Солиқ сиёсати ўзини оқлаяптими?
Тадбиркор ким?
Ишлаб чиқарувчи, хизмат кўрсатувчи, ўзини ўзи иш билан таъминлаган ёки бир нечта одамларни иш билан таъминлаган шахс.
Тадбиркорликни ҳар қандай кўринишида моддий манфаатдорлик кўзда тутилган бўлиб, кўрсатилган хизмат эвазига ҳақ олади, анашу олинган ҳақдан солиқ тўлайди.
Бу қандай кўринишда бўлади?
Бир йил ичида 1 млрд сўм даромад қилсангиз, бунда даромад солиғи ёки бошқа кўринишда ҚҚС солиғи тўлайсиз, кейин логистика ва коммунал тўловлар, кейин ойликлар ва бу ойликга ҳисобланган даромад ва ижтимоий солиқлар, охирги қолдиқ бу фойда ҳисобланади ва бу ҳам солиққа тортиладиган база деб эътироф қилиниб фойда солиғи тўлайсиз.
Рақамларда
– 1 млрд савдо айланмасидан 150 млн қўшилган қиймат
– 150 млн 12 % ҚҚС солиқ 18 млн
– қолдиқ 132 млн, логистика ва ком.услуг 50 млн (ўртача)
– қолдиқ 82 млн, ойлик ва солиқларга ўртача 5 кишилик жамоада 125 млн
Шу жойида зарарга ишлашни бошлади
Ҳали фойда кўриши керак ва ундан ҳам солиқ тўлаши керак.
Бу кредит олмаган ҳолда ишлаётган тадбиркорлик субъекти мисолида.
Демак тадбиркор дастлабки даромаддан солиқ тўлади, фойда ҳисобидан ўзига ойлик олди ва бунинг учун ҳам солиқ тўлади, соф фойда қолди ва яна бунинг учун ҳам солиқ тўлайди, охирида дивидент олса бунинг учун ҳам солиқ тўлайди.
Мана сизга солиқ сиёсати, бу кетишда тадбиркор ҳеч қачон гулламайди.
Таклиф:
Товар айланмаси учун солиқ олинг, бўлди тамом
Тадбиркор биринчи товар айланмаси учун солиқ тўласин, қолган пулни қандай тасарруф қилишига аралашманг, чунки бу унинг пули, ҳалол меҳнати самараси.
Нега энди солиқ тўлангандан кейинги даромадни сарфлаш чоғида яна солиққа тортилиши керак?
©Бургут
Каналимизга аъзо бўлинг
t.me/antikorruz