«ЯНГИ ВАЗИР БИЗНИНГ ҚИШЛОҚҚА БИР КЕЛИБ КЕТИНГ!»

Ассалому алайкум! Бизлар Нукус шаҳар 12-мактабдан мурожаат қилаяпмиз. Бу мактабда ўзи синф хоналари етарли бўлмаса ҳам директор ва завуч Г.Ибрагимова синфларни икки синф қилиб бўлиб бизнесга айлантириб юборган. Айрим синфларда 15-14тадан ўқувчи бор. Бу йил ҳисобига 5-синфлардан анча ўқувчи бошқа мактабга ўтиб кетган бўлса ҳам. Кундалик комда Ф.И.Оларини чиқариб ташамасдан бўлиниб ўтадиган дарсларни икки гуруҳга бўлиб қўйибди ва ойлик тўланиб келмоқда. Директор ўзим очган синфларни ўзим ўқитаман ва ўзим янги ҳодим оламан деб дарс соатларини вакантга ташамасдан яшириб қолиб ўзига ёққан ходимларни ишга олган. Неча йиллардан буён иш излаб бандликда навбатда турганлар эса ҳали навбат кутиб ўтиришибди. Ўзи қонунчиликда дарс соатларини вакантга чиқармасдан олдига иш сўраб келганларни олсин дейилган жойи борми. Мусиқа ўқитувчиси ишдан бўшаб кетди, дарс соатларини вакантга чиқармасдан ўрнига ўзи таниган олдинги мусиқа ўқитувчисини ўртоғини олиб келиб жойлаштириб қўйди. Ўзбек тили фанида ҳам шундай ҳолат бўлган. Ўқитувчиларга устама ҳақ тўлашни айтмаса ҳам бўлади директор ва завуч Г.Ибрагимова ўзига ёққан ўқитувчисига 35-40 фоиздан бериб қўйибди. Мактабга текшириб келганларни олдига шу 35-40 фоиз устамани олиб ўтирганлар чиқади дарсларини ҳам ташаб. Бунақа вазият мактабда бир неча маратоба бўлган. Сабаби мактамизда гуруппировка бор. Бу етмагандай ўзларимиз хоналаримизни ремонт ишладик, шундай бўлса ҳам ремонт ишланган хоналаримизни олиб қўйиб янгидан очган синфларини жойлаштириб, айрим бўлиниб ўтиладиган фанларни (қорақалпоқ тили, ўзбек тили) талабга жавоб бермайдиган раздевалкаларни хона қилиб дарс беришга мажбурлаб қўйибди. У хонани ё деразаси ё ичида ҳаво айланадиган жойи йўқ. Эшикни ёпсанг ўқувчиларга ҳаво етмайди. Эшикни очсанг ошхонадан ёғнинг ҳиди анқиб туради. Хона ошхана ёғининг тутунидан ўқувчилар бўғилиб дам ололмай қолади. Директор ва завуч нима учун деразаси бор хонада ўтириб, бизнинг келажагимиз бўлган болажонлар бундай хоналарда ўқишилари керак? Шунақа жойларни хона қилган директор ва завучларни ҳар куни 45 дақиқа ўтирғизиб кўриш керак. Яна бир мисол ўзи мактаб директори ва завучи буюджетни талон-тарож қилиб ўтирган бир пайтда, дарс тақсимотини айтмасак ҳам бўлади, дарсларни ҳам директорнинг дўсти бўлсанг ёки Г.Ибрагимованинг куёв боласи бўлсанг оласан. Директор ва завучларимизга пул кўп керак бўлгани учуну мансабига қўшиб дарс ҳам керак экан уларнинг чиқими кўп эмиш. Биз оддий ўқитувчилар берган дарс соатлари билан жим, индамай юришимиз керак. Улар дарс олгани билан ўқитмайди фақат кундалик комни тўлдиради ва ўқувчиларни текширув келганда ўтади деб айтинг деб тайёрлаб қўяди, муомма ҳал шундай қилиб.  Ҳа айтганча актовый зални ҳам синф қилиб олганмиз. Мактаб тозаловчиларини айтсак уларга ажратилган хона ҳам йўқ, зиналарнинг тагида нарсаларини қўйиб кийим алмаштиради олдимизда қиш яқинлашди.  Президентимиз айтганидай «Инсон қадрини биринчи ўринда қўйишимиз керак» дегани шу бўлса керак «Инсон қадри»  бизнинг мактабда улуғланади.  Зиналар тагида. Неча йилдан буён мурожаат қилиб келамиз  таълим вазиримиз бўлаётган ишларга жим қараб келган.  Ҳурматли Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бу ишларни қонуний кўриб чиқиб бу ишларни бизга ҳал қилиб беришингизни сўраймиз. Қачонгача бунақа ишларга жим қараб келасизлар? Сиз болаларга бўлган эътиборни четда қолдирсангиз, бизлар қолдирсак Президентимиз айтгандай «Янги Ўзбекистонни қачон қурамиз?»… Ҳозир биз мактабда бўлаётган важларни ёзмоқдамиз, бироқ текширув келганда шу нарсаларга юзаки қарайди кетади.  Ҳ.Умарова сиздан илтимос бизларга амалий ёрдам беринг. Бу ишларга қачондир чек қўйилиши керакку.  Қачонгача Президентимизнинг ишончига кириб олиб ёлғон гапирамиз?

12 сонли мактаб ўқитувчилари

Тафсия қилинганлар