ЖИНОЯТНИ БИЛМАСЛИК ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ҚИЛМАЙДИ

А.Сафаев (исм-шарифи ўзгартирилган) судда, 2020 йилнинг февраль ойида ишлаш мақсадида Россия Федерециясига боргани ва Санкт-Петербург шаҳридаги макулатура базасида ишлаганлиги, базага макулатура бўлиб келган каробкалар ичида турли хил ўйинчоқлар ҳам келишлигини, у ушбу ўйинчоқларни уйга олиб келиш учун тўплаб қўйгани, 2021 йил октябрь ойининг охирларида макулатурага келган каробкалар ичида дрон аппарати ҳам келганлигини, у ушбу аппаратни уйига олиб кетиш учун олиб қўйганлиги, 2021 йил 15 ноябрь куни яшаш уйига қайтиш учун Фарғона аэропортига учгани, у юк багажида фарзандлари учун ўйинчоқлар ва уларни ичида “дрон” аппарати ҳам бўлганлигини билгани, шунда божхона ходимлари уни юк багажини кўздан кечириб, “дрон” аппаратини топишб, ушбу аппаратни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш мумкин эмаслигини айтишганида, у ушбу “дрон” аппаратини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш мумкин эмаслигини билмаганлигини айтиб кўрсатув берган.

А.Сафаев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 26 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасиниг ҳаво бўшлиғида учувчисиз учиш қурилмаларидан санкциясиз фойдаланишда огоҳлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 322-сонли қарори ҳамда 2016 йил 31 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг фуқаро ва давлат авиациясида учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 287-сонли қарори талабларини қўпол равишда бузиб, учувчисиз учадиган аппаратини олиб кириш учун тегишли рухсатномага эга бўлмасдан туриб, бир дона учиш вазни 96 граммни ташкил қилган, “Phontom” ёзуви мавжуд бўлган учувчисиз учадиган аппарати ҳамда унинг эҳтиёт қисмларини йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатмасдан қонунга хилоф равишда олиб кираётганлиги аниқланган.

Ҳозирда А.Сафаев қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, бу ҳолат бошқа қайтарилмаслигини, оилавий шароити оғирлигини инобатга олиб, енгиллик беришни сўради.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг 2024 йил 24 майдаги ҳукми билан А.Сафаевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2444-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Ойбек Мирсадиков, Фарғона вилоят судининг судьяси

Тафсия қилинганлар