Мамлакатимизда иқтисодиёт, сиёсат, давлат қурилиши ва жамиятни маънавий ўзгартириш соҳасида кенг қамровли ислоҳотлар ўтказилмоқда.
Ҳокимиятнинг бўлиниш принципини амалга татбиқ қилиш натижасида суд ҳокимиятини мустақил ҳокимият сифатида шакллантиришга ҳам катта аҳамият берилмоқда.
Чунки, фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш айнан суд ҳокимияти томонидан таъминланади.
“Суд қарорларини қонунийлиги, асослиги ва адолатлигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги” Қонуни қабул қилинди.
Мазкур тарихий ҳужжатда суд ишларини кўришнинг ўта марказлаштирилишига барҳам берилишини, ишларни вилоят судларида ва уларга тенглаштирилган судларда апелляция, кассация ва тафтиш тартибида кўриш босқичлари жорий этилиши белгиланди.
Илгари, фуқаролик иши суд муҳокамасида иштирок этиш ҳуқуқига бўлган, аммо суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинмаган шахсларнинг бирон-бири йўқлигида кўрилган бўлса ёки суд ишида иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги масалани ҳал қилинган бўлса ҳал қилув қарорининг, ажримнинг ёки қарорнинг бекор қилинишига асос бўлар эди.
Янги қабул қилинган қонунга кўра, ушбу тартиб бекор қилиниб, юқори турувчи судлар томонидан қуйи судларнинг бекор қилинган қарорларини янгидан кўриш учун қайтадан ушбу судларга юбориш тартиби чиқариб ташланиши, ҳар бир суд инстанциясининг зиммасига иш бўйича якуний қарор чиқариш мажбурияти юклатилиши белгиланди.
Яъни юқори суд инстанцияси, қуйи инстанция суди томонидан йўл қўйилган хато-камчиликларни ҳал қилиш учун ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўради. Ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтиш ҳақида ажрим чиқарилиб, унда бажарилиши лозим бўлган ҳаракатлар кўрсатилади.
Бу эса ўз навбатида, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ўз вақтида таъминлашга хизмат қилади.
Илгари апелляция шикоятини(протестини) расмийлаштириш, апелляция инстанциясида ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тарафларни хабардор қилиш масаласи иш юкламаси юқори бўлган биринчи инстанция суди томонидан амалга оширилар, бу эса уларга маълум маънода қийинчиликлар юклар эди.
Фуқаролик процессуал кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга асосан апелляция шикоятини(протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш ёки иш юритишга қабул қилиш масаласи тартиби ва муддатини ҳал қилиш апелляция инстанцияси судининг судьяси томонидан якка тартибда шикоят(протест) судга келиб тушган кундан кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай ҳал қилиниши белгиланмоқда.
Демак, судья томонидан беш кун ичида апелляция шикоятини иш юритувга қабул қилиш, шикоятни иш юритишга қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш ҳақидаги ажрим чиқарилади.
Агар, апелляция шикояти(протести)белгиланган шакл ва мазмун талабларига риоя этилган ҳолда берилганлиги аниқланса апелляция инстанцияси судининг иш юритувига қабул қилинади.
Апелляция шикоятини(протестни) иш юритувга қабул қилиш тўғрисида ажримда апелляция шикоятини(протестини) кўриб чиқиш бўйича суд мажлисини ўтказиш вақти ва жойи кўрсатилади.
Тарафларнинг энг қизиқтирган масалалардан бири бу суд қарорининг ижроси тўхтатиш масаласи ҳисобланади.
Ушбу масала, апелляция инстанциясининг иш юритувида қабул қилиш ҳақидаги ажримда кўрсатилиши белгиланмоқда.
Судья апелляция шикоятни (протестни) иш юритувига қабул қилар экан, барча ҳолларда ҳам уни кўриб, тегишли якуний қарор қабул қилинади деган тушунча бўлмаслиги керак.
Чунки, апелляция инстанция шикоятни иш юритувига қабул қилганидан кейин шикоятнинг(протестнинг) имзоланмаганлиги ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган ёхуд мансаб мавқеи кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланганлиги аниқланиб қолиши мумкин, бундай ҳолда апелляция инстанцияси суди шикоятни(протестини) кўрмасдан қолдириш тўғрисида ажрим чиқаради.
Айрим ҳолларда, барча шикоят(протестлар) шакл ва мазмун талабларига жавоб берса ҳам қабул қилинмайди.
Хусусан, ходим билан тузилган меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинганда ёки ходим бир ишдан бошқа ишга ғайриқонуний равишда ўтказилганида уни илгариги ишига тиклаш тўғрисида чиқарган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти(протести) ушбу қарорнинг ижросига доир ҳужжат тақдим қилиниши керак.
Хулоса қилиб айтганда, фуқаролик процессуал кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар жисмоний ва юридик шахсларнинг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтиришга, инсоннинг қадр-қиммати устуворлигини таъминлашга хизмат қилади.

Хоразм вилоят суди
раисининг ўринбосари А.Маткаримов

Тафсия қилинганлар

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига МИННАТДОРЧИЛИК «ANTIKORRUPSIYA» каналида «КЎЧМАС МУЛК КЎЧКАНИДА, ҲАҚИҚАТ ЎЧАДИ» рубрикасида «Ҳокимликдаги марҳумларнинг комиссияси», «Марҳумлар орқали тирикларни ҳуқуқдан маҳрум қилиш йўли», «Ёлғонлар ғолиб бўлди, ҳақиқат ғариб бўлди», «ЁЛҒОН ҲАҚИҚАТнинг устига минди» деб номланган серияли мақолалар эълон қилинган эди. Очиғи, бу қойдабузарликлар анча-мунча лавозимдаги, гуруҳдаги шахсларнинг қӱлидан келмаса керак. «Ҳақиқат эгилади, синмайди» деганидек, Нукус шаҳри, «Алмазар» МФЙ, 25-кичик туман, 164/1-уйнинг эгаси Сарсенбаева Гулайшанинг эри Аймбетов Тажетдин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қабулларига кириб, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси прокурори номига такрор аризалар ёзганидан сӱнг, ҳурматли Президентимизнинг мурожаатларга нисбатан масъулиятни оширишга топшириғининг таъсирими, энди бошқача ёндашув бўлди.

СОХТА ҲУЖЖАТНИНГ 8 ЙИЛЛИК САРГАЗДОНЛИГИ Ерниязов Султанияз Ажиниязович 2003 йил апрелдан 2004 йил апрелга қадар Қорақалпоғистонда бўлмагани, ҳарбий хизматда эканлиги Қорақолпоғистон Республикаси мудофа ишлари бошқармасининг QK 0090319-сонли ҳарбий гувоҳномаси билан тасдиқланган. Шу даврда Нукус шаҳар ҳокимлигига тан бӱлган тасодиф юз беради. Унинг номига 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли ҳоким қарорининг 46-банди билан исмини янглишиб «Ерниязов Султамурат» деб ёзиб, хусусий турар жой қуриш учун Нукус шаҳри, Ақмангит гузори 3-ер ўрни ажратилган. Бундан ӱзининг вақтида хабари бӱлмаган. Сабаби, ҳокимиятга ер ӱрни сўраб ариза ҳам бермаган, тегишли тўловларни ҳам тўламаган. 23 йилдан буён на ариза, на тӱлов квитанциялари топилса. Кейин Нукус шаҳар ҳокимининг 2009 йил 11 май кунги №68/5-1-сонли қарорининг 27-банди билан муддати ўтиб кетганлиги сабабли 2003 йил 29 декабрдаги 193/12-4-сонли қарорининг 46-банди бекор қилиниб, ажратилган ер ўрни шаҳар заҳира ер фондига қайтариб олинган.