Қўшмачилик ҳақида эшитганимизда кўз ўнгимизга жирканч иш билан машғул бўлмоқчи бўлган шахсларни қўшиб берган ёки уларни шу йўлга бошлаган шахслар кўз ўнгимизга келади. Бу иш билан аёлларнинг шуғулланиши эса барчани ўйланиб қолишга мажбур қилади.
Судланувчи З.Бутаева 2023 йил 20 июнь куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида, З.Бутаева яшаш хонадонида 700.000 сўм эвазига махсус иштирокчиларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб, ундан 700.000 сўм миқдоридаги пуллар холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида олинган.
Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судида З.Бутаевага оид жиноят иши кўриб чиқилиб, у Ўзбекистон Республикаси ЖК
131-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ушбу модда билан 200 /икки юз/ соат мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинланди.
Бу ҳолатда, З.Бутаева ўзига керакли хулоса қилди ва бундан буёғига қонунга бўёсунган ҳолда яшайди деган яхши гумонда бўламиз.
Журабекова Рухсора Акмалжон қизи, Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг судья ёрдамчиси