Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида олис ҳудудида фаолият кўрсатаётган “Дастанбек Фарм” МЧЖ фаолиятида солиқ органи томонидан 2021 йил камерал солиқ текшируви ўтказиб, (06.09.2019 йилдаги 5813-ПФ) натижаси бўйича моливий жарима қўлланган ва мазкур молиявий жарима қўллаш қарори 2022 йили Нукус шахар туманлараро маъмурий суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган!
Лекин, орадан бир ярим йил ўтганидан сўнг яна “Элликальа тумани Давлат солиқ инспекцияси томонидан Нукус маъмурий суди томонидан қабул қилинган суд қарорларига киритилган шикоятларга асосан, ушбу ҳолат тафтиш тартибида 05.03.2024 йилда Хорезм маъмурий суди томонидан қайта кўриб чиқилган ва ушбу суд ишида Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Қорақалпоғистон Республикасидаги шўъбаси ходими Б.Султанмуратов хамда Тўрткўл туман кенгаши депутати А. Дуйсеновлар иштирок этиб, тадбиркорнинг …
ҳуқуқини қатъий ҳимоя қилиб, Нукус туманлараро маъмурий суд қарорлари асосли ва қонуний қабул қилинганликларини далиллаб берилиши сабабли Нукус туманлараро суд қарорлари ўз кучида қолдирилишига эришилди.
“Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонига” тадбиркорларнинг ҳуқукларини ҳимоя қилиб, уларни қўллаб-қуватлашда жонбозлик кўрсатаётганлиги учун шахсан “Дастонбек-Фарм” МЧЖ рахбари Юсупов Дастонбек ўз ташаккур ва миннатдорчилик билдириб қолади, ҳамда кейинги фаолияти давомида уларга ишонч билдиради!
Хурмат билан,
Тўрткўл тумани депутати Дуйсенов А.А