2022-йил 10- март.  Ўзбек пахтасидан бойкот олиб ташланди.  Қора рўйхтадан чиққан оқ пахтамизни ва унинг махсулотларини энди яна дунёга сотиш мумкин.  Бунга,  болалар мехнатидан воз кечганимиз асосий сабаб бўлди.  Cotton campaign халқаро ташкилоти нега айнан бу йил таъқиқни олиб ташлади.  Ахир биз пахта теримидаги мажбурий мехнат ва болалар мехнатидан анча йиллардан бери фойдаланмай қўйган эдикку? Хеч бир манбаада кўрсатилмаган сабабни сизга айтаман. Бу ташкилот йил бошидаёқ бу йилги пахта хосили дунёнинг қаерида қанчалик миқдорда бўлишини турли ташкилотлар хамкорлигида аниқлай олган.  Яъни улар бу йил европа ва жанубий америкадаги қурғоқчилик сабаб пахта етиштиришда катта инқироз бўлишини билишган.  Бунда вазиятдан чиқишнинг асосий ва ягона йўли таъқиқ қўйилган давлатлардан пахта махсулотларини қўлга киритиш.  Биз собиқ иттифоқ даврида ховлимизга сув очмасак хам пахтага сув очдик.  Миллионлаб тонна пахта етиштирдик.  Мен ақлли гапларни гапириш ниятида эмасман.  Агар пахта сабаб қуриган оролни сақлаб қолганимизда хозир Ўзбекистон катта туризм давлатига айланарди.  Биргини Иссиққкўл мисолида олинг.  Бутун дунёдан келаётган туристлар,  Қирғизистон буджетига катта даромад келтирябди.  Агар орол денгизи қуримаганда ўша денгиздаги оролга курортлар ташкил қилинганида хозир Туркиядаги сайёхлар шу ерда бўлишарди. Тўғрида,  Туркияда икки ой хам давом этмайдиган чўмилиш мавсуми бор,  аммо сохил бўйидаги оромгохлар сабаб улар хукуматга, миллионлаб доллар даромад келтирябди.

Мавзуга қайтсам,  пахтадан таъқиқ олинди. Жахон бозорида пахта ва унинг махсулотларини нархи кескин кўтарилди. Лекин бизда пахтани етиштирган фермер хохласа хам хохламаса хам махсулотини кластерга ёки давлатга арзимаган суммада топширишга мажбур бўлишябди.  Ўзбекистонда хар сохада бўлгани каби бу ерда хам монополия. Қўшни давлатларда эса пахтани фермер эркин тарзда ўзи хохлаган жойига сота олади. Масалан олмани териб ўзингизга қулай нарх таклиф қилган харидорга сотганингиз каби. Бир нечта пахта қабул қилиш пунктлари бўлиб уларнинг барчасида турли шароит ва турли нархлар. Пахтангиздан олган анализ натижаси ёқмадими?  Сиз пахтангизни ундан сифатлироқ деб биласизми? Унда телешкани ортга буринг. Бошқа пунктга сотасиз. Мана буни хақиқий очиқ ва шаффоф тизим деса бўлади. Мен яна бир масхарабозликка гувох бўлгандим.  Икки йил аввал давлат фермерга соя уруғини сотди. Экасан мажбур деди.  Пахта далангда хар нечинчидур  қаторга соя эк деди. Ёки бир эгатга, икки қаторли пахта эмас бир қатор эктириб,  иккинчи томонига соя эктирди. Хаммасига эмас. Маълум эгатларга. Бунда ерингизни 6/1 қисми сояга кетди дейлик мисол. Лекин таажубки пахта планида сизга чегирма қилинмади. Ахир сиз 100 гектар пахта майдонизни  15%  қисмини сояга бўшатиб бердингиз.  Аммо 100 гектарга норма солинди. Энг дахшати бу хам эмас. Соя уруғини давлат қабул қилишда,  ўзи сотган нархдан икки баробар арзон харид қилди. Мазза а?
Терим учун  пахта пули хам ачинарли ахволда. 1500 сўм.  Нон,  ун,  ёғ каби биринчи озиқ овқат маҳсулотлари ўтган йилгидан икки баробар ошганини хисобга олсак, терим пули хам ўтган йилгидан икки баробар кўп бўлиши керак эди. Камида 2500 сўм. Лекин биз Ўзбекистонда яшаябмиз. Бу нарсалар шунчаки пахта даласи атрофидаги муаммолар.  Ишлаб чиқариш заводларидаги,  қабул пунктларидаги пахта ўйинлари шу қадар жирканчлики тасвирлаб бўлмайди.
Фермерлар бу йилги нархдан қаттиқ ранжишди. Қилинган расход учун бу сумма қониқарли эмас деб хисоблашмоқда. Бу хақида кўп фермерлар мурожаат қилиб чиқишди.  Лекин натижа бўлмаябди.
Фермерларимизга хосилдан барака тилаб қоламиз. Теримчиларга эса қувват ва соғлик.
Мени пахтага алоқам йўқ деб, аммо пахта махсулотларини севиб ишлатадиган барчага хам омад!

©Ростгўй

t.me/antikorruz

Тафсия қилинганлар