Эркабоев Анваржон Асқаралиевич Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди архив мудири
Алиёров Шахбозбек Валижон ўғли Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди судья ёрдамчиси
МИГРАЦИЯ СОҲАСИНИ ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИШ, РАҚАМЛАШТИРИШ, МИГРАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИНИ СИФАТИНИ ОШИРИШГА ҲИЗМАТ ҚИЛАДИ
Аннотация
Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади халқ манфаати йўлида амалга оширилмоқда. Бу борада мамлакатимизда миграция жараёнларини тартибга солишнинг ўзига хос миллий механизмларини жорий этиш кенг қамровли ислоҳотларни амалга ошириш бугунги кунда муҳим аҳамият касб этмоқда.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ижобий инвестиция муҳитини яратиш ҳамда туризмни қўллаб-қувватлаш мақсадида хорижий шахсларнинг республикага кириши, чиқиши ва бўлиши (яшаши)га оид тартиб-таомилларни соддалаштириш ҳамда мақбуллаштириш, фуқароларнинг республика бўйлаб эркин ҳаракатланиш ҳуқуқини таъминлаш каби долзарб вазифалар назарда тутилган. Миграция жараёнларига доир фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ва либераллаштириш, соҳага илғор усул ва воситаларни татбиқ этиш ҳамда замонавий ахборот коммуникация технологияларини қўллаш орқали аҳоли билан бевосита алоқага киришмайдиган тизимни яратиш долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда.
Миграция жараёнларини тартибга солиш борасида, энг аввало, меҳнат бозоридаги ишчи кучи таклифи ва унга бўлган талаб ўртасидаги номутаносибликни бартараф этиш, “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш, миграция жараёнларида асосан ноқонуний миграцияни тартибга солиш, назорат қилиш ҳамда бошқариш, миграция жараёнларини оптималлаштириш, аҳолининг, айниқса, ёшларнинг юз бераётган ўзгаришларга тайёрлигини ўрганиш ва мақбуллаштириш орқали ижобий таъсир кўрсатишнинг психологик-инновацион ечимларини асослаш, аҳоли турмуш даражасини ошириш талаб этилади.
Шунингдек миграция сохасидаги давлат бошқарувига ахборот комуникация технологияларини қўллаш, соҳани рақамлаштиришни ҳуқуқий тартибга солиш ва хорижий мамлакатлар тажрибаларини ўрганган холатда янги иновацияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эга. Буларнинг барчаси мамлакатимизда олиб борилаётган миграция соҳасидаги ислохотларнинг реал ҳаётда ижобий натижасини беришини кафолати ҳисобланади.
Миграция жараёнларини рақамлаштириш бўйича халқаро ҳуқуқий хужжатлар хамда Миграция тизимига ахборот технологияларини жорий этиш бўйича хорижий давлат тажрибаларини айрим халқаро хужжатлар ва давлатлар мисолида таҳлил қилиб, миграция соҳасида халқаро миқиёсида тизимли ишлар олиб борилаётганини таъкитлаш лозим. Шунингдек хали миграция сохасига ахборот комуникацияларини тадбиқ этиш, рақамлаштириш ва соҳани дунё миқиёсида тартибга солиш бўйича ҳуқуқий хужжатлар ишлаб чиқиш керак.
Дунё давлатларида миграция оқимини тартибга солишда, эгаизмни кўриш мумкин. Ҳар қайси давлат ўз иқтисодий имкониятларидан келиб чиққан ҳолатда иммиграция ёки эммиграцияни тартибга солиш ва рақамлаштириш бўйича сиёсатни олиб бормоқда.
Саноати ривожланган, халқаро арзон ишчи кучига талаб юқори давлатлар имигацияни ривожлантириш бўйича қонунларни ишлаб чиққан бўлса, аҳолиси таркибида ортиқча ишчи кучи бор, давлат иқтисодини маълум қисмини эмиграция хисобига ушлаб турувчи ва шунга эхтиёжи бор давлатлар эмиграция соҳасини такомиллаштириш бўйича сиёсатни олиб бормоқда.
Умумжаҳон миграция сиёсати ва уни амалга ошириш
принциплари бўйича ягона келишувга эришилмаган бўлсада давлатлар томонидан миграцияни тартибга солиш бўйича янги иновацияларни ишлаб чиқиш ва хар бир давлат бошқарувидаги миграция соҳасига ахборот технологияларини тадбиқ этилиши сохадаги муаммоларни хал қилинишига омил бўлиши мумкин.
Миграция соҳасидаги давлат бошқарувига ахборот қомуникация технологияларини тадбиқ қилиш, мигрантларни давлат томонидан бошқарилишида давлатни маъсул идоралари ёки хусусий агентликларни ташкил қилиш ва бу агентликлар орқали ягона интеграллашган портални ташкил қилиш ва фаолиятини қонуний таъминлаш хозирги кунда миграцияни тартибга солишда муҳим вазифалардан бири хисобланади.
Миграциясидаги давлат бошқарувига ахборот технологияларини тадбиқ қилиш соҳасида қонун хужжатларининг етарли эмаслиги, меҳнат миграциясига тааллуқли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг аксарият қисми бир неча йиллар илгари қабул қилинганлигини ҳамда меҳнат миграцияси соҳасидаги мавжуд вазиятни тўлиқ ўзида акс эттирмаганлигини ҳисобга олиб, уларни қайтадан кўриб чиқиш ва мавжуд ҳолатни ҳисобга олган ҳолда тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш лозим.
Шунингдек миграция тизимига янги рақамли иновацияларни тадбиқ қилиш, керакли дастурларни ишлаб чиқиш, мавжуд маълумотлар тизимлари билан боғлаш, ушбу соҳада тайёрланган ҳамда кўриб чиқиш ва келишиш учун вазирлик, идораларга киритилган қонун ва қарорлар, хусусан, меҳнат миграцияси хусусий агентликлар фаолияти юзасидан қонунлар лойиҳаларини кўриб чиқиб, қабул қилинишини тезлаштириш мақсадга мувофиқ.
Юқорида санаб ўтилган йўналишларни “йўл харитаси” тарзида қабул қилиб, Ўзбекистонда миграция тизимидаги давлат бошқарувига ахборот технологияларини босқичма-босқич жорий этишга нисбатан тўғри хронологик кетма-кетлик ва мантиқий ёндашувни қўллаш мақсадга мувофиқ усул деб ҳисоблаш мумкин.
Юқоридаги таҳлиллардан келиб чиқиб, қуйидагилар таклиф ва тавсияларни билдириш мақсадга мувофиқ.
Биринчидан, Ўзбекистонда миграция соҳасидаги давлат бошқарувига ахборот теххнологияларини тадбиқ этишда “Миграция хизмати” порталини жорий этиш зарур. “Миграция хизмати” порталини жорий этишда аҳоли ва давлат хизмати ходимлари фикрини инобатга олиш, улар берган таклифлар асосида сайтнинг фаолияти ва вазифаларини белгилаш. Шунингдек портални my.gov.uz сайти билан интеграциясини амалга ошириш, хамда махсус норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан жорий қилиш.
Иккинчидан, Бу соҳага хусусий миграция агентликларини фаол жалб этиш ва замонавий аутсорсинг шаклларидан фойдаланиш.
Хусусий миграция агентликларини ташкил этиш, хамда фаолият вазифаларини белгилашни қонуний тартиб таомилларини ишлаб чикиш, институционал тузилмасини ташкил қилган ҳолда, унинг функцияларини белгилаш.
Учинчидан, миграция соҳасидаги давлат бошқарувига ахборот технологияларини тадбиқ этиш, соҳани рақамлаштиришни ҳуқуқий асосини ишлаб чиқиш босқичларини аниқлаш.
Тўртинчидан, республикадан ташқарига чиқаётган меҳнат мигрантларини кетиш олдидан ўқитиш ва кўниктириш марказларини очиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойихасини ишлаб чиқиш.
Бешинчидан, миграция жараёнларига ахборот технологияларини тадбиқ этишга доир хориж мамлакатлари тажрибасини ўрганиш, таҳлил қилиш, умумлаштириш ва миллий тизимга татбиқ этиш юзасидан илмий асосланган таклиф ва тавсияларни шакллантириш таклиф этилади.
Пировард натижада миграция соҳасидаги давлат бошқарувига ахборот теҳнологияларини тадбиқ қилинишини такомиллашуви норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солиниши миграция соҳасидаги мавжуд муаммоларни бартараф этилишига, давлат бошқарувида миграция жараёнларини сифатини оширишга хизмат қилади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙҲАТИ:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 4 июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграцияси тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори – Тошкент, Халқ сўзи газетаси, 2018 йил, 5 июль
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони // “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 2017 йил 13 февраль, 6-сон.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 октябрдаги ПҚ–4502-сон «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги ПҚ–4829-сон «Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори
ANTIKORRUPSIYA
t.me/antikorruz