Ассалому алайкум хурматли тахририят мен Фарғона вилояти Қўштепа тумани Қизилариқ мфй да яшайман.
Қирқ йилдан буён имом хатиб лавозимида ишлаб келмоқдаман. Шу йиллар ичида мен ишлаб келаётган Мўйи муборак масжиди жамоатидан ёки махалладан устимдан ариза ёзишмаган мен масжид ахли ва махалла билан жуда яхши ишлаб келмоқдамиз. 2023йилда масжид хайъат аъзолари билан маслахатлашиб кўча деворларини янгиладик. Бу ишга махалладан Бойқўзиев Эгамбердини масъул қилиб тайинладик. Одамларни хашарга чақириб бош бўласиз дедик. Мен оёғимни аперация қилдириш учун шифохонага ётдим беморлик вақтимда масжидга келаётган эҳсонларни талон тарож қилганини айтишди. Озроқ хисобот беринг жамоат ичида гап юриб қолибди десам мени устимдан ёмонлаб вилоят вакиллиги идорасига ариза қилишиб беришибди. Вилоят вакили юристи Умиджон ва ходимлар бошлиғи Жахонгирлар мени масжидга келмай туринг аризачилар бизга боришябди дейишди. Хўп дедим мана бир ой рамазон ойи ичи хар хил имомлар келишиб ўқишиб беришди. Қирқ йиллик жамоат хайрон, имомимиз қани дейишади беш вақт номозга бораман тинчлик таровех билан жума номози ўқишдан мени вилоят вакиллиги рахбарияти махрум қилишди. Хўп аризачилар боришди аризани ўрганишди мени юзма юз қилишмади. Қачон қарасанг юрист телфон қилади бўшашга ариза ёзиб беринг кейин тинчийди, ариза ёзиб ишдан кетинг, хамма ёқ тинчийди, унгача аризачилар тинчимайди дейди. Мен айтдим хўп аризачилар борса аризанг исботланмади домла ўрнида ишлайди дейишолмайди. Кейин билсак аризачи Эгамберди Бойқўзиевни иккинчи хотинини қайнатаси Вилоят бош имоми Убайдуллога қўшни экан. Эгамберди бир сухбатда вилоят бош имоми бизни қудамиз деганиди. Вилоят бош имоми кибр отидан тушмайди гўё бош имомлик махрига тушгандек менсимай юради. Нима эмиш мен вилоят бош имомлигидан бўшаганимдан бери ишламабман мажлисга бормас эканман. Тумандаги имомлар йиғилишига ўринбосарим боради барча топшириқларни бажарамиз яна нима иш экан билмадим. Мен масжидга борсам йўқ экансиз деди мен эртадан кечгача ўтиралмиман жаноза бўлади мфй да яраштришларга бораман. Бу вакиллик идораси мени ишдан олинишимга тарафдорлик қилмоқда. Аризачиларни борганини юрист менга суйинчилайди келишди деб, сан ойлик олябсан қонунга бўйсун тўртта аризачини гапи гап, аммо масжид хайъати йиғилишидаги қовимни аризаси инобатга олинмайди. Хўп мени қирқ йиллик мехнатим чеккан захматларим инобатга олинмайдими вакиллик имомларни химоя қилмаса нимага булар ўтирибди. Торозига қўйишда ўлчашда тўртта муттахамга ён босган бош имомни кўзи ёғ босибди.
Эзгулик Ҳидоят