Қўшмачилик ҳақида эшитганимизда кўз ўнгимизга жирканч иш билан машғул бўлмоқчи бўлган шахсларни қўшиб берган ёки уларни шу йўлга бошлаган шахслар кўз ўнгимизга келади. Бу иш билан ёш йигитнинг шуғулланиши эса барчани ўйланиб қолишга мажбур қилади.
Судланувчи Ш.Турғунов 2023 йил 18 апрель куни “Telegram” ижтимоий тармоғига “Фарғона ижара уйлари” номли гуруҳда ижарага уй бериши бўйича эълон бериб, 200.000 сўм эвазига, махсус тадбир иштирокчиларига жинсий алоқа қилиши учун ижара асосида яшаётган хонадонда жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб, қўшмачилик қилган. 2023 йил 18 апрель куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида Ш.Турғунов ижара асосида олган хонадонида қўшмачилик қилиб, жинсий алоқа қилиш учун шароит яратиб берган вақтида ушланиб, холислар иштирокида ундан тадбир учун ажратилган 50.000 сўм купюрадаги 200.000 сўм пуллар далилий ашё тариқасида олинган.
Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судида Ш.Турғуновга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, у Ўзбекистон Республикаси ЖК
131-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 (ўн беш) баравари миқдорида 4.500.000 сўм жарима жазоси тайинланди.
Бу ҳолатда, Ш.Турғунов ўзига керакли хулоса қилди ва бундан буёғига қонунга бўёсунган ҳолда яшайди деган яхши гумонда бўламиз.
Тохиров Шоҳижахон Бахтиёржон ўғли,
Жиноят ишлари бўйича
Фарғона шаҳар судининг судья ёрдамчиси