«Халқ иродаси» журналидан қўнғироқ қилишди, ўзини журналист Анвар Ахмедов деб таништирди. Тўғриси бундай журнал борлигини билмас эканман.

«….Баходир ака, таълим йўналиши бўйича бир фикрларингизни берсангиз, мактабда директор экансиз…» деди. Мен хам майли дебман, шунда журналист хамкасбимиз «… фақатгина буни кичик полигрофический харажатлари бўлади, 150 минг сўм тўлови бор…» деди. Ўйлаб туриб хайрон бўлдим, мен таълим тўғрисида маълумот берарканманда кейин яна буларга пул туларканман???? … Шундан сўнг мен хам «…майли, аммо мен Сизни журналингизда чиқиб фикр билдиришим учун аввало сиз менга пул беришингиз керак, мен журналларда чиқиб танилишимга хожат қолмаган, сабаби ўзим ОАВда бош мухаррир бўлиб фаолият олиб бораман…» дедим.

PS

Яқин яқингача Газета ва журналларнинг мажбурий обунасидан безор бўлувдик, энди бунақа вариантни ўйлаб топишибди шекилли…

Ундан кўра хақиқатни ёритиб, адолатсизликка қарши курашинг, халқни дардини баён қилиб, уларни муаммолари бўйича мақолалар қилинг, шунда ўз ўзидан обуначилар сони кўпаяди… Тўғриси бу қилаётган ишингиз уят. Ўша журналнинг рахбари ким бўлса хам таклифим ўзларингизни бундай қилиб ерга урманглар… Меҳнат қилинг, кейин рохатини кўрасиз…

ANTIKORRUPSIYA OAV бош мухаррири Баходир Сапаев

t.me/antikorruz

Тафсия қилинганлар