Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.М. Мирзиёевга

Нусҳаси: Ўзбекистон Республикаси
Бош прокурори Н.Йўлдашевга

Ўзбекистон Республикаси
ДХХ раиси А.Азизовга

Фарғона шаҳар
Маърифат кўчаси
15-уй,11-хонадонда яшовчи
Ш.Лутфуллаевадан
М У Р О Ж А А Т !

Муҳтарам Шавкат Миромонович!
Аввало, сиз томонигиздан биз аёлларга яратиб бераётган имтиёз ва имкониятлар учун катта миннатдорчилик билдирмоқчиман.
Мени сизга мурожаат қилишимдан асосий мақсадим, Сиз биз аёлларга жуда кўп шароитлар ҳамда имкониятлар яратиб бераётганингизга, Фармон ва Қарорлар чиқаришингизга Фарғона шаҳри ҳокимиятида нотўғри талқин қилинмоқдаки, тадбиркорликни бошлаган аёллар куйиб қолмоқда.
Шундай куйиб қолган тадбиркор аёллардан бири сифатида умид қиламанки, сизнинг ёрдам беришингизга ишонаман.
2018 йилда Фарғона шаҳрида яшовчи ўзини менга тадбиркор ва мулк эгаси деб таништирган Искандар Хидиралиев Фарғона шаҳри Сайилгоҳ кўчаси 47-уй ёнидаги ерни Фарғона шаҳар ҳокимининг 7.04.2014 йил 544-сонли Қарорига кўра, унинг акаси Бахтиёр Хидиралиевга тегишлилигини аслида ер майдони уники эканлилигига мени ишонтириб, барча қурилиш ва жойларни ободонлаштиришни ва кейинчалик ушбу жойларни менга сотишни ваъда қилиб, маълум маблағни олдиндан олиб, қолганини бир йил ичида олишига ишонтириб, менга замонавий типдаги “Миллий ширинликлар” шаҳобчасини 507.000.000 сўмга қурдириб бўлгандан сўнг мени хабардор қилмай ва алдаб, у ерни жияни Эгамбердиев Хожиакбарни номига олди-сотди шартномаси орқали расмийлаштириб берибди.
Афсуски, кейинчалик менга маълум бўлишича, Фарғона шаҳар ҳокимининг 7.08.2015 йилдаги №771-сонли Қарори билан “Долина Искандария Сервис” хусусий корхонасига Сайилгоҳ кўчаси 47-уй ёнида жойлашган қурилишлардан холи бўлган 1076,1 ер майдонини мукаммал қурилиш қилмаслик, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш шарти билан бириктириб берилган бўлсада, Фарғона шаҳар ҳокими ноқонуний равишда иккита қарорни бирлаштириб, 27.08.2015 йилдаги 876-сонли Қарори билан дастлабки ажратилган ва кейинчалик ободонлаштириш учун бириктириб берилган ер майдонларини тасарруф этиш хуқуқи бўлмасада, шу иккала ерни қўшиб, “Музқаймоқ ва салқин ичимликлар ичиш шахобчаси ва ёзги ўтириш жойи, фаввора автомобиллар тўхташ жойи бино иншоотларини” фойдаланишга қабул қилиниб эгалик хуқуқини ноқониний эътироф этган.
Ушбу ер майдонлари И.Хидиралиевни мени алдаганидек, “Долина Искандария Сервис” хусусий корхонасини шахсий ери ёки мулки эмас, балки ободонлаштиришга берилган, ҳозирги кунда ҳокимиятни балансидаги ер экан.
Мен алданган бир жабр дийда аёл сифатида юқоридаги муаммо юзасидан барча ҳуқуқ тарғибот идораларига, кадастр агентликларига, прократурага ҳатто, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров қабулида бўлиб, 507.000.000 сўм сарфлаб қурдирган жойимга нисбатан И.Хидиралиевни ноқонуний қилган ҳаракатини айтдим.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров тегишли прократурага ва бошқа ташкилотларга ушбу холатни ўрганиш ва ечимини топишни ёки сарфлаган пулларимни қайтариш чораларини кўрилиши топшириғини берган бўлсада, вилоят прократураси менга ҳуқуқий ёрдам бермади.
Мен ҳозирги кунда ердан ҳам сарфлаган 507.000.000 сўм пулидан ҳам айрилган бир аёлман.
Мен сизга ишонган бир тадбиркор қизингиз сифатида Фарғона шаҳар ҳокимининг 876-сонли Қарорини қонунийлигини ўрганиш ва уни бекор қилиш, ерни ёки сарфлаган 507.000.000 сўм пулимни менга қайтарилиши ҳамда мени алдаб фирибгарлик йўли билан ишончимга кириб алдаган, мени дўконимни яширинча жияни Эгамбердиев Хожиакбарни номига расмийлаштириб берган, бундан ташқари Давлат мулкини қонунга хилоф равишда ўзлаштириб олган И.Хидиралиевга нисбатан қонуний чора кўриш ва унга нисбатан жиноий иш очиш учун шахсан Бош прокурор Н.Йўлдошевга топшириқ беришингизни илтимос қиламан.

Сизга ҳурмат
билан, Ш.Лутфуллаева

5.04.2024 йил

 

Тафсия қилинганлар