Тўрткўл Педагогика коллежида 2019 йил феврал ойидан 2021 йилнинг октябрь ойигача бўлган даврда коллежда директор лавозимида ишлаган Айтимов Илхамбай Юлдашевичга ишлаган даврида бир неча маротаба жиноий иш очилиб судланган эди. Ишлаган давридаги қилган конунга зид бўлган ишлари учун 2020 йил август ойида Жиноий ишлар бўйича Қараузак туман судида ЖКнинг 70-моддасига асосан жазо тайинланмасдан, жазодан озод қилинган эди. Иккинчи маротаба ишлаган даври учун қилган ноқонуний ишлари учун 2022 йил 24–май кунги Жиноий ишлар бўйича Элликкалъа туман судида ЖК нинг 205–моддаси 1–қисми, 209 моддаси 2–қисми “а” банди билан айбли деб топилиб судланди ва ЖКнинг 70–моддасига асосан жазо тайинланмасдан жазодан озод қилинган эди. Айтимов Илхамбай Юлдашевич ишлаган даврида коллежда ўқиётган талабаларнинг бир нечта ўнталаб қизларнинг контракт пулини, ўзим тўлайман деб бир неча бор алдаб олиб ўзининг шахсий манфаати учун сарфлагани сабабли Тўрткўл туман ИИБ тамонидан суруштирилиб, бир нечтаси ундирилди. Бу ишни такрор ва такрор қилгани учун кўпчилик талабаларнинг контракт пулларини ўзлаштиргани учун жиноий иш очилиб қайта ва қайта судланди.
Тўрткўл Педагогика коллежида дитректор бўлиб ишлаган даври учун охирги маротаба Жиноят ишлари бўйича Тахиатош туман судининг 2022 йилда 24 – ноябрдаги ХУКМИ билан Айтимов Илхамбай Юлдашевич, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168 – моддаси 3 – қисми “б,в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин хамда унга ЖКнинг 45 – моддаси қўлланиб, 1 (бир) йил муддатга муайян хуқуқдан, яъни давлат органлари, корхона, муассаса ташкилотларда моддий ва мансабдорлик вазифалари юклатилган лавозимларда ишлаш хуқуқидан маҳрум қилиниб, ойлик иш хақининг 20% (фоиз) миқдорини давлат даромади хисобига ушлаб қолган холда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин деб кўрсатилган.
Лекин ЖКнинг 45 – моддаси қўлланиб, ойлик иш хақининг 20% (фоиз) миқдорини давлат даромади хисобига ушлаб қолган холда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган Айтимов Илхамбай Юлдашевич Ўзбекистон Махаллари Уюшмасининг Элликқалъа тумани бўлимининг 2024 йил 22 – апрел кунги № 21– К сонли буйруғи билан “Barhayot mahalla fuqarolar yigini” раиси лавозимига ишга қабул қилинган.
Савол туғилади? ЖКнинг 45-моддаси қўлланиб, 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган Айтимов Илхамбай Юлдашевич юқоридаги лавозимга тайинланиши қонунга зид эмасми?
Бундан ташқари: Тўрткўл Педагогика коллежининг 2024 йил 26-апрель кунги № 45 – К сонли буйруғида, коллеж ўқитувчиси Айтимов Илхамбай Юлдашевич билан тузилган мехнат шартномаси ходимнинг ташаббусига кўра 2024 йил 22 – апрелдан бекор қилинсин деб кўрсатилган.
Мен бу холатдан хабар топиб, бош хисобчи ситфатида коллеж директори М.Мадраимовга 2024 йил 30 – апрел куни № 11 сон билан руйхатдан ўтказилган Талабномамни берганман. Талабномада Айтимов Илхамбай Юлдашевичнинг 2024 йил 26 – апрель кунги № 45 – К сонли буйруғини бекор қилишни ва унинг жавобгарлигида моддий бойликлар борлигини яъни Печ ёқилгиси, Гантеллар ва бир дона музлаткич борлигини ва хўжалик мудири Аминов Дастонга тўлиқ хисблашиб топширтиришини талаб қилганман.
Тўрткўл Педагогика коллежи маъмурияти тамонидан Тўрткўл туман прокурори М. Матчановга 2023 йил 13 – июль кунги № 5/92 сонли Маълумотнома юборганмиз. Маълумотномада коллежнинг собиқ директори Айтимов Илхамбай Юлдашевичнинг коллеж директори бўлиб ишлаган даврдаги кирдикорларини кўрсатиб, коллеж ремонти учун деб ўқитувчилар иш хақи ва рағбатлантириш пулларидан кассага тўлов ведомостига ёздириб, ўқитувчилар ва ишчиларга имзо қўйдириб ўзлаштирганини, коллеждаги моддий бойликларни талон – тарож қилганлигини, ўз манфаатига ўзлаштирганлигини, қиш мавсуми учун захирада турган 3130 кг Печ ёқилғисини йўқ қилганлиги тўғрисидаги маълумотларни асословчи хужжатлар нусхаси билан юборганимизда хам хеч қандай чора кўрилмади.
2021 йилда Айтимов Илхамбай коллеж АРМ кутубхонасидаги 843 турдаги 2671 дона китобларни эскиргани учун списания қилиб макалатурага топшириб, коллеж хисоб рақамига пул туширтираман деб китобларни коллеждан олиб чиқиб кетган. Шу китобларнинг эскиргани бўйича далолатнома тузилиб имзолаганлар. Шу далолатнома юзасидан китобларни хисобдан чиқариш бўйича юқори Вазирликдан рухсат бергани хақидаги буйруқ ёки хеч қандай хужжат тақдим қилинмади ёки хисоб рақамга маблағ хам тушурилмади. Шу китоблар хам хеч қандай хужжатсиз, асоссиз коллеждан йўқ қилинди.
Мен Айтимов Илхамбай Юлдашевичнинг Сарабий авулидаги “Barhayot mahalla fuqarolar yigini” раиси лавозимига ишга қабул қилингани эшитиб 2024 йилнинг 29 – апрель куни Элликқалъа Махалла уюшмаси раиси Шухрат Кўшназаровга телефон орқали боғланиб, Айтимов Илхамбай Юлдашевичнинг МФЙ раиси лавозимига тайинлангани ростми деб сўрадим. Рост деди Мен хамма гапни унга тушунтириб, унга ЖКнинг 45 – моддаси қўлланиб, ойлик иш хақининг 20% (фоиз) миқдорини давлат даромади хисобига ушлаб қолган холда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланганини айтиб, туман хокимига хам шу хақда айтиб қўйишини тайинлаб, Телеграм орқали телефон номерига Хужжатлар нусхасини жўнатдим, кабул қилиб олди.
Шу хақда Элликқалъа туман прокурори Шокир Матякубов билан хам телефон орқали боғланиб, Айтимов Илхамбай Юлдашевичга ЖКнинг 45-моддаси қўлланиб, ойлик иш хақининг 20% (фоиз) миқдорини давлат даромади хисобига ушлаб қолган холда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлангани хақида тушунтирдим ва уни МФЙ раиси лавозимига тайинлангани қонунга зид эмасми деб сўрадим, у эса хўп буни ўрганиб чиқаман деди. Телеграм орқали телефон номерига Хужжатлар нусхасини жўнатдим, кабул қилиб олди. Бу масала шу кунгача кўриб чиқилмади.
Хозирги кунда Айтимов Илхамбай Юлдашевичдан Коллежга келтирган зарарлари учун хам бир неча маротаба Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро Судида иши кўриб чиқилиб Регрес тартибида ундириш учун қарор қилинган. Банкдан олган кредитларини ўз вақтида тўламагани учун хам МИБ талабномалари асосида ундирилмоқда эди. Бундан ташқари фуқаролардан қарзга олган пулларини тўламаганлиги учун хам Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро Судининг қарорлари асосида МИБ талабномасига асосан коллежда жами 12 та ижро варақлар орқали пуллар ундирилиб ижро варақда кўрсатилган хисоб рақамларга пуллар ўтказиб келинмоқда эди.
Юқоридаги мурожаатимдаги кўрсатилган холатларни мутасадди ташкилотлар ўрганиб чиқиб, муносабат билдиради деган умиддаман.
Тўрткўл Педагогика коллежи
Бош хисобчиси Т.С. Жуманиязов