Қилар ишни қилган бошқарма бир оддий қоровул жавобгар бўлиб кетди деган гап бўлибди.

Суд юқоридаги Пленум Қарорининг талабларига риоя қилиб, судланувчи А.Хамракуловга нисбатан жазо тайинлашда, оилавий шароитини, етказилган зарарлар қопланмаганлигини, фуқаровий даъвогарнинг унга нисбатан даъвоси борлигини, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини инобатга олиб, ЖКнинг 205-моддаси 2-қисми “а” банди ва 206-моддаси 2-қисми “а” банди билан давлат органи ва давлат иштирокидаги ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 209-моддаси 1-қисми ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, ЖКнинг 198-моддаси 2-қисми ва 3-қисми билан озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинлашни лозим топади.

Шунингдек суд, судланувчи А.Хамракуловдан Фарғона вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фойдасига 3.196.107.000 сўм моддий зарар ундиртиришни, ашёвий далил деб эътироф этилган Фарғона вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида сақланаётган 609 туп илдизи билан қўпорилган дарахтлар, Хамракулов Акмалжон Омонжон ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 205-моддаси 2-қисми “а” банди, 206-моддаси 2-қисми “а” банди, 209-моддаси 1-қисми, 198-моддаси 2-қисми ва 198-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин.

Хамракулов Акмалжон Омонжон ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 205-моддаси 2-қисми “а” банди билан 1 йил муддатга давлат органи ва давлат иштирокидаги ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб 2 (икки) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 206-моддаси 2-қисми “а” банди билан 1 йил муддатга давлат органи ва давлат иштирокидаги ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб 2 (икки) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 209-моддаси 1-қисми билан ойлик иш ҳаққининг йигирма фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, ЖКнинг 198-моддаси 2-қисми билан 2 (икки) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 198-моддаси 3-қисми билан 2 (икки) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 2-қисми ва 61-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиб, узил-кесил ўташ учун 2 йил муддатга давлат органи ва давлат иштирокидаги ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб 3 (уч) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми ва 61-моддаси тартибида жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг 2023 йил 27 февраль кунги ҳукми билан тайинланган жазонинг ўталган қисми ҳисобга олиниб, жазонинг тўлиқ миқдорини мазкур ҳукм юзасидан тайинланган жазо муддатига қисман қўшиб, ўташ учун узил-кесил 2 (икки) йил 1 (бир) ой муддатга давлат органи ва давлат иштирокидаги ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб 3 (уч) йил 1 (бир) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.

Жазони манзил-колонияларда ўташ белгилансин.Эҳтиёт чораси ўзгартирилсин ва дарҳол суд залидан қамоққа олинсин. Жазони ўташ муддати 2024 йил 26 февраль кунидан бошлаб ҳисоблансин.

Судланувчи А.Хамракуловдан Фарғона вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фойдасига 3.196.107.000 сўм моддий зарар ундиртирилсин.

Ашёвий далил деб эътироф этилган Фарғона вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида сақланаётган 609 туп илдизи билан қўпорилган дарахтлар, тўнкалар, кесилган дарахтларнинг шохларини тақдирини ҳал қилиш Фарғона вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига юклатилсин.

Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган, судланувчи ва фуқаровий даъвогар эса ҳукмнинг нусхасини олган кундан бошлаб, ўн сутка ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судига апелляция тартибида, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида шикоят ёки протест беришлари мумкин.

Дея суд ҳукм чиқарган…

Бу дегани, билан суднинг қарорини муҳокама қилмоқчи эмасмиз аксинча бир нарсани айтиш жоизки А.Хамракулов “Норин-Фарғона” ирригация тизими бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келиб, давлат органи мансабдор шахси бўлгани, ушбу шахс “Норин-Фарғона” ирригация билан меҳнат шартномасини имзолаган, вахолангки иш берувчи “Норин-Фарғона” ирригация бўлмиш ушбу шахс ташкилотнинг ишчиси ҳисоблансада, атроф муҳитга эса бевосита ва билвосита ташкилот томонидан зарар етказилган.

Ҳозирда Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судининг кассация инстанцияси томонидан иш қайта кўриб чиқилмоқда ишни кўриб чиқаётган суд  ҳайъати ташкилот томонидан содир этилган ҳолатга кўз юмиб ўтишмайди деган умиддамиз.

ANTIKORRUPSIYA

https://t.me/antikorruz

Тафсия қилинганлар