СУДЛАР АДОЛАТЛИ ЛЕКИН АЙРИМ СУДЬЯЛАР ОДИЛ СУД ТИЗИМИНИ БУЛҒАМОҚДАЛАРМИ?
«Чанкат ғурури» фермер хўжалиги судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Низомжон Ходжаев боғи” фермер хўжалигининг 467-контурдаги 0.16 га ер майдонида қурилган барча ноқонуний қурилишларни ўз ҳисобидан буздиришни сўраган, Қўқон туманлараро Иқтисодий судининг 2024 йил 19 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза қаноатлантирилиб, «Низомжон Ходжаев боғи” фермер хўжалигига Данғара тумани Ишонч массивидаги 467-контурдаги 0,16 га ер майдонига қурилган ноқонуний қурилишларни бузиш ва олиб чиқиб кетиш мажбурияти юклатилган, судни бундай ҳал қилув қарор чиқаришга нима мажбур қилган ва ким?
Қуйидагиларга кўра суднинг ҳал қилув қарори бекор қилиниши керак эмасмиди!?
Данғара туманида ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш билан шуғуллануви-чи комиссиясининг 2020 йил 15 июльдаги далолатномаси билан Данғара тумани, Қияли қўрғонча МФЙ, Чанкат қишлоғи ҳудудидан «Низомжон Ходжаев боғи» номли тутчилик йўналишидаги фермер хўжалигига тегишли 466-контурдаги балл бонитети баҳоланмаган қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган 0,16 га ер майдонига қуртхона ва ишчилар дам олиш хонаси қурилишини лойиҳалаш ва қуриш учун рухсат берилиши лозим топилганлигини суд инобатга олмаган.
Данғара туман ҳокимининг 2020 йил 18 декабрдаги 1030-сонли қарори билан туман ҳокимининг ер участкалари бериш (реализация қилиш масалаларини кўриб чиқиш билан шуғуллануви-чи комиссиясининг 2020 йил 15 июльдаги далолатномаси тасдиқланиб, Данғара тумани. Қияли қўрғонча МФЙ. Чанкат қишлоғи ҳудудидан “Низомжон Ходжаев боғи” номли тутчилик йўналишидаги фермер хўжалигига тегишли қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган 0.16 га ер майдонига ипак қурти боқишга қуртхона ва ишчилар дам олиш хонаси қуриш Учун рухсат берилганлигини судья кўзларини каттароқ очиб иш ҳужжатларини синчикловли билан ўрганиб чиққанида эди ҳозирда фуқаролар суд тизимига нисбатан ишончсизлик билдирмаган бўлар эди.
Даъвогар даъво талабида буздиришни сўраётган қурилмалар Данғара туман ҳокимининг 18.12.2020 йилдаги 1030-сонли қарори билан “Низомжон Ходжаев боғи” фермер хўжалигига тегишли ҳиссобланади «Чанкат ғурури” фермер хўжалиги Фарғона туманлараро маъмурий судига ариза билан мурожаат қилиб, Данғара туман ҳокимининг 18.12.2020 йилдаги 1030-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган, ариза судда кўрилиши давомида “Низомжон Ходжаев боғи” номли тутчилик йўналишидаги фермер хўжалигига тегишли қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган 0,16 га ер майдонига қурилган ипак қурти боқишга мўлжалланган қуртхона ва ишчилар дам олиш хонаси Ишонч массиви қишлоқ харитасининг 466-контурдаги ер майдонида жойлашгани. Данғара туман ҳокимининг 26.01.2019 йилдаги 500-сонли қарорида Ишонч массиви қишлоқ харитасининг 466-контурини «Чанкат ғурури” фермер хўжалигига ажратилиши белгиланмагани аниқланган. Шу сабабли, Фарғона туманлараро маъмурий судининг 29.08.2024 йилдаги 5-1501-2406/631-сонли ҳал қилув қарори билан аризачи «Чанкат ғурури” фермер хўжалигининг Данғара туман ҳокимининг 18.12.2020 йилдаги 1030-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги аризаси қаноатлантиришдан рад қилинган. Ҳал килув қарори қонуний кучда.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг 73-моддасига кура, фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган Иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир деб кўрсатиб қўйилишига хам суд эътибор бермаган ҳаттоки қараб хам қўймаган. Фарғона туманлараро маъмурий судининг 29.08.2024 йилдаги 5-1501-2406/631-сонли ҳал қилув қарори билан “Низомжон Ходжаев боғи” фермер хўжалиги томонидан 0,16 га ер майдонига қурилган ипак қурти боқишга мўлжалланган қуртхона ва ишчилар дам олиш хонаси “Ишонч” массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 466-контуридаги ер майдонида жойлашгани, Данғара туман ҳокимининг 26.01.2019 йилдаги 500-сонли қарорида эса“Ишонч» массиви қишлоқ харитасининг 466-контурини “Чанкат ғурури” фермер хўжалигига ажратилиши белгиланмагани, бундай холда «Низомжон Ходжаев боғи” фермер хўжалиги томонидан қурилгани қурилмалар “Чанкат ғурури фермер хўжалигининг ҳуқуқларини бузмаслиги аниқланган.
Шундай бўлсада. Қўқон туманлараро Иқтисодий суди ўзининг 2024 йил 19 декабрдаги ҳал қилув қарори билан «Низомжон Ходжаев боғи” фермер хўжалиги томонидан 0,16 га ер майдонига қурилган ипак қурти боқишга мўлжалланган қуртхона ва ишчилар дам олиш хонаси гўёки Ишонч» массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 467-контурдаги ер майдонида жойлашганини кўрсатиб даъвогарни даъвосини қаноатлантириб хатоликка йўл қуйган, аслида эса, низоли қурилмалар “Ишонч” массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 466-контурдаги ер майдонида жойлашганини тасдиқловчи қонуний кучда бўлган Фарғона туманлараро маъмурий судининг 29.08.2024 йилдаги 5-1501-2406/631-сонли ҳал қилув қарори хам мавжуд.
Бундай холда Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарорини қонуний ва асосли деб бўлмайди!!!
Юқоридагиларга кўра. Қўқон туманлараро Иқтисодий судининг 2024 йил 19 декабрдаги даъвогар Чанкат ғурури” фермер хўжалигини жавобгар “Низомжон Ходжаев боғи” фермери хўжалигига нисбатан ноқонуний қурилишларни буздириш ҳақидаги Иқтисодий иш юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарорини бекор қилишни, янги ҳал қилув қарори билан даъвогарни даъвосини рад қилишни мақсадга мувофиқ бўлар эди лекин буни имкони бўлмаган.
ANTIKORRUPSIYA