1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Фарғона вилоят судида байрам тадбири ташкил этилди.
Видеоконференцалоқа тарзида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан ўтказилган тадбирда тизим ходимлари билан бирга суд фахрийлари, судьяларнинг ота-оналари ҳам иштирок этдилар.
Байрам шодиёналари арафасида бўлиб ўтаётган бу каби учрашувлардан кўнгли тоғдек юксалаётган суд тизими фахрийлари Ватанимизга тинчлик, хонадонларимизга тўкинлик, ёшларга эса бахту иқбол тилаб дуога қўл очишди.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, одил судловни амалга оширишдаги узоқ йиллик меҳнат фаолияти учун суд фахрийлари ва судьяларнинг ота-оналари Судьялар олий кенгашининг ташаккурномаси билан тақдирландилар.
Шу билан бирга айрим сабабларга кўра байрам тадбирига ташриф буюра олмаган суд фахрийларининг яшаш манзилларига бориб, уларнинг ҳолидан хабар олинди.
Сайт | Telegram