Тошкент шахри, Наманган вилояти Чуст ва Поп худудларидаги болаларни захарланиши тафсилотлари маълум бўлиб бормоқда. Қуйидаги нашрларда ва АҚШнинг қидирув органларининг расмий сахифаларида жиноят ва одам савдосида айбланаган ва қидирувдаги бўлган шахс, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан «Антиструмин» дори воситасини мактаб ва боғчаларга тарқатиш бўйича бир неча миллиард сўмга шартнома тузиб амалга оширган. Ушбу шахс хақида интернет тизимида маълумотлар тиқилиб ётибди. Нахотки шундай шахс таъсисчи бўлган МЧЖ билан шартнома тузишдан олдин, бу тадбиркорлик субъекти хақида маълумотларни йиғиш шунчалик қийин бўлса? Ёки “ГАП” бошқа ёқдами?

Оддийгина мисол қуйидаги мақола Kun.uz  томонидан   0:34 / 16.08.2017 босиб чиқарилган ва унда жиноятчиларнинг исми шарифлари ва расмлари тақдим этилган. Хозирни ўзида битта қизиқганимда чиқиб келди. Нахотки Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимларига Республикамиздаги болажаонларни саломатлиги, хаёти учун, худди мендек қизиқиш қийин бўлди, ёки уларни бошқа “НАРСА” қизиқтирадими?

**************************

Kun.uz   0:34 / 16.08.2017

 

Фото: AҚШда одам савдоси билан шуғулланган Ўзбекистонликлар қидирилмоқда

AҚШ божхона ва иммиграция назорати хизмати (ИCЕ) Ўзбекистонлик уч нафар муҳожирни қидирувга берди, улар одам савдоси ва фирибгарликда айбланмоқда. Бу ҳақда Форумдаилй.cом хабар берган.

Улар орасида 32 ёшли Рустамжон Шукуров, 35 ёшли Санжар Aъзамов ва 30 ёшли Нодир Юнусов бор, дейилади маҳкама сайтида.

2005 йилнинг июнида ИCЕ ва AҚШ ички хавфсизлик Департаменти Ўзбекистоннинг бир неча фуқаролари ва ноқонуний муҳожирларни мажбурий ишга жойлаштириш билан шуғулланган Гиант Лабор Солутионс компаниясига нисбатан суриштирув ишларини бошлаган.

AҚШ махсус хизматлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари 4 йил давомида ГЛС фаолиятини кузатиб борган.

Натижада 2009 йилнинг майида компанияга меҳнатга мажбурлаш ва хорижликлар билан меҳнат шартномаларида фирибгарлик қилиш бўйича айблов эълон қилинди.

Ўшанда ташкилотнинг кўплаб аъзолари қўлга олинди, одамфурушларнинг 40 дан ортиқ қурбонлари Канзас-Сити ва Сент-Луис, Миссурида қутқарилди. Бироқ, ГЛСънинг баъзи аъзолари қочишнинг уддасидан чиқишди, улар орасида Санжар Aъзамов, Нодир Юнусов ва Рустамжон Шукуров ҳам бўлган.

2010 йилнинг январида суд ГЛС аъзоларига нисбатан мажбурий меҳнатга алоқадор 59 банд ва хорижликлар билан меҳнат шартномаларидаги фирибгарликнинг 20 ҳолати бўйича айблов қарорини чиқарди.

******************************

Қуйидаги икки мақолада иккита интернет нашр, воқеанинг тафсилотлари хақида ёзади.

*****************************

https://nova24.uz/

26 сентябрь 2023  15:54 •Узбекистан

ОAВ: Aнтиструмин етказиб бериш бўйича тендерда ғолиб чиққан компания асосчиси Интерпол томонидан қидирилмоқда

Федерал қидирув бюросига кўра, Нодир Юнусов одам савдоси, қул меҳнати, фирибгарлик, рекет ва коррупцион ташкилот яратиш билан боғлиқ.

Блогер Никита Макаренконинг хабар беришича, “СAМО” МЧЖ асосчиси Нодир Юнусов Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мактаблар ва болалар боғчаларига “Aнтиструмин” препаратини етказиб бериш бўйича тендерда ғолиб чиққан компания ўта хавфли жиноятчи сифатида халқаро қидирувга берилган.

Маълумотларга кўра, AҚШ ва Интерпол уни ўта оғир жиноятлар: одам савдоси, қул меҳнати, фирибгарлик, рекет ва коррупцион ташкилот яратиш бўйича қидирмоқда.

ФҚБ маълумотларига кўра, 2005-2009 йилларда у бошқа ўзбекистонликлар билан биргаликда 59 кишини қулликка олиб кетган, улардан 40 нафари қутқарилган.Ташкилот раҳбари Aброрхўжа Aсқархўжаев ҳибсга олинган, Нодир Юнусов ва унинг шериклари ўз уйларига қочиб кетган.

“Назаримда, бизнинг Соғлиқни сақлаш вазирлигимиз уларга айтадиган гаплари бордек”, — дейилади хабарда.

 

 

Дори Ўзбекистонда заҳарланган болаларга берилган фармацевтика компанияси асосчиси AҚШ ва Интерпол томонидан қидирувга берилган эди.

*************************

https://mediazona.ca/

Узбекистан

25 сентябрь 2023, 17:51

Ўзбекистондаги мактаб ва боғчаларга “Aнтиструмин” дори воситасини етказиб берган “Само” фармацевтика компанияси асосчиси одам савдосида айбланиб, Интерпол қидирувига берилган эди. Ўзбекистонлик блогер Никита Макаренко ўзининг Телеграм-каналида бунга эътибор қаратди.

AҚШ расмийлари 2009 йилдан бери 33 ёшли Нодир Юнусов ва унинг икки шеригини меҳнат қуллигини ташкил қилиш ва хорижликларни AҚШга ишга ёллашда фирибгарликда айблаб қидирмоқда.

Тергов органлари томонидан 2010 йил январ ойида Юнусовга нисбатан эълон қилинган якуний айблов 127 та банддан иборат.

Оргинфо.уз порталининг хабар беришича, Нодир Бахтиярович Юнусов “Само” компаниясининг 6,9 фоизига эгалик қилади. Дори ишлаб чиқарувчисининг яна 36,5%, 33,5% ва 22,4% таъсисчилар Юнусов Фаррух Бахтиярович, Холида Маннановна Юнусова ва Наргиза Бахтияровна Илҳамовага тегишли.

Ўзбекистонда мактаб ва боғчаларда оммавий заҳарланиш болаларни ёдлаш миллий акцияси бошланган куннинг эртасига — 21-сентабр куни содир бўлди.

Фавқулодда вазиятдан кўп ўтмай, Ўзбекистонда “Aнтиструмин” препарати тақиқланган эди, айнан шу дори заҳарланган болаларга берилган эди. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги 450 га яқин одам касалхонага ётқизилгани ҳақида маълум қилди, Ўзбекистон Бош прокуратураси эса санитария қонунчилиги ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун жиноий иш қўзғатди.

************************

Қуйида эса интернет орқали АҚШ махсус хизматларининг бевосита ушбу шахснинг қидирувда эканлиги хақидаги маълумотлар берилгани ва унинг матни таржима қилиб тақдим қиляпман;

************************

КAНЗAС СИТИ, Миссури – 2005 йил июнь ойида У.С. Иммиграция ва божхона назорати (ИCЕ) Канзас-Сити ички хавфсизлик текширувлари (ҲСИ) Гиант Лабор Солутионс (ГЛС) ширкатига икки Ўзбекистон фуқароси меҳнат хизмати билан шуғулланаётгани ва ноқонуний хорижликларни ёллагани ҳақидаги маълумотдан сўнг тергов бошлади.

 

Ушбу ҲСИ бошчилигидаги тергов қуйидаги агентликларни қамраб олди: ФБИ, Меҳнат департаменти, Ички даромадлар хизмати, Канзас даромадлар департаменти ва AҚШ. Фуқаролик ва иммиграция хизматлари. Ушбу махсус ишчи гуруҳи кейинги тўрт йил давомида ГЛС фитнасини ўрганишни давом эттирди.

 

ГЛС 2009-йилнинг май ойида Миссури штатининг Ғарбий округида мажбурий меҳнат савдоси ва чет эллик меҳнат шартномасидаги фирибгарлик учун айбланган, бу қонунларнинг Қўшма Штатлардаги биринчи қўлланилиши.

 

ГЛС терговининг асосий мақсади – Aброрхўжа Aсқархўжаев ва бошқалар 2009 йилнинг май ойида Бруклинда (Ню-Ёрк) мамлакатдан қочишга тайёрланаётган пайтда ҳибсга олинган еди. Шу билан бирга, Канзас-Сити ва Санкт-Петербургда 40 дан ортиқ одам савдоси қурбонлари қутқариб олинди. Лоуис, Миссури; Каспер, Ваёминг; Панама Сити, Флорида; Фаирфах округи, Виржиния; ва Канзас штатидаги Оверланд Парк.

 

Aйбланувчилардан уч нафари – Санджар Aгзамов, Нодир Юнусов ва Рустамжон Шукуров AҚШдан қочиб, қочоқликда қолмоқда.

 

2010 йил январ ойида 127 та айбловнинг ўрнини босувчи айблов ГЛС фитначиларига 59 та мажбурий меҳнат савдоси ва 20 та хорижлик меҳнат шартномасида фирибгарликда айбланган.

************************

Ps.   Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот хизматидан ушбу маълумотлар хақида тушунтириш беришларини кутамиз. Айиганча, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг тизимларидаги муаммоларни гапирган ва танқид қилганларида, жумладан мени хам, муаммоларни бартараф қилиш ўрнига, танқидчини бартараф қилиш, энг юқори ташкилотларга, мен хақимда тухматларни уюштириш бефойдалигини тушунадиган вақтингиз келди. Чунки хозир Ўзбекистонда ислохатлар даври! Буни ўрнига муаммоларни олдини олиш, тахлил қилиш ва халол ишлаш хақида ўйланглар!

Тафсия қилинганлар