Ассалому алайкум!
Жуда зўр мавзуни кўтарибсиз. Раҳмат Сизга, буни охиригача оборишизни ҳоҳлар эдик!
Энг қизиги бу онлайн касса аппаратини ойлик тўлов пулини тўламасангиз автоматик тарзда кейинги ойга ишламай, блокланиб қолади. Яъни касса аппаратини бошқараётган компания томонидан тармоқдан узиб қўйилади.
Лекин кейинги ой бу касса аппаратини ишлатмасангиз ҳам қарздорлик ёзаверади.
Масалан, соғлигингиз бўлмайми ёки бирор бир масала бўлиб 2 ой дўконни очмай касса аппаратини ҳам ишлатмадингиз, касса аппарат ойлик тўловини ҳам тўламадингиз (касса аппарат блоклаб қўйилган бўлади) дейлик, учинчи ой ишлатаман десангиз аввалги 2 ойлик тўловини ҳам тўлаб, 3 ойлик тўлов тўлаганингиздан кейин ишлатишингиз керак бўлади.
Ажойиб бир саволде, ўзлари томонидан блоклаб, узиб қўйилган ишламаётган касса апппарати учун қанақа қилиб ишламай турган ойига сервис хизматига пул олади?
Бизга бу мавзуга оид юзлаб мурожаат келди. Демак бу мавзу тадбиркорнинг оғриқли бир нуқтаси бўлиб турибди. Ростан ҳам тадбиркор нечта касса аппарати ишлатади. Бу мавзуга қайтамиз ва масъулларга аниқ саволлар йўллаймиз.