Қонун (ЎРҚ-1044-сон, 07.03.2025 й.) билан Фуқаролик ва Уй-жой кодексларига, «Рақобат тўғрисида»ги ва «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчилар қисқа хабар (SMS) орқали хабардор қилинганидан кейин мазкур қарздорлик бартараф этилгунига қадар улардан электр энергияси учун тўловларни қабул қилишни вақтинчалик чеклашга қаратилган ҳуқуқий нормалар белгиланишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
🔰 Қонунга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаганлик учун жавобгарликни белгиловчи қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.
Бунда:
🔹 чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича аҳолига кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов интизомини мустаҳкамлашга ҳамда аҳолининг мазкур хизматлар бўйича дебитор қарздорлигини камайтиришга хизмат қилади:
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
ЖИБ Фарғона шаҳар судининг Судья ёрдамчиси Ш.Алиёров