖ ҳисоб рақамига ӯтказиб берилган. Мазкур ажратилган субсидия маблағлари банк томонидан банк кредитини қоплаш учун йуналтирилган.

Кейинчалик 2022 йилнинг ноябрь ойида олиб келинган йирик шохли наслли молларни боқишда муаммога дуч келиб Андижон вилоятидан Қӯнғирот тумани ҳудудида йирик шоҳли қора мол боқиш билан шуғулланиб келаётган А.Солиев томонидан жамиятни узига сотиш таклифи келиб тушади ва бу таклиф М.Нурыллаев ва Қ.Айтмуратовларга мақул келиб савдолашиб 56 000 АҚШ долларига келишиб жамиятдаги Қ.Айтмуратовнинг 100 % улушини А.Солиевга сотган. А.Солиев томонидан жамиятни сотиб олганлиги ва кредит маблағларини тӯлашни ӯз буйнига олганлиги ҳақида банк бошқарувчисига хат берилган.

Ушбу юқорида кӯрсатиб ӯтилган ҳолатда қандай талон-тарожлик бӯлиши мумкин, сабаби жамиятдаги ӯзининг улушини сотиш ҳуқуқи қонунчилик билан белгиланган. Яъни Узбекистон Республикасининг 2001 йил 6 декабрь кунги 310-II-сон «Маъсулияти чекланган ва қӯшимча маъсулиятли жамиятлар тӯғрисида»ги Қонунининг 20-моддасининг 2-қисмида “Жамият иштирокчиси, агар жамиятнинг уставида таъқиқланган бўлмаса, ўз улушини (улушининг бир қисмини) учинчи шахсларга сотиши ёки бошқача тарзда уларнинг фойдасига воз кечиши мумкин.” дейилган. Шунингдек, ушбу модданинг 13-қисмида “Жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушдан (улушнинг бир қисмидан) бошқа шахснинг фойдасига воз кечилганлиги ҳақида жамият бундай воз кечишнинг далиллари тақдим этилган ҳолда ёзма равишда хабардор қилиниши керак. Жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушни (улушнинг бир қисмини) олувчи мазкур воз кечиш тўғрисида жамият ёзма равишда хабардор қилинган пайтдан эътиборан жамият иштирокчисининг ҳуқуқларини амалга оширади ва унинг мажбуриятларини ўз зиммасига олади.”- дейилган.

Мазкур жамият, Давлат хизматлари маркази томонидан А.Солиевнинг номига ягона таъсисчи сифатида расмийлаштирилган ва жамият муҳри ҳамда штампи А.Солиевга топширилган, буёғига жамиятнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятларига А.Солиев жавобгар бӯлиши керак.

Мазкур жиноят иши юзасидан инсон ҳуқықларининг поймол қилинаётганлиги ҳақида Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисига, Узбекистон Республикаси Олий Масжлисининг Инсон ҳуқуқлари бӯйича вакилига, Узбекистон Республикаси Бош прокурори номига ариза билан мурожаат қилинганди, лекин фақат Олий Мажлиси Сенати томонидан ариза урганиш учун Бош прокуратурага юборилганлиги ҳақида жавоб хати келди. Бошқа Давлат идоралардан жавоб хати ҳам келмади.

Энг қизиғи энди бошланди. УзР Жиноят процессуал кодексининг (ЖПК) 245-моддасига кӯра “Жиноятлар тергов қилинаётганда қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддати кўпи билан уч ойни ташкил этади.” дейилган. Демак М.Нуруллаевга 27.06.2023 йилда қамоқ тарзидаги эҳтиёт чораси тайинланган бӯлса 27.09.2023 йилда бу муддат тугиши керак. Ушбу ҳолатда эҳтиёт чорасини ӯзгартириш ёки ЖПК нинг 247-моддаси тартибида Қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш керак эди. Лекин Қонун билан белгиланган тартибга риоя қилган ҳолда. Яъни “Айбланувчини қамоқда сақлаб туришнинг ёки у уй қамоғида бўлишининг белгиланган муддати тугашидан камида олти сутка олдин тегишли прокурор қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида қарор чиқаради, бу қарор судга юборилади” дейилган. Лекин бу муддат ичида прокуратура томонидан М.Нуруллаевнинг қамоқ тарзидаги эҳтиёт чорасини ӯзайтириш ҳақида илтимоснома келиб тушмаган ва 07.10.2023 йилга қадар яъни 10 кун давомида ноқонуний равишда қамоқда сақланган. Агар шахснинг қамоқда ушлаб туриш муддати тугаган бӯлсада ЖПК нинг 234-моддасида кӯрсатилган тартибда, яъни “Прокурорнинг, терговчининг ёки суриштирувчининг ушлаб турилган шахсни озод қилиш ҳақидаги қарори ёхуд суднинг уни ушлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги ёки унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги ажрими қонунда белгиланган ушлаб туриш муддати ичида ушлаб турилганлар сақланадиган жойга келиб тушмаса, ушлаб турилганлар сақланадиган жойнинг бошлиғи бу шахсни озод қилади ва унинг озод қилинганлиги тўғрисида прокурорга, терговчига ёки суриштирувчига билдириш хати юборади” деб кӯрсатилган, шунга қарамасдан ушлаб турилганлар сақланадиган жой, УзР ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти 6-минтақа 2-сон тергов ҳибсхонаси томонидан ноқонуний равишда ушлаб турилган.

Фуқаро М.Нуруллаевни қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш ҳақидаги илтимоснома Қорақалпоғистон Республикасии прокуратураси томондан 07.10.2023 йилда муддатини кечиктириб судга келиб тушган ва шу куни жиноят ишлари бӯйича Нукус шахар суди томонидан ноқонуний равишда қамоқ эҳтиёт чораси муддатини 2023 йил 17 ноябрь куни соат 16-39 га қадар узайтириш ҳақида ажрим чиқарган. УзР Олий суди Пленумининг 2007 йил 14 ноябрь кунидаги “СУДГА ҚАДАР ИШ ЮРИТИШ БОСҚИЧИДА ҚАМОҚҚА ОЛИШ ТАРЗИДАГИ ЭҲТИЁТ ЧОРАСИНИНГ СУДЛАР ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАНИЛИШИ ТЎҒРИСИДА” ги 16-сонли Қарорининг 10 бандида “Қонунда белгиланган ушлаб туриш ёки қамоқда сақлаб туриш муддати ўтгандан сўнг судга тақдим этилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёки қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома суд томонидан кўриб чиқилмайди. Бундай ҳолларда, ушлаб турилган ёки қамоқда сақланаётган шахсни озод қилиш масаласи ЖПК 234-моддаси ва 240-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ ҳал этилади” деб кӯрсатилган. Лекин шунга қарамасдан судлар ва бошқа ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар томонидан инсон қадр қимматини, қонунларни, Конятитуциямизни оёқ ости килиб ноқонуний ҳаракатлар қилиб келмоқда.

©Адвокат

Ушбу мақолага оид фактларн Олий Суд томонидан ўрганиб чиқилишини ва расмий муносабат билдирилишини сўраб қоламиз.

© ANTIKORRUPSIYA

 

Тафсия қилинганлар